RU

Последние новости

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  6 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  4 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

Ўзбекистон - Ироқ 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Ўзбекистон - Ироқ 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Ўзбекистон - Ироқ 0:0
28 декабрь 2014 йил. Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони

Бош ҳакам:
Муҳаммад Ал Заруни (БАА)
Амалга оширилмаган пенальти:
Сервер Жепаров 21 (дарвозабон)
Ироқ:
12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмад Иброҳим, 9.Аҳмад Ясин (11.Ҳумам Тариқ, 61), 10.Юнус Маҳмуд (25.Марван Ҳусин, 66), 14.Салом Шокир, 15.Дургам Исмоил, 18.Маҳди Карим (6.Самиҳ Саид, 69), 19.Маҳди Камил, 21.Саад Абдул Амир, 24.Амжад Ҳалаф (16.Жастун Ҳекмат, 72), 26.Осама Жаббор.

Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 75), 5.Анзур Исмоилов, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 60), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 7.Азизбек Ҳайдаров, 18.Тимур Кападзе (10.Жамшид Искандеров, 75), 9.Одил Аҳмедов (13.Лутфулла Тўраев, 60), 8.Сервер Жепаров (17.Санжар Турсунов, 60), 14.Сардор Рашидов, 15.Воҳид Шодиев (11.Наврўзбек Алимов, 79).
Захира:
13.Акбар Тўраев, 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 23.Акмал Шораҳмедов, 6.Жасур Ҳасанов, 16.Баҳодир Насимов.

Огоҳлантиришлар:
Азиз Ҳайдаров 59, Лутфулла Тўраев 62, Самиҳ Саид 78.



                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ


90+2. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади.

90.
Учрашувга икки дақиқа қўшилди

88. Азиз Ҳайдаров! Зарбааа! Унинг зарбасидан сўнг тўпни Жалол Ҳассан қайтариб юборди!

84. Хавфли вазият! Ироқнинг бурчак тўпи хавфли чиқди. Бош билан йўлланган зарба бироз ноаниқ кетди!

83.
Майдон марказида Муҳаммадиев ва Ҳумам Тариқ билан тўқнашиб кетди

80. Зарба!!! Санжар Турсунов чап қанотда тўпни қабул қилиб марказроққа ўтиб ўнг оёғи билан дарвоза томон кучли зарба берди, тўпни Жалол Ҳассан қайтарди!

79. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Воҳид Шодиев ўрнига Наврўзбек Алимов тушди

78. Огоҳлантириш. Ироқ.
Самиҳ Саид

76.
Ироқликлар кетма кет икки марта ҳаводан тўпни ҳужумчиларга етказишди. Иккала сафар ҳам бўйдор ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

75. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Темур Кападзе ўрнига Жамшид Искандеров, Виталий Денисов ўрнига Фарруҳ Сайфиев тушди

74.
Оффсайдлар бўйича Ироқ яққол устнликка эга 4:0

73.
Майдонга Искандеров тушишга тайёргарлик кўрмоқда

72. Ўзгариш.
Ироқ. Амжад Ҳалаф ўрнига Жастун Ҳекмат тушди

72.
Ироқнинг ҳужумлари борган сари хавфли кўриниш олиб бормоқда

70.
Рақиб амалга оширган жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди

70.
Деярли майдон марказида Анзурнинг ўзи тўпни рақибга олдириб қўйди. Ҳужум хавфли кўриниш олмаслиги учун Марвин Ҳусинни йиқитишга мажбур бўлди

69. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Анзур Исмоилов

68. Ўзгариш. Ироқ. Маҳди Карим ўрнига Самиҳ Саид майдонга туширилди

66. Ўзгариш. Ироқ.
Юнус Маҳмуд ўрнига Марван Ҳусин тушди

64.
Дургам Исмоил анчагина фаол ўйнамоқда. Ҳозир у чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдони марказига узатди, бироқ тўп майдондан чиқиб кетган экан

63. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Лутфулла Тўраев

63. Майдон марказида тўқнашув юзага келди. Ироқлик футболчи Денисовнинг қўлини босиб олди. Бунга жавобан Лутфулла Тўраев унинг ортидан тепди. Барчаси ўз жойига тушди

61. Ўзгариш. Ироқ.
Аҳмад Ясин ўрнига Ҳумам Тариқ тушди

60. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Одил Аҳмедов, Шавкат Муллажонов, Сервер Жепаров ўрнига Лутфулла Тўраев, Ислом Тўхтахўжаев ва Санжар Турсунов тушди

59. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Азиз Ҳайдаров

56.
Аҳмад Ясиннинг кучли зарбаси йўлига Муллажонов тўғаноқ бўлди

55.
Майдонга ТТТ тушишга тайёр, аниқроғи Тўхтахўжаев, Тўраев ва Турсунов...

54.
Жепаров бурчак тўпини амалга оширди, Салом Шокир тўпни қайтарди. Шу билан ҳужумимиз якунланди

52. Хавфли вазият!!! Одил Аҳмедов рақиб жарима майдонига ёриб кириб чап оёғи билан зарба берди! Дарвозабон тўпни қайтарди!

51.
Дургам Исмоил ҳозир жарима майдони ёнига яқинлашиб келиб тўпни шерикларига узатди, ноаниқ

49.
Иккинчи бўлимда ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли вазият ташкил этгани йўқ.

46.
Бўлимни ўзбекистонлик футболчилар фаол тарзда бошлашди. Исмоилов майдон марказда рақибни йиқитди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

42. Ироқнинг жуда хавфли ҳужуми! Осама Жаббор жарима майдонимизга кириб келиб зарба берди, яхшики тўп ҳимоячимизга тегиб майдонни тарк этди!

39.
Жепаров пенальтидан гол уролмаган вазиятни ҳудудида томоша қилинг



38.
Бурчак тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришга эришишди. Ироқ ташаббусни ўз томонига оғдириб олди

37. Нестеров!!! Ажойиб ҳаракат, ажойиб сейв!!! Аҳмад Ясиннинг зарбасидан сўнг Игнатий ўзини кўрсатди!

35.
Майдон марказида фахрийлар тўқнашуви, Кападзе ва Юнус Маҳмудов тўп учун курашишди. Ҳамюртимиз қоида бузди

32. Хавфли вазият! Амжад Ҳалаф тўпни орқароқда турган Юнус Маҳмудга оширди. Тажрибали ҳужумчининг 17 метрлардан йўллаган зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди!

30.
Жепаров Рашидов томонга тўп узатганди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди

29.
Стадиондаги аксарият мухлислар Ироқни қўллаб қувватлашмоқда. Пенальти қайтарилган вазиятда бу яққол сезилди

25. Хавфли вазият! Жепаровнинг узатиб берган тўпини Одил Аҳмедов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ

24.
Рашидовнинг зарбасидан сўнг тўп бироз ноаниқ кўриниш олди. Бурчак тўпини тепамиз. Жепаров тўп ёнида.

24.
Ташаббус вакилларимизда фақатгина гол етишмаяпти.

21. Сервер Жепаров! Дастлабки зарбадан сўнг гол бўлди, лекин ҳакамлар уни инобатга олишмади. Иккинчи зарба эса голга айланмади! Дарвозабон тўпни қайтарди. Ҳисоб 0:0

20. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам ироқликлар дарвозасига пенальти белгилади. Муҳаммадиев рақиб жарима майдони ичида йиқитилди

16.
Ҳозир ироқлик Осама Жаббор майдондан ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Футболчилар қисқа танаффусдан фойдаланиб сув ичиб олишмоқда

15.
Сардор Рашидов рақиб жарима майдони ичида икки рақиб орасида йиқилиб тушди, бироқ БААлик ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади. Ўйин давом этади.

14. Навбат Ўзбекистонга келди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Денисов тўпни жарима майдони ичидаги Шодиевга ошириб берди, Воҳиднинг йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди


12. Хавфли вазият!!! Аҳмад Ясин чап қанотдан олдинга борди, жарима майдонига кириб марказда турган Амжад Ҳалафга тўпни узатди, бу вазиятда марказий ҳимоячиларга ёрдамга келган Виталий Денисов хавфни бартараф этди

11. Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда. Ироқликлар деярли бутун таркиб билан ҳимояланишмоқда.

9. Ўнг қанотда Муҳаммадиев ва Рашидов ҳужум ташкил этишга уринишди. Ҳимоячилар Сардорга имкон қолдиришмади

8. Яна рақиблар ҳужум ташкил этишди. Бу сафар улар бурчак тўпига эга бўлишди. Нестеров ўз ўрнида 

4. Ироқнинг тезкор ҳужуми...Ўнг қанотдан Амжад Ҳалаф олдинга ўтди. Бироқ  қанот ҳаками унинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканини қайд этди

3. Дарвоза томон дастлабки зарба. Ироқлик Саад Абдул Амирнинг зарбасидан сўнг ҳимоячиларимиздан бирига тегиб йўналишини ўзгартирди. Нестеров тўпни осонлик билан эгаллаб олди

2. Ҳозирча ҳеч бир томон хавфли вазият ташкил этмади. Футболчилар бир бирларини ўрганишмоқда.

1. Ироқликлар баҳсни бошлаб беришди. Икки жамоа устозлари биринчи ўйин билан солиштирганда таркибда катта ўзгаришларни амалга оширган. Ироқ сафида ҳам, Ўзбекистон сафида ҳам бир қатор тажрибали футболчилар бор.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди. Ўйин бошланишига барчаси тайёр.

- Бугун Ироқ оқ, Ўзбекистон кўк рангли футболкаларда ўйнайди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика