RU

Последние новости

00:25ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  125 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  94 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  5 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди

Бугун Мельбурн вақти билан соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотни бошлади.
Машғулот бошида уч нафар дарвозабонимиз билан одатга кўра Пётр Гизимчук шуғулланди.

16 нафар ўйинчи эса иккига бўлиниб машғулотни бошлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Лутфулла Тўраев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов
"Яшиллар": Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе ва Ислом Тўхтахўжев қолганлардан алоҳида тарзда шуғулланишди.

Дастлабки 10 дақиқалик чигалёзди машқлардан сўнг "Қизиллар" ва "Яшиллар" гандболсифат футбол ўйнашди. Бунда тўпни ҳам қўл, ҳам оёқ билан ўйналди. Дарвозаларни Нестеров ва Суюнов қўриқлашди. Акбар Тўраев эса алоҳида тарзда Гизимчук томонидан "ўққа тутилди".

Денисов, Аҳмедов, Кападзе ва Тўхтахўжаев Шуҳрат Мақсудов қўл остида асосан тикланиш машғулотларини бажаришмоқда.

Маълумот учун, ушбу стадион "South Melbourne" клубига тегишли бўлиб, ўз бағрига 15 минг томошабин сиғади. Ушбу клуб миллий лигада ўйнайди. Стадион 1878 йилда қурилган ва 2011 йилда қайта таъмирланган экан.

Машғулот сўнггида барча футболчилар мушакларни чўзиш машғулотини ўтказишди. Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов эса машғулотни жарима тўпларини бажариш билан якунлади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика