RU

Последние новости

01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  75 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

XXIII мавсумнинг якуний статистикаси Новости

XXIII мавсумнинг якуний статистикаси

Мана XXIII миллий чемпионатимиз ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Якунига етган чемпионат ҳам тарихга айланди. Биз ҳам ушбу тарихни рақамлар ёрдамида сизларни ёдингизга солмоқчимиз.

XXIII миллий чемпионатимиз якунлари рақамларда

XXIII миллий чемпионатимизда жами 182 та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  493 та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,71 тадан тўп тўғри келади).

«Пахтакор» ўз майдонда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлди. «Металлург», «Олмалиқ» ва «Андижон» сафарда умуман ғалабага эриша олишмади.



«Пахтакор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 5та. «Металлург» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 22та.

«Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Насаф» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 9тадан тўп ўтказиб юборган. «Металлург» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 32та тўп олиб чиққан.  
 
«Локомотив» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 34 та. «Нефтчи» ўз уйида энг кам 10та гол киритган.



«Пахткор» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 26та. «Андижон» эса сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 3та.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 37 та. «Андижон» ўз майдонида энг кам очко йиққан – 11 та.

Сафар учрашувларида ҳам «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 35 та. «Андижон» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга  киритган – 1та.



23-чемпионатда киритилган  493та голдан 301таси (61,05%) мезбонлар, 192таси (38,95%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   

Бўлиб ўтган 182 учрашувнинг  99 тасида (54, 4%) майдон эгалари, 48 тасида (26,37%) меҳмонлар зафар қучишган.  35 ўйинда (19,23%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

26та тур давомида футболчилар жами 673 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,7тадан карточка тўғри келади). 34 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,19 тадан четлатиш тўғри келади).



Учрашув ҳакамлари 43 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 31 ҳолатда (72,09%) тўп дарвозага киритилди. 12 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

XXIII миллий чемпионатда 12та автогол қайд этилди. Ойбек Нурбоев («Бухоро») ва Георгий Квесиешвили («Қизилқум») икки мартадан автогол қайд этишди. Жаҳонгир Меҳмонов («Нефтчи»), Илдар Маматказин («Динамо»), Дарко Станоевич («Олмалиқ»), Зоҳир Қўзибоев («Машъал»), Акбар Саттаев («Навбаҳор»), Салим Мустафоев («Локомотив»), Саламат Қуттибоев («Машъал») ва Акмал Холмуродов («Динамо»)лар ўз дарвозабонларини бир мартадан ранжитишди.



Мавсумда 39та дубль қайд этилди. 31 футболчи бир учрашувда икки (дубл) марта гол киритишган. Артур Геворкян («Насаф») ва Игорь Сергеев («Пахтакор») бундай натижани уч мартадан, Зоҳир Қўзибоев («Машъал»), Суннатилла Мамадалиев («Металлург»), Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») ва Фарҳод Тожиев («Локомотив») бундай натижани икки бор такрорлашган.

Тўрт футболчи эса бир учрашувда уч (хет-трик) марта гол киритишган. Бундай натижага  Шаҳбоз Эркинов («Навбаҳор») икки марта эришган ягона футболчи бўлди. Сардор Рашидов («Бунёдкор»), ва Артур Геворкян («Насаф») бир мартадан хет-трик қайд этишган.



«Навбаҳор»нинг украиналик ҳужумчиси Руслан Качур бу йилги чемпионатимизда бир учрашувда тўрт (покер) марта гол киритган ягона футболчи бўлди.

Беллашувларини жами 919448 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 5052тадан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Андижон» – «Пахтакор» учрашувига ташриф буюрди – 18221. Энг кам томошабин эса «Локомотив» – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 601 нафар.



Мухлислар тўплаш борасида «Навбаҳор» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 169532. «Пахтакор» эса 166166 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Қизилқум» 158324 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Металлург» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 79809.

«Қизилқум» жамоаси ўз майдонида энг кўп ишқибоз тўплаган – 111903та. «Металлург» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 25556.

Сафар ўйинларида «Пахтакор» жамоасининг (111490) мухлиси кўп. Сафарда «Қизилқум»нинг мухлислари энг оз – 46421.



XXIII миллий чемпионатнинг 182 учрашувидан 22тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Локомотив» ва «Пахтакор» ҳисобида 5тадан йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Машъал» – «Анжижон» (ҳисоб – 6:1, 16-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 182 учрашув 18 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 35 марта, 2:0 – 29 марта, 2:1 – 26 марта, 1:1 – 17 марта, 3:1 – 15 марта, 0:0 – 14 марта, 3:0 – 11 марта, 3:2 – 8 марта, 4:2 – 8 марта, 2:2 – 4 марта, 4:1 – 3 марта, 4:0, 4:3, 5:0, 5:1 ва 5:4 – 2 мартадан, 5:2 ва 6:1 – 1 мартадан учради.  
 


Олий лига-2012 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Пахтакор» (6 июндан – ...) 16 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» (15 мартдан – ...) 26 учрашув
Дурангли серия – «Машъал» (12 апрелдан – 3 апрелгача), «Нефтчи» (2 октябрдан – 25 октябргача) 3тадан учрашув
Дурангсиз серия – «Локомотив» (16 майдан – ...) 18 учрашув
Ғалабасиз серия – «Бухоро» (28 апрелдан – 22 августгача) 12 учрашув
Мағлубиятли серия – «Сўғдиёна» (23 мартдан – 14 майгача) ва «Андижон» (16 майдан – 3 августгача) 7тадан учрашув
Голли серия – «Локомотив» (15 мартдан – ...) 26 учрашув
Голсиз серия – «Қизилқум», «Андижон», «Машъал», «Динамо» 4тадан учрашув



Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Машъал», «Навбаҳор», «Бухоро», «Андижон» 11тадан учрашув
«Қуруқ» серия – «Пахтакор» 5 учрашув (23 августдан – 17 октябргача)
Йирик ғалабали серия – «Пахтакор» 3 учрашув (15 августдан – 7 сентябргача)
Йирик мағлубиятли серия – «Динамо» 2 учрашув (3 августдан – 9 августгача)
Йирик ғалабасиз серия – «Динамо», «Нефтчи», «Олмалиқ», «Сўғдиёна», «Қизилқум», «Андижон»  - 26тадан учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» -  26тадан учрашув
Четлатишли серия – «Бухоро» ва «Локомотив» 2тадан учрашув
Четлатишсиз серия – «Олмалиқ» 26та учрашув



Энг узун сериялар – Футболчилар
 
Голли серия – Фарҳод Тожиев («Локомотив») 7 учрашув 8та гол (10 августдан – 17 октябргача)
Қуруқ серия (дарвозабон) – Александр Лобанов («Пахтакор») 5 учрашув 578 дақиқа.


Нарзулла САЙДУЛЛАЕВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика