RU

Последние новости

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  3 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

МЮ - "Саутгемптон" 0:1. Меҳмонлар ғалаба қозонишди! Новости

МЮ - "Саутгемптон" 0:1. Меҳмонлар ғалаба қозонишди!

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Саутгемптон" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб бориш мумкин бўлди.

МЮ - "Саутгемптон" 0:1 

Гол: 0:1 – 69 Тадич.                                

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Шоу (Блэккетт, 64), Джонс, Смоллинг, Блинд, Ди Мария (Феллайни, 72), Кэррик, Валенсия, Мата, Руни, ван Перси (Эррера, 61).
"Саутгемптон" – Форстер, Бертран, Клайн, Алдервейрелд (Гардош, 21), Фонте, Ваньяма, Шнайдерлин, Уорд-Проуз, Дэвис (Рид, 80), Элиа (Тадич, 63), Пеле.

Огоҳлантиришлар: Бертран (35), ван Перси (58), Тадич (70), Пелле (75), Кэррик (76).

                                            ЯНГИЛАШ

Ушбу ғалаба "Саутгемптон"ни АПЛда учинчи ўринга олиб чиқди. Кўпчилик ушбу натижани сенсация деб ҳисобламоқда. Биз эса жамоаларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак бундай демаган бўлардик! Сизлар билан бирга ўйинни Азиз Тўхтамуродов кузатиб борди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! Соғ ва саломат бўлинг!


90+5. Ўйин якунланди!


90+4. Тўп билан меҳмонлар.Бурчак тўпи!


90+2. Куман асабийлашмоқда! Ван Гаал эса ўз жойидан туриб ўйинни кузатмоқда. У ҳотиржам. Ҳа, у ўрганиб қолди бундай ҳолатларга :)


90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берилди!


90. Тадич жароҳат олиб МЮ жарима майдони олдида йиқилиб ётибди.


88. "Саутгемптон" футболчилари тезкорлик билан қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилдилар. Лекин, якуний зарба беришда меҳмонлар футболчиси бир оз шошди!


87. Бурчак тўпи. Руни ошириб берган тўп ҳавфли вазият яратилиши учун камлик қилди.


85. Мезбонлар шошилишмоқда!


83. МЮ навбатдаги ҳужумни уюштирди. Хуан Матанинг чап оёқда берган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди...


80. "Олд Траффорд"га йиғилган мухлислар ҳуштакбозликни бошлаб юборишди.


80. Яна Матаааа! Деярли бирга-бир. Аммо яна ноаниқ!


79. Матанинг зарбаси ҳавфли чиқди. Лекин, бир оз ноаниқ!


78. Феллайни рақиб майдони ичида йиқилиб пенальти ишлашга ҳаракат қилди. Аммо, ҳакамлар ҳам уни кимлигини жуда яхши биладилар :)


77. Руни рақиб дарвозасига яқинлашишга ҳаракат қилиб кўрди. Ҳимоячилар эса ўз ўрнида!


76. Навбатдаги сариқ карточка. Бу сафар мезбонлар вакили Майкл Кэррикга!


75. Матага нисбатан ишлатилган қўполлик учун Пелега сариқ карточка!


72. Ди Мария ўрнига Феллайни майдонга тушди!


70. Ҳа айтганча, голни футболкасини ечиб нишонлаган Тадичга сариқ карточка кўрсатилди!


70. Пеленинг берган зарбаси дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни заҳирадан майдонга тушган Тадич дарвозага жойлаб қўйди. МЮ ҳимоячилари ожиз қолишди!


69. Зарбаааааа!!!! ГООООООООЛЛЛ!!!! Тадич!!!


67. Гол керак. Ўйин темпи жуда ҳам тушиб кетган!


65. Кетма-кет ўзгаришларга қараганда мураббийлар ўйин боришини ўзгартирмоқчилар шекилли.


64. Яна ўзгариш. Шоу ўрнига Блекэт!


62. Ўзгариш. Элиа ўрнига Тадич!


60. Ўзгариш. Ван Перси ўрнига Андер Эррера!


58. Робин ван Персига майдон марказида ишлатган қўполлиги учун огоҳлантириш! Умуман кераксиз фол.


56. Голландиялик мураббийлар дуэлида кимни қўли баланд келаркин? Ван Гаалними ёки Рональд Куманними?


53. Рунининг жарима майдончасига етказиб берган тўпига МЮ футболчиларидан бири боши билан зарба берди. "От ворот"!


52. Блиндга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи! Ким тепаркин? Руними? Ди Мария ҳам унинг олдида!


50. Ўйин тезлиги бир оз бўлсада ошди.


48. "Сотон" сафида Элиа фаол ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Ҳимоячилар ўз ўрнида!


46. Тўп билан "Саутгемптон" вакиллари. Смоллинг меҳмонлар ҳужумини бартараф этди.


46.Иккичи таймни мезбонлар бошлаб беришди!


Иккинчи бўлим бошланмоқда!


Биринчи бўлимга қўшиб берилган бир дақиқа ҳам ўз якунига етди. Танаффус!


45. Статистика: Дарвоза томон аниқ зарбалар 0:0. Ҳа майли, давом этамиз!


45. Ди Мария ижросида яна бир ноаниқ зарба!




42. Ваааан Перссииии!!! Йўқ! Руни томонидан оширилган тўпни голландиялик футболчи дарвозага йўллади. Аммо, лекин, бироқ... Зарбани ушлаб олиш Форстерга қийинчилик туғдирмади!


40. Очиғини айтадиган бўлсак жамоалар томонидан ҳозирча ҳавли вазият содир этилгани йўқ. Аммо, бу АПЛ! Бу ерда барчаси бир дақиқа ичида ўзгариб кетиши мумкин!


38. Сал қолса Ди Мария рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб олиши мумкин эди. Аммо аргентиналик тўп устаси коптокни ўзига тўғирлай олмади...



Виктор Вальдес "қизил иблислар" заҳира ўриндиғида ўйинни боришини кузатмоқда.



36. Ди Мария тепган тўп яна жонли деворга тегиб қайтди!


35. Бертранга сариқ карточка. Валенсияни йиқитгани учун. Жарима зарбасини кўрамиз!


33. Луи ван Гаал шогирдларидан норози бўлмоқда.


31. Ана энди "қизил иблислар" ҳужумга ўтишди. Аммо, меҳмонлар ҳимоячилари ўз ўрнида.


29. МЮ прессинг қўлламоқда.


27. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумга ўтишмоқда.


24. Меҳмонлар тезкорлик билан қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо, Де Хеа ўз ўрнида!


21. Ўзгариш! "Саутгемптон" таркибида ўзгариш. Жароҳат олган Алдервейрелднинг ўрнига Гардос майдонга тушди.


20. Ван Персиииии. Узоқдан берилган зарба бир оз ноаниқ!


19. Ўзгариш кўрамиз шекилли!


18. Меҳмонлар футболчиси ўз жарима майдонида жароҳат олиб йиқилиб ётибди. МЮ футболчилари эса фэйр-плейга амал қилишди.


16. МЮ ўнг қанот бўйлаб ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин, меҳмонлар осонликча таслим бўлмоқчи эмаслар.


13. Тўп назорати ҳозирча меҳмонларда.


12. "Саутгемптон" футболчилари ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Бурчак тўпи!


10. Ўйин ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда. Жамоалар тайинли ҳужум уюштирганларича йўқ.


8. Ди Мария рақиб ҳимоячиларини алдаб зарба берди. Бироқ, ноаниқ!


7. Рунининг жарима тўпидан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.


6. Ди Мария жарима майдони олдида йиқитилди. Жарима тўпи!


4. Айнан 4-дақиқага келибгина мезбонлар рақиб томон илк ҳужумни уюштиришди. Аммо, бу самарасиз.


2. Дастлабки ҳужум "Сотон" футболчилари томонидан амалга оширилди. Берилган зарба Де Хеа дарвозаси олдидан ўтиб кетди.


1. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.


1. Демак бошладиииик!

Айтганча, испаниялик дарвозабон Виктор Вальдес мезбонлар заҳира ўриндиғида ўтирибди.

Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар!


Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар турнир жаввалида ёнма-ён кетмоқдалар. МЮ 37 очко билан 3-ўринда кетаётган бўлса, "Саутгемптон" 36 очко тўплаган ҳолда "қизил иблислар"ни таъқиб қилмоқда!


-
Ассалому  алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган МЮ - "Саутгемптон" учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. 

Манчестер Юнайтед –Де Хеа, Шоу, Жонс, Смоллинг, Блинд, Ди Мария, Кэррик, Валенсия, Мата, Руни, ван Перси.
Саутгемптон –Форстер, Бертран, Клайн, Алдервейрелд, Фонте, Ваньяма, Шнайдерлин, Уорд-Проуз, Дэвис, Элиа, Пелле.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика