"Turkish Holidays" мусобақасида пойтахтимиз жамоалари иштирок этмоқда
04 ноя 2014 17:22
Новости
"Turkish Holidays" мусобақасида пойтахтимиз жамоалари иштирок этмоқда
Айни пайтга келиб "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда 1/4 финалда қозоғистонлик тенгқурларини 9:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. У ерда ўсмирларимиз Москванинг "Химки" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Эртага "Витяз" клубига қарши финал ўйини бўлиб ўтади.
2004 йилда таваллуд топган футболчилар мусобақасида иштирок этаётган жамоалар:
"А" гуруҳи: "Химки" (Россия), "Ватан-2007" (Озарбайжон), МФМ (Россия)
"В" гуруҳи: "Витяз" (Россия), МФМ-2 (Россия), "Хамовники" (Россия)
"С" гуруҳи: "Ломокотив"-2 (Россия), "Витяз"-2 (Россия), "Пахтакор" (ЎЗБЕКИСТОН)
"Д" гуруҳи: "Локомотив" (Россия), "Олимп" (Россия), БЎСМ-2 (Қозоғистон)
2003 йилда таваллуд топган футболчилар мусобақасида иштирок этаётган жамоалар:
"А" гуруҳи: "БУНЁДКОР" (ЎЗБЕКИСТОН), "Бешиктош" (Туркия), "Хамовники" (Россия), "Ватан" (Озарбайжон)
"В" гуруҳи: "ЛОКОМОТИВ" (ЎЗБЕКИСТОН), "Буиукани" (Молдовия), "Гагра" (Абхазия), "Тагспорт" (Россия)
Афсуски "Бунёдкор"нинг ишлари юришмади. Жамоа фақатгина "Ватан" устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди, қолган иккита ўйинда мағлубиятга учради. "Локомотив" эса аксинча, 3та ўйинда 3та ғалабани қўлга киритди. Улар 1/2 финалда "Хамовники"га қарши баҳс олиб борадилар. Учрашув бугун бўлиб ўтади.
Эртага "Пахтакор" финалда, "Бунёдкор" эса 5-6 ўринлар учун майдонга чиқади.
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии