RU

Последние новости

16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  65 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим" Новости

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим"

Қишки тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг ўз клубини алмаштиришлари одат тусига айланган.
Айни пайтга келиб жамоалар аста-секин дастлабки машғулотларга киришмоқдалар. Табиийки, футболчилар ҳам жамоасини ўзгартираётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу фикрни Мўйдин Мамазулумовга нисбатан ҳам қўлласак бўлади. Негаки, у “Машъал” билан хайрлашди.

Мазкур ҳужумчи муборакликлар сафида бир мавсум тўп сурди. Ўтказилган ўйинлар давомида рақиблар дарвозасига етти марта тўп киритди. Унинг яна “Машъал”да қолиши кутилаётган бир паллада футболчи шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Натижада у 2015 йилги мавсумни бошқа жамоада ўтказиши ойдинлашди. Нима сабабдан “Машъал”ни тарк этдингиз, дея унга мурожаат қилганимизда, қуйидагича жавобни олдик:

-   Жамоани тарк этишимга келсак, биринчидан, клуб раҳбарлари билан бир тўхтамга кела олмадик. Иккинчидан уйимга ҳам узоқлик қилаётганди. Шуларни ҳисобга олиб, жамоамни ўзгартириш ниятида юргандим. Фаолиятимни “Машъал”да давом эттирмаслигим аниқ.
-   
Мамазулумовнинг Муборакдаги фаолияти ёмон кечгани йўқ. Ҳар тугул, “Машъал”нинг 5-ўринни қўлга киритишида ҳам унинг ҳиссаси бўлди. Кейинги йил учун Мўйдиннинг бошқа режалари борга ўхшаб турибди. Чунки бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумотлар йўқ эмас. Масалан, “Навбаҳор”га ўтиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. “Яширмайман, бир-иккита вариантлар бор. Ҳозир шуларни кўриб чиқяпман. Ўзимга маъқул келганини танламоқчиман. Уйимга яқинроқ жамоада ўйнамоқчиман. “Навбаҳор”га келсак, Баҳтиёр ака Ашурматов билан гаплашганман. Ҳаммаси мураббийга боғлиқ, деди Мамазулумов.  

Маълумки, Ашурматов Мамалузумов билан 2013 йили “Гулистон”да бирга ишлаганди. Ўшанда иккинчи даврада қўшилган ҳужумчи тўпурарлик салоҳиятини кўрсатиб мураббийнинг ҳам ишончини қозонган. Лекин “Машъал”да киритган голлари ярим мавсум давомида “Гулистон” сафида урган голларидан озроқ бўлди. “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим – деди, футболчи. – У ерда яхши мураббийлар йиғилган. Шунинг учун ҳам футболчи сифатида “Машъал”да ўйнаб кам бўлганим йўқ. Аммо боя айтган гапимни яна қайтараман, раҳбарият билан бир тўхтамга кела олмадик. Биринчи даврадаги ўйинларим яхши кечди. Чукни бешта тўп киритгандим. Иккинчи даврада эса фақат иккита тўп киритдим холос. Менимча, кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Умид қиламанки, янги мавсумда ҳамма мен учун омадли кечади”.

ФИРДАВСХОН.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика