RU

Последние новости

23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  181 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  1 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  13 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   8 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади Новости

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 4-9 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган йиғинга жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этди.
Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 4 сентябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япония U-19 ёшлар терма жамоасига қарши 5 ҳамда 8 сентябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Евстафеев шогирдларининг Японияга қарши иккала учрашуви ҳам «ЖАР» стадионида ўтказилади. Дастлабки ўйин 5 сентябрь куни 18:00да бошланса, иккинчи учрашувнинг бошланиш вақти  8 сентябрь куни соат 10:00га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Дарвозабонлар: Шерзодбек Абдураимов, Хусан Олимжонов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Фирдавс Абдусалимов, Аббос Отахонов, Виктор Григорьев, Азизбек Мамазоитов, Улуғбек Худойбердиев, Достон Шабанов, Достон Турсунов.
Ярим ҳимоячилар: Нажмиддинов Нормудов, Миржамол Қосимов, Бобур Давлатов, Рамзиддин Тўхтаназаров, Сардор Азимов, Маҳсуд Маҳмудов, Дурбек Камолов, Наримон Ҳасанов.
Ҳужумчилар: Игорь Рогованов, Андрей Сидоров, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика