RU

Последние новости

18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  2 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  4 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  10 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18

6+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик Новости

6+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик

Куз ойларини ўз ичига олган ФИФА кунлари тугади, Ўзбекистон миллий терма жамоаси уч ойда 6та ўйин ўтказиб максимал 18 очкодан 13 очко жамғарди.

Терма жамоамиз сентябрь, октябрь ва ноябрь ойида учтадан ўйинда майдонга тушди. Кузнинг биринчи ойида КХДР (1:0) ва Қирғиз Республикаси (3:2) устидан зафар қучган бўлсак, октябрда Эрон билан дуранг (0:0) қайд этиб, БААни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Бу ойда эса сафарда Қатарга енгилиб сўнгра яна КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Шундай қилиб максимал 18 очкодан иккитаси Эрон ва яна уч очко Қатар билан ўйинларда бой берилди.

Агар гуруҳдаги жадвалга назар ташлайдиган бўлсак, 13 очко тўплаб иккинчи ўринда бораётганимиз ва энг яқин таъқибчимиз БААни 3 очкога ортда қолдираётганимиз бирмунча таскин беради. Қолаверса Эрон ҳам биздан узоқлашиб кетмаган ва 16 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. Мабодо сиз терма жамоа ўйинларини кўрмасдан шунчаки жадвалга назар ташлаб, Ўзбекистон иккинчи ўринда бораётгани ва 1-2 ўринлар тўғридан тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишини билсангиз жуда яхши имкониятга эгалигимиз кўринади.

Масалан, қолган иккита гуруҳдаги иккинчи ўрин жамоаларини қарайлик. "B" гуруҳида 14 очко билан Жанубий Корея пешқадам, 11 очко тўплаган Ироқ иккинчи ўринда бормоқда. "C" гуруҳида Япония 16 очко билан яққол пешқадам ва деярли Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлди. Иккинчи ўриндаги Австралия ҳисобида эса 7 очко мавжуд. Кўп эҳтимол билан Япония пешқадамликни бериб қўймайди, бизнинг гуруҳда Эрон, "B" гуруҳида Жанубий Корея билан ҳам шундай бўлишини тахмин қилишимиз мумкин. Бу ўринда биздан иккинчи ўриндан пастга тушмаслик талаб этилади. БАА ёки Қатарни ўтказиб юбормасак бас, марра бизники.




Муҳими - таблодаги ҳисоб

Барибир ҳамма жойда таблодаги якуний ҳисоб ўз сўзини айтади ва ҳисоб-китоблар шунга монанд олиб борилади. Ўйин қийин ўтди, осон ўтди, ҳужум қилдик-қилмадик - бу бошқа масала. Ўйин қандай олиб борилиши, машғулотларда нималарга эътибор қаратилиши ва майдонда қандай ҳаракат қилиниши - булар ғалаба сари етакловчи восита. Футболни 90 дақиқа "миқ этмай" кузатадиган ва якуний ҳисобни ўзида Full time кўринишида акс эттирувчи LED экранли табло "нима деса шу".

Терма жамоамиз сафарда Қатарга мағлуб бўлгач, бош мураббий атрофидаги гап-сўзлар кўпайди. Энди шу ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, биз 0:2ни 2:2га айлантира олдик ва катта жасорат кўрсатдик. Аббос Файзуллаев бежизга Осиёда "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" бўлмаганини исботлади ва Қатарнинг икки голига ўзининг ажойиб иккита голи билан жавоб қайтарди. Энг қизиғи, майдондаги футболчилар орасида энг бўйи паст ўйинчимиз бош билан иккита гол уриб ҳаммани лол қолдирди. Голларни нишонлагани эса комикс қаҳрамонларини эслатиб юборди.

Қатарнинг учинчи голи тасодиф бўлмади. Бу машғулотларда ишланган усул самараси. Акрам Афиф тўпни шунчаки жарима майдончаси ичига узтиб берди, кейин нариги футболчи бош билан шеригига етказди ва Лукас Мендеснинг омади келиб тепган тўпи тасодифан голга айланиб қолди дейиш хато бўлади. Бу Қатарнинг охирги ҳужуми ва охирги имконияти эди. Шуни билган Афиф эс-ҳушини йиғиб ҳаммасини ўйланган тартибда бажарди. Бу ўринда фақат Мендеснинг зарбаси гол бўладими, шу савол очиқ турганди. Унинг бахтига зарба кучли ва тўғри чиқди, натижада Қатар уч очкони қўлга киритди.




Энг яхши тактика - фойда келтираётган тактика

Терма жамоамиз Қатарга имкониятни бой берганидан сўнг бош мураббий Сречко Катанец атрофидаги гаплар янаям кучайди. Сафарда КХДРни мағлуб этиб қайтганимизга қарамай бу гаплар тингани йўқ. Факт шуки, биз иккинчи ўриндамиз ва Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қулай имкониятга эгамиз. Мураббий услуби кўринмаяпти, майдонда кўп нарсани футболчилар ҳал қилмоқда каби фикрларга айтадиган гапимиз - шу ўйинчиларни майдонга тушираётган мураббий эмасми? Ёки футболчиларнинг ўзи сен асосийда тушасан, сен захирада қоласан деб аниқлаяптими?

Жаҳон футболида ҳам кўряпмиз, мураббийлик осон эмас. Ҳатто мураббийларнинг энг олд қаторида турадиган Гвардиоланинг ҳам кетма-кет 5та ўйинда мағлубиятга учраб иши юришмай қолди. Ёки бўлмаса Карло Анчеотти ҳам "Реал" билан осон бўлмаган даврни бошдан ўтказмоқда. Бу - футбол, доим ҳам бир кишига омад кулиб боқавермайди. Биз эса терма жамоа ва Катанецга омад кулиб боқмоқда дейишимиз мумкин. Ва омад охиригача биз билан бўлса, ишонинг камида иккинчи ўрин билан мундиалга йўл оламиз.

Бугунги кун футболида мураббийлар ишига баҳо бериш жуда оғир. Шундай экан, бу ўринда Катанецни қўрқоқликда айбламай турганимиз маъқул. Катанец ҳам, терма жамоамиз ҳам қўрқоқ эмас, балки ўта эҳтиёткор. Биз ҳар бир ўйинга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашяпмиз, уйда Эрон билан шундай бўлганди, ҳатто улар бир ўйинчи кам бўлиб қолганида ҳам биринчи навбатда гол ўтказмасликни ўйлаб ниҳоятда эҳтиёт билан ёндашдик. Картинага умумий назар ташласак, Эрон билан ўйиндаги дуранг бир очко тақдим этгани ва Эрон биздан бошқа ҳаммани мағлуб этганини ҳисобга олсак, тўғри йўлда эканимиз ойдинлашади.

Мураббий Суперлигани кузатмаяпти?

ЎФА Сречко Катанец билан қандай шартлар асосида келишганини билмаймиз. Билганимиз шуки, словениялик мураббий олдига Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Ҳеч бир шартда Сиз Суперлигани кузатишингиз шарт дейилмаган бўлса керак. Футболчиларни ўзи танлаяпти ва шулар билан мақсад сари ҳаракат қилиняпти. Суперлигани кузатиш-кузатмаслик иккинчи масала. Негаки ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бўлади. Бундан ташқари таркибимиз негизи легионерлардан иборат эканини инобатга олсак, Катанец урғуни легионерларга беряпти.

Ўзбекистондан четга қанча кўп футболчи кетса шунча яхши. Лекин четга боргандан кейин ўйнаш ҳам керак-да. Ҳозир фақат 3-4 футболчимизни ҳисобга олмасак, қолганлар ўз клубларида етакчи эмас. Масалан, Элдор Шомуродов "Рома"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли (демак спорт формаси ҳам жойида бўлмаган) терма жамоага келиб жароҳат олди. Катанец Суперлигани кузатиш-кузатмаслигидан кўра легионерларимиз ўйин амалиётига эга бўляптими деган саволга жавоб қидириш муҳимроқ деб ўйлайман. Чунки легионерлар терма жамоага тайёр ҳолда келса, бу ҳаммамиз учун фойдали бўлади.




Кападзега ҳали бор

Агар Катанец кетадиган бўлса, зукко журналистларимиз ўрнига номзод ҳам топиб қўйишди: Тимур Кападзе. Жойи келганда айтиб кетайлик, ўзбегимда битта яхши матал бор - кечувда отлар алмаштирилмайди. Биз катта дарё ичидамиз, ҳамма ёқ сув тошқини, дарёнинг нариги тарафида мундиал. Ҳартугул ўртасидан ўтиб олдик ва буёғига атиги тўрт қадам қолди.

Кечувнинг муҳим палласида йўлбошчини алмаштирсак нима бўлади? Ҳаммаси зўр бўлиб кетишига ким кафолат беради? Майли, Катанец қанақа мураббий бўлса ҳам ўз миссиясини охиригача бажариб қўйсин. Қатардаги мағлубиятдан сўнг агар КХДР билан ҳам очко йўқотадиган бўлсак, мураббийни ўзгартириш тарафдори эдим, аммо ғалаба қўлга киритилди ва эндиликда мураббийни алмаштиришдан маъни йўқ.

Тимур Кападзенинг Париж Олимпиадасида ишини кўрдик, мураббий ҳали қўп изланишим керак деди, яхшиси унга халақит бермаган маъқул. Кападзе ёш мураббий, эҳтимол кейинги циклларда унинг тажрибаси асқотар, аммо ҳозир эмас. Қолаверса, футболчиларимизнинг ўзи ҳам Катанецдан миннатдор. Мабодо Катанец соғлиғини ўйлаб ўз аризасига биноан ишдан кетадиган бўлса, унда мураббий масаласи асосий планга чиқади, лекин ЎФА кеткизадиган бўлса, мураббийга тўланиши керак бўлган товон пули борки, буни ҳам унутмайлик. Шундай экан, ҳозирча ҳаммасини ўз ўрнида қолдириб баҳорги ўйинларни кутганимиз маъқул.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +15   

Комментарии

+7   
23 ноя 14:09:32
Rasul M
Ответ на комментарий пользователя Davron
Zakazga yozilgan maqolanga uray Oʻzbekistonni bitta oʻyinini boʻlsayam 90 minut koʻrdingmi? Bu oʻyinni yoʻqlash Katanesni tarafkashi boʻlish uchun odam miyyasiz boʻlishi kerak. Hozir sani Katanezinga futbol terma murabbiylik kerak emas. Bor eʼtibori sogʻligida. Bunaqa odamni termada olib qolish faqat minusga ishlaydi. Ertaga martdagi yigʻingayam kelmasa koʻp ehtimol kelmaydi keyin ochko kerak Eron bilan oʻyinda yutqazsak orqangni tayyorlab qoʻy. Yozdagi issiq vaqtdaku oʻylab ham koʻrmasa kerak termada murabbiyligini. Almashtirish kerak hozir vaqti mart oyida esa juda kech boʻladi
Sanlaram zakaznoy odamsanla unda Kimdirlar yollagandir balkim bir iki choy chaqa berib
+6   
23 ноя 14:22:51
Futbol Uchun
Катанец ўрнига бошқа мураббий қидиришни бас қилинглар.Саралашда 6та ўйинда 5 тасини ғалаба қозонса ҳеч ким мураббийни эсламайди футболчилар зўр бўлади.Битта тасодифий мағлубиятга бунга хам етарлича сабаблар бор дастлабки дақиқада жарохатлар хакамларниг бир оз мезбонларга ён босиши ва ҳакозо мураббийни камчиликларни қидира бошлаймиз.Эрон,Саудия,Австралия,Кореялар ҳам осонликча рақибларини мағлуб эта олгани йўқ.Биз ҳозирги рақибларни фақат йирик ҳисобда енгишимиз учун Испания,Англия даражасида бўлишимиз керак,агар улар ҳам бу жамоаларни майдонларидан йирик ҳисобда ғалаба билан қайта олса.Вазиятга реал қарасак ҳозирги натижаларимиз зўр асосий рақибимиз БАА Сафарда Қирғизистонни ва Ш.Кореяни ютиши шарт.
+3   
23 ноя 15:22:24
UmiD Aliev
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Энг ёмони ш. Корея билан ўйинни охирида футболчиларимизни жисмоний муаммолари кўриниб қолди натижа 1-ўринга чиққанида бизни футболчилар мухлислар учун ўйнамай қўйишди
Siz Laosga borganimisiz iqlimi haqida xabariz yo'q,jimgina futbolni ko'ring!maydon xolati xam juda yomon edi.Ularga xam qiyin xam.parvoz xam oqlim 100 daqiqa o'ynash
+3   
23 ноя 15:08:45
Grand Grand
Терма жамоани мурабйи бошкармаётган экан эшшакни юки енгилрок келса бакирай экан Камерун Венусуэла Болиявиялар уйнаб ютган ойша холангни ерима еки Катанецма
+3   
23 ноя 13:55:27
Salom_Madrid
Qirg‘iziston uyda va safarda Eronga qarshi bahs juda muhim! Ko‘pchilik allaqachon Eronga 3 ochkoni topshirib Final bahsi BAAga qarshi safar o‘yini bo‘ladi demoqda l.n davraviy o‘yinlarda har bir o‘yin juda muhim. Forslarga qarshi o‘yin Tehronda bo‘lmay Dubayda bo‘lsa yaxshi bo‘lardi.
+2   
23 ноя 15:28:32
Tohir P
Borakanu sog'lom fikrli,xolis jurnalist.
+2   
23 ноя 15:28:08
Tohir P
Ответ на комментарий пользователя Davron
Zakazga yozilgan maqolanga uray Oʻzbekistonni bitta oʻyinini boʻlsayam 90 minut koʻrdingmi? Bu oʻyinni yoʻqlash Katanesni tarafkashi boʻlish uchun odam miyyasiz boʻlishi kerak. Hozir sani Katanezinga futbol terma murabbiylik kerak emas. Bor eʼtibori sogʻligida. Bunaqa odamni termada olib qolish faqat minusga ishlaydi. Ertaga martdagi yigʻingayam kelmasa koʻp ehtimol kelmaydi keyin ochko kerak Eron bilan oʻyinda yutqazsak orqangni tayyorlab qoʻy. Yozdagi issiq vaqtdaku oʻylab ham koʻrmasa kerak termada murabbiyligini. Almashtirish kerak hozir vaqti mart oyida esa juda kech boʻladi
Fikring bir tiyinga qimmatligini sanga bosilgan minuslardan bilib olaver.
+2   
23 ноя 15:08:26
Neftci&Barca
Кўпчилик Кападзе катанецни ўрнига бўлишни ёзишган. Кападзе бекорга ЦСКА клубига тажриба ортириш ва ўрганиш учун кетгани йўқ, менимча ўзи билди унга халқаро тажриба етмаётганини. Агар Кападзе яхшироқ ўрганиб олса ва у кейинчалик яна ёшлардан бошлаб ўз имкониятни синаб бор билимини қўллаши керак. Ундан яна янги ёш олимпиячиларни тарбиялаб ва кейинги олимпиадага олиб чиқишини хохлаймиз! Катанецни кўрайликчи кейинги ўйинларда, тўғри ҳозир бирданига алмаштириб бўлмайди, лекин баҳоргача вақт етарли. Катанецни услуби кўп ўзбек мухлисларига ёқмаябди, тўғри у балки “Биз ҳар бир ўйинга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашаятгандур”, лекин уни ўта эҳтиёткорлиги панд беришидан хамма мухлислар хавотирда.
+1   
23 ноя 17:43:59
Krishtianu Ronaldu
Ответ на комментарий пользователя Futbol Uchun
Катанец ўрнига бошқа мураббий қидиришни бас қилинглар.Саралашда 6та ўйинда 5 тасини ғалаба қозонса ҳеч ким мураббийни эсламайди футболчилар зўр бўлади.Битта тасодифий мағлубиятга бунга хам етарлича сабаблар бор дастлабки дақиқада жарохатлар хакамларниг бир оз мезбонларга ён босиши ва ҳакозо мураббийни камчиликларни қидира бошлаймиз.Эрон,Саудия,Австралия,Кореялар ҳам осонликча рақибларини мағлуб эта олгани йўқ.Биз ҳозирги рақибларни фақат йирик ҳисобда енгишимиз учун Испания,Англия даражасида бўлишимиз керак,агар улар ҳам бу жамоаларни майдонларидан йирик ҳисобда ғалаба билан қайта олса.Вазиятга реал қарасак ҳозирги натижаларимиз зўр асосий рақибимиз БАА Сафарда Қирғизистонни ва Ш.Кореяни ютиши шарт.
Yahshi gap misol uchun sizni qoʻyish kere bosh murabbiy qilib yordamchilariz maxalla boshida oʻtiradigan xotinlarni oling yahshi maslahat beradi
+1   
23 ноя 16:31:21
Ўзбек футболининг муҳлиси
Муаллифи Х.Холиқов бўлса керак дегандим...
+1   
23 ноя 16:28:41
Rasul M
Boshida Katanes yana kelmaydi yoqotish kerak deyishdi?Keldi Keyin Qatarga yutqizdi istefo deyishdi Keyin Laosga bormayman debdi deyishdi umuman aytilmagan Laosga bordi Keyin Shimoliy Koreaga xam yutqizamiz bu bolishda deyishdi Shimoliy koreani xam yutdi bu takasaltanglar endi nima deyishni bilmay Qorqoq futbol oynatayapdi İstefoga chiqarish kerak deyishyabdi Katanes boshchiligida rasmiy oyinlarda ikkinchi marta maglub bolishdi lekin bular Shundaxam istefo deyishyapdi Demak ikita variant qoldi Yo bu odamlar chindan xam Futbolni tushinmay shunchaki İnternetta gap bolsin deb yozishayapdi yoki kimnidir Yollanma kuchugu Kimdurla Shu pravakatsiya qilaylik deyishgan bolishsa kerak
+1   
23 ноя 16:20:21
Rasul M
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Энг ёмони ш. Корея билан ўйинни охирида футболчиларимизни жисмоний муаммолари кўриниб қолди натижа 1-ўринга чиққанида бизни футболчилар мухлислар учун ўйнамай қўйишди
Muxlislar uchun oynash deganda faqat xujumni tushunasizmi deyman Balkim xisobni saqlab qololmaganda xam Muxlislar uchun oynash kerak edi xatya xisobni saqlab qolish kerak edi deb otirardilaring...Sizlarga shu faqat xujum qilsada raqib safida 11ta futbolchni bolishini unutib qoyasila xuddiki Faqat maydonda uzbekiston futbolchilari bordek gapirasizlar
+1   
23 ноя 14:32:47
Odilbek Abdushukurov
Ответ на комментарий пользователя Futbol Uchun
Катанец ўрнига бошқа мураббий қидиришни бас қилинглар.Саралашда 6та ўйинда 5 тасини ғалаба қозонса ҳеч ким мураббийни эсламайди футболчилар зўр бўлади.Битта тасодифий мағлубиятга бунга хам етарлича сабаблар бор дастлабки дақиқада жарохатлар хакамларниг бир оз мезбонларга ён босиши ва ҳакозо мураббийни камчиликларни қидира бошлаймиз.Эрон,Саудия,Австралия,Кореялар ҳам осонликча рақибларини мағлуб эта олгани йўқ.Биз ҳозирги рақибларни фақат йирик ҳисобда енгишимиз учун Испания,Англия даражасида бўлишимиз керак,агар улар ҳам бу жамоаларни майдонларидан йирик ҳисобда ғалаба билан қайта олса.Вазиятга реал қарасак ҳозирги натижаларимиз зўр асосий рақибимиз БАА Сафарда Қирғизистонни ва Ш.Кореяни ютиши шарт.
Qatar va Qirg'iziston keladi Toshkentga. BAA va Eronga boramiz.
+1   
23 ноя 14:27:13
Odilbek Abdushukurov
Qatardan uchralgan mag‘lubiyat balki yaxshilikkadur, oxiri baxayr bo‘lsin, muhimi.
+1   
23 ноя 14:20:05
Shurchidan
Ответ на комментарий пользователя Davron
Zakazga yozilgan maqolanga uray Oʻzbekistonni bitta oʻyinini boʻlsayam 90 minut koʻrdingmi? Bu oʻyinni yoʻqlash Katanesni tarafkashi boʻlish uchun odam miyyasiz boʻlishi kerak. Hozir sani Katanezinga futbol terma murabbiylik kerak emas. Bor eʼtibori sogʻligida. Bunaqa odamni termada olib qolish faqat minusga ishlaydi. Ertaga martdagi yigʻingayam kelmasa koʻp ehtimol kelmaydi keyin ochko kerak Eron bilan oʻyinda yutqazsak orqangni tayyorlab qoʻy. Yozdagi issiq vaqtdaku oʻylab ham koʻrmasa kerak termada murabbiyligini. Almashtirish kerak hozir vaqti mart oyida esa juda kech boʻladi
Murabbiy aybdor, "pitbulchi" larimiz oppoqmi? Qiziq
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика