RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3 Новости

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3

Тошкентдаги "Жар" стадионида Ўзбекистон ва Япония ёшлар жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятлари ва ҳисобини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида белгиланган жарима тўпини Миржамол Қосимов амалга оширди. Узатиб берилган тўпни Игорь Рогованов боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

25-дақиқада Маҳсуд Маҳмудовнинг ақлли пасидан сўнг Игорь Рогованов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб иккинчи бор гол урди - 2:0.

Дастлабки бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 61-дақиқада японияликларнинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум вақтида Аббос Отахонов кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига тўғирлаб юборди - 2:1.

81-дақиқада рақиблар ҳисобни тенглаштиришди. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Шота Канеко осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 2:2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда японлар учинчи голни ҳам уришга эришишди - 2:3. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

Эслатиб ўтамиз, шу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 8 сентябрь куни "Жар" стадионида соат 10:00да бўлиб ўтади.


Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3 (2:0)
Голлар:
Игорь Рогованов 3, 25 - Аббос Отахонов 63 автогол, Шота Канеко 81, Огава 90.
Ўзбекистон U19: 21.Шерзодбек Абдураимов, 2.Азизбек Мамазоитов, 3.Аббос Отахонов, 4.Миржамол Қосимов (8.Бобур Давлатов, 70), 6.Маҳсуд Маҳмудов (7.Сардор Азимов, 80), 9.Игорь Рогованов (18.Андрей Сидоров, 80), 11.Аслиддин Абдиев (10.Элдор Шомуродов, 53), 13.Достон Шабонов (5.Ҳожиакбар Ҳайдаров, 65), 17.Наримон Ҳасанов (16.Дурбек Камолов, 46), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Улуғбек Худойбердиев.
Огоҳлантириш: Маҳсуд Маҳмудов 79.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика