RU

Последние новости

08:52«Барселона»га Ольмони мавсумнинг иккинчи қисмида рўйхатдан ўтказиши яхшигина пул топиши лозим  1 08:41«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи  1 08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан таклиф тушди  4 08:03Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи  1 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  22 07:30МЮ ёзда 50 миллион евро сарфланган футболчини қишда ижарага бермоқчи  0 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  5 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  3 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  3 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  3 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  7 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  10 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  14 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  7 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  4

“Келишилган ўйинлар қироли”. ХII боб Новости

“Келишилган ўйинлар қироли”. ХII боб

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг ўн иккинчи бобини тақдим этамиз.
«2009 ЙИЛИ БИР КУНДА ТЎРТТАДАН ЎЙИН СОТИБ ОЛГАНМАН»

Кангнинг курьери пулларни олиб яширинганидан бир неча ой ўтгач, менда қасос олиш учун имконият туғилди. Таниш таксичи ўзини келишилган ўйинларнинг йирик ташкилотчисидек тутиб, Канг ҳақида гап очиб қолди.
- Сен орқали Германия чемпионатидаги ўйинга йирик суммада пул тикмоқчиман,  - дедим.
Аслида ҳеч нарсани ташкил этмагандим. Ўйин билан ҳам ишим йўқ эди. Фақат Кангнинг эсини киритиб қўйишни истардим холос.
- Яхши, депозит олиб кел, - дея жавоб берди у. - Биз эса сен учун пул тикамиз.
Меҳмонхонадан бир-бирига қўшни бўлган хоналарни олдим. Бирида Мега ва кўриниши кавказликларни эслатиб юборадиган дўстимиз ўтиришарди. У ўзини худди босслардек тутарди. Уларнинг жомадонида 1 миллион Сингапур доллари бор эди. Қўшни хонада беш нафар бақувват йигит  билан мен кутиб турардим. Биз ставкамиз иш бермаган ҳолатда ҳам йўқотган пулларимизни қайтариб олишга тайёрлангандик. Тез орада Мегага Кангнинг курьерлари қўшилди. Бизнинг «босс» ўзини ғалати тутарди. Масалан, у мини-бардан шоколад олиб ерди. Лекин курьерлар ҳеч нарсадан шубҳаланмадилар. Мега миллионни уларга кўрсатиб, ставкани эълон қилди: тотал 2,5дан ортиқ бўлган тақдирда 700 минг доллар. Улар курьерлар билан бир стол атрофида ўтирардилар. Хитойда Канг ставкаларни белгилаб берарди. Келишув шартига кўра у ютуқни эртасига тўлаши керак эди. Кангнинг курьери бизнинг кафолат бўлиб хизмат қилди.

Канг пулларимизни ўйин бошланганлигини  англатувчи ҳуштак чалинганидан 10 дақиқа ўтгач тикди. Бундеслига ўлчовида бу анча кеч. Одатда бунинг учун 5 дақиқа кифоя қилади. Лекин 88-дақиқада ҳам ҳисоб 0:0 бўлиб турганди. Шунда йигитлар билан Мега ва курьерлар ўтирган хонага кирдик.

Кираверишда Прасаддан менинг 400 минг долларимни ўғирлаб кетган курьер турарди. У мени Меганинг хўжайини деб ўйлаб, жилмайиб қўйди. Уни бир чеккага улоқтириб хонага бостириб кирдим. Мени ҳайрон қолдириб Мега билан Даннинг  ишончли одами, сартарош Чу бирга ўтирарди. Худди арвоҳни кўргандек унинг ранги оқариб кетди.
- Уилсон, 400 минг долларингни мен олмаганман. Бу ишда алоқам йўқ,  - Чу шундай дея шошганча ўзини оқлашга тушиб кетди. - Агар ўзимни унинг вакилидек кўрсатадиган бўлсам, Канг менга 3 минг беришга ваъда қилганди. Шунинг учун бу ерда ўтирибман.

- Чу, ўзингни бос. Сенга ҳеч қандай эътирозим йўқ.
Чўнтагимдан 3 минг чиқариб Чуга бердим.
- Бу сенинг маошинг. Энди Кангга қўнғироқ қил ва трубкани менга бер.
Агар ставкамиз иш бериб, пулларга эга бўлганимизда Кангни аҳмоқ қилишда давом этардик. Афсуски, биринчи ўйиндаёқ пулларга куйиб қолдик. Канг билан гаплашишга тушдим:
- Мени эслайсанми? Сен 720 минг долларимни ўғирлагандинг. Энди мен сени 700 мингга тушираман. Ўртамиздаги ҳисоб 1:1. Агар чиндан ҳам зўр бўлсанг, ҳисобда олдинга ўтиб олишинг мумкин.

Трубкани жойига қўйдим, гаров пулларни олиб йигитлар билан меҳмонхонани тарк этдик. Канг 700 минг йўқотди.

НАВБАТДАГИ САРГУЗАШТЛАР
Бу пайтга келиб Кения Африкадаги энг кўҳна турнир ҳисобланадиган  КЕСАФА Кубогини қабул қиларди. Найробига учиб бормадим, ҳамма ишни Дэнни бажарди. Зимбабве терма жамоасининг футболчиларига дастлабки уч ўйинда ўз имкониятлари даражасида тўп суришлари кераклигини  айтдик.

Чунки бу учрашувлар учун ставкалар қабул қилинмасди. Зимбабвеликлар плей-офф босқичига йўл олганларидан кейин катта саҳнага чиқдик. Улар бизга керак бўлган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятни таъминлаб бердилар. Эритрея терма жамоаси улушини олганидан кейин меҳмонхонани тарк этди. Дэнни билан гаплашиб, уларнинг энг яхши ҳамкор эмаслигини айтдим. Эҳтимол, бу бечора йигитларга ўша ўйинда топганлари Эритреяда яшашлари учун бир умрга етса керак.

Декабрь ойида конголикларнинг «Ту Пуссан Мазембе» («ТПМ») клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Дубайга учиб келди. Улар Африка Чемпионлар лигасини ютгандилар. Бу орада «ТПМ»нинг ишлари билан шуғулланадиган Феликс исмли таниш агентим билан боғландим. У ҳар бир ўйинни 60 минг доллар эвазига «топширишлари» мумкинлигини айтиб жавоб қайтарди. Улар Зимбабведа йиғин ташкил қилгандилар. Феликс футболчилар билан келишиб олишга ваъда берди. Шундан сўнг Дэнни Дубайдаги меҳмонхонада «ТПМ» дарвозабони билан учрашди. Гап ўйинни «топшириш» масаласига келганда, дарвозабоннинг ранги бўзариб кетди. Чунки у биз ташкил этадиган бундай ўйинлар ҳақида тушунчага эга эмасди. Шу боис дарвозабон ўрнидан туриб қўриқчиларни чақиришга ҳаракат қилди. Дэнни мавзуни ўзгартириб, дарҳол лаш-лушларини йиғиштирди ва Дубайдан Сингапурга қайтди.
Айтишим керакки, ўша пайтда пуллар дарё бўлиб оқарди. Бир кунда тўрттадан ўйин сотиб олардим. Бўш вақтимнинг ўзи йўқ эди. 2009 йили авиачипталар учун 1,5 миллион доллар сарфлаганман. Парвозлар - бизнесимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Кангдан қасос олганимдан сўнг янги ўйинлар уйини қидириб топишга кўп вақт сарфладим. Агар буни дарҳол уддалаганимдами, 2009 йили 10 миллион доллардан кам фойда кўрмаган бўлардим. Бўш вақтимнинг кўп қисмини ўзим ташкил қилмаган ўйинлар учун пуллар тикишга сарфладим. 2009 йилнинг 29 декабрида аэропортда қўриқчи бўлиб ўртамизда юз берган воқеа юзасидан судда иш бошланди. Қонун билан боғлиқ муаммоларим борлигига қарамасдан бизнесимни ташлай олмасдим. Одамларимни дунёнинг турли чеккаларига юбордим. Адвокатимга ишонганим учун бунга кўп ҳам аҳамият бермадим. Чунки ўша адвокатни менга топ-савиядаги профессионал сифатида тавсия қилгандилар. Сўнгги нафасимга қадар ўша пандавақини эслаб юрсам керак.

Судга бир неча кун қолганда Голландияда ўзим учун таътил ташкил қилдим. Европадаги футбол ассоциацияларига чиқиш мақсадида у ерда эредивизионда ўйнайдиган футболчилар билан учрашдим. Европадаги терма жамоаларни Африкадаги ўртоқлик ўйинларига жалб этишни истардим.

Амстердамда бир оқшомнинг ўзида 3 миллион долларни ставкаларга сарфлаб юбордим. Дастлаб Шотландия, сўнгра «А» серия ва примера баҳсларига тикдим. Омадим чопмай пулларни йўқотганим қолди. Ўзимни қўлга олиб Британияга учдим. Аэропортда кўзга кўринадиган ҳар жойга қуйидаги ёзувлар туширилган эслатмалар осиб қўйилганди: «Агар 20 минг евродан кўпроқ пулингиз бўлса, уларни деклорациядан ўтказинг». Кайфиятим йўқ эди. Шунинг учун бўлса керак, бунга эътибор бермадим. Рўйхатдан ўтиш чоғида мени текширдилар. Ёнимда 50 минг евро бор эди. Шунда мени 3 минг евро миқдоридаги жаримага тортишдан ташқари учишим керак бўлган рейсдан қолдириб юбордилар. Лондонда ҳам бутун ўй-хаёлим суд билан боғлиқ бўлди.

Адвокатга шундай мазмунда СМС ёздим: «Айбимни тан олишга тайёрман ва тинчлик сулҳини жон деб имзолайман». Сингапурда ишларим бошимдан ошиб ётарди. Зимбабве ўртоқлик ўйинлари сериясида иштирок этиш учун Осиёга учиб келганди. Суд ўтказиладиган куни улар Таиланд билан учрашардилар. Ҳаммасини назорат қилиш учун Дэннини у ерга юбордим. Адвокат менга айбимни тан олсам, ҳаммаси тезда ниҳоясига етишини айтди.

Қамалган тақдиримда ҳам узоғи билан 3-4 ойни панжара ортида ўтказсам ва жаҳон чемпионати бошлангунча озодликка чиқсам керак, деган хаёлга бордим. Бунга қадар қамоқда спорт билан жиддий шуғулланиб, жисмоний ҳолатимни яхшилаб олишни режалаштиргандим. Ишни кўриб чиқаётган ҳакамнинг  жиноятчилар орасида  қаттиққўллиги ва менга ўхшаганларни кўришга тоқат қила олмаслигидан хабар топдим. Яна маслаҳатлашиш мақсадида адвокатга қўнғироқ қилдим:
- Ҳакам сенга қандай муносабатда бўляпти?
- Ёмон эмас.
Кўпинча ҳакам адвокат билан таниш бўлса, ишга  ўзига хос тарзда ёндашади. Бироқ ишимни кўриб чиқаётган бу ҳакам дарҳол мақсадга кўчиб, адвокатимга шундай деди:

- Бу қаллоб пулларни худди хазондек супуриб, менга ўхшаганларнинг танобини тортиб қўйиш учун қонун ожизлик қилади, деб ўйлаб юрибди. У аэропортда қўриқчининг қорнига икки марта мушт тушириб, қонунни бузганча автомобилида қочиб кетган.
Ҳакам менинг гапларимга  парво қилмади. У совуққонлик билан айбдор эканлигимни ва якуний ҳукм 2010 йилнинг 27 январида чиқарилишини эълон қилди.  Иш юзасидан фикрлар эшитиб бўлингач, Дэннига қўнғироқ қилдим:
- Зимбабвеликлар ютқазмасликлари керак. Ютқазган тақдирда ҳам бир гол фарқи билан имкониятни бой берсинлар. Яхшиси, улар жарима майдонига «автобус»ни жойлаштириб қўйишсин.

Зимбабвеликларнинг қандай имкониятга эга эканлигини билганлари боис ҳамма Таиландга тикишга тушди. Биринчи бўлимдан кейин  мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда борардилар. Аммо ўйин тугашига ўн дақиқа қолганида Зимбабве  терма жамоаси  бирин-кетин иккита гол ўтказиб юборди. Дэнни шунда зимбабвеликлар билан биздан ташқари  яна бошқалар ҳам ишлаган кўринади, деган шубҳага борди. Ўйлаб-ўйлаб бу ишни келишилган ўйинларнинг вьетнамлик ташкилотчиси Нгуен амалга оширган бўлса керак, деган тўхтамга келдик. Эртаси куни Малайзияга учдим.

Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика