RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  14 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Журналистлар диққатига: Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади Новости

Журналистлар диққатига: Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади

Тошкент, 19 апрель - Профессионаллик сари интилаётган "Локомотив" футбол клуби футбол соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимларини ҳурмат қилади ва уларнинг меҳнатини қадрлайди.
Ҳозирги замон футболини ОАВсиз тасаввур қилишнинг умуман имкони йўқ. Бугунги кунда тезкор ахборот бирламчи бўлиб қолди. Бунинг учун жон койитиб ўзбек футболи ривожи йўлида самарали меҳнат қилаётган журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

"Локомотив" футбол клуби уй учрашувларимизга келиб жамоамиз ўйинини ёритиб бораётган журналистларга яна бир қулайлик яратиб беради. Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ҳар бир журналистга биттадан "Media ticket" (Матбуот чиптаси) тарқатилади. "Media ticket" журналистга ўйин пайти бемалол Медиа трибунада ўтириб ишлаш ҳамда ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кириш ҳуқуқини беради.

Тўғри, йил бошида ОАВ ходимлари тегишли жойлардан Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон ички мусобақалари учун махсус бейжикларни олишган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарорига мувофиқ жамоат тадбирларида чипта сотилиши шарт ва барча бундай тадбирларга, хусусан футбол мусобақаларига ҳам чипта билан кириши керак.

"Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсида бир ҳамкасбимиз билан шундай муаммо юзага келди ва охир-оқибат чипта олиб стадионга киришга мажбур бўлди. Биз кейинги ўйинларда яна шундай муаммо юзага келмаслиги учун "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган журналистларга "Media ticket" тарқатамиз. Агар қўлингизда бейжик бўлса-ю, аммо "Media ticket" бўлмаса шунда ҳам стадионга киришингиз мумкин, лекин бу Медиа трибунада ўтириб ишлаш имконини бермайди. (Қолаверса, стадионимизда ОАВ ходимлари учун ажратилган жой унчалик кўп эмас).

"Media ticket"ни олиш тартиби қуйидагича: Бунинг учун сиз ушбу электрон почтага (lokomotiv.media@mail.ru) исм-шарифингиз ҳамда иш жойингизни ёзиб юборишингиз лозим бўлади. Электрон почтага хат юборган ОАВ ходими "Локомотив"нинг уй учрашувларига келиб ишлаш учун тасдиқдан ўтган ҳисобланади ҳамда унга "Media ticket" (Матбуот чиптаси) берилади. "Media ticket" ўз эгаларига ўйин куни тақдим этилади.

Электрон манзилимиз: lokomotiv.media@mail.ru

Электрон почтага хат юборган ОАВ ходимлари рўйхати ўйин куни стадионга кираверишдаги назоратчи қўлида бўлади. Рўйхатда исм-фамилияси борлар бемалол "Media ticket" (Матбуот чиптаси)ни олиб медиа трибунада ўтиришлари мумкин.

Изоҳ: "Локомотив" футбол клуби муҳри туширилган "Media ticket" (Матбуот чиптаси)гина ҳақиқий ҳисобланади.


"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика