RU

Последние новости

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:4 (матнли трансляция)  6 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  12 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  30 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

“Насаф” янги базани кенг жамоатчиликка таништирди Новости

“Насаф” янги базани кенг жамоатчиликка таништирди

Қаршининг “Насаф” футбол клуби бугун катта тадбир ўтказди ва тадбир давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Тадбирнинг асосий қисми “Насаф”нинг бугунги инфратузилмасига қаратилди. Соат 9:30дан бошланган тадбир тушгача давом этди. Дастлаб таклиф этилган меҳмонлар учун семинар ўтказилди. Семинарда вилоят ҳокимлиги вакиллари, ЎФФ ва ПФЛ ходимлари, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти, олий лига клублари биринчи вице-президентлари, олий лига клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаблари раҳбарлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Семинарни “Насаф” футбол клуби Бош менежери Шамил Ярулин олиб борди. Семинарда сўзга чиққанлар “Насаф”да яратилган шароитлар юзасидан илиқ фикрлар билдиришди. Хусусан Вилоят ҳокими ўринбосари Ғайрат Жовлиев бугунги кунда “Насаф”га бўлган эътиборнинг юқори эканлигини айтиб ўтди. Семинар давомида Шамил Ярулин тадбир қатнашчиларига “Насаф” футбол клубининг инфратузилмаси, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, майдонлар ва умуман шароитлар борасида ахборот бериб ўтди.

Семинар якунига етгач, меҳмонлар дастлаб клуб қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби томон йўл олишди ва бу ерда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилган шароит билан танишишди. Айтиш мумкинки, “Насаф”да болалар футболи учун барча қулайликлар мавжуд. Сунъий ва табиий майдонлар, ўқув хоналари, футбол бўйича назарий билим олиш хонаси, ётоқхона, ошхона ва бошқалар. Ҳозирда ушбу футбол мактабида жами гуруҳларни қўшиб ҳисоблаганда 339 нафар футболчи таҳсил олмоқда. 1998 йилда туғилган футболчилар энг катта гуруҳ ҳисобланса, 2008 йилда туғилган болалар энг кичик гуруҳда машғулот олиб боришади. Футбол мактабда ишлаётган мураббийлар сони эса 13 кишини ташкил этади.



Бундан ташқари, Нишон, Косон, Бешкент, Китоб туманларида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳамда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Насаф” футбол мактаби филиаллари ҳам фаолият олиб бормоқда. Филиалларда жами 822 футболчи таҳсил олаётган бўлса, 11 мураббий ишламоқда. Мана энди яқинда “Насаф”нинг ўринбосарлари учун янги ўқув-машғулот базаси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Болалар ва ўсмирлар футбол мактабидаги шароитлар билан танишиш якунига етгач, меҳмонлар ўринбосарлар учун фойдаланишга топширилган “Меҳнатчи” ўқув-машғулот базаси томон йўл олишди. 78 кишига мўлжалланган мазкур база ҳам барча қулайликларга эга деса бўлади. Бунгача “Насаф” ўринбосарлари Қаршидаги “Жайхун” меҳмонхонасида ижара асосида истиқомат қилишарди. Мана энди худди асосий таркиб сингари клуб ўринбосарлари ҳам қулай шароитлари мавжуд замонавий қароргоҳга эга бўлишди.



“Спутник” (ҳозирги “Меҳнатчи”) стадионида бир пайтлар иккинчи лига баҳслари ўтказилган бўлиб, анчадан бери қаровсиз ҳолга ташлаб қўйилганди. Кейинчалик эса клуб раҳбариятининг ташаббуси билан ташландиқ жой тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий база ҳолатига келтирилди. Бундан буён “Насаф” ўринбосарлари меҳмонхонадан стадионга, стадиондан меҳмонхонага дегандек овора бўлиб юришмайди ва “Меҳнатчи”нинг ўзида истиқомат қилиб, ўша ерда машғулот олиб боришади.



Меҳмонлар “Меҳнатчи” ўқув-машғулот базаси билан яқиндан танишиб бўлгач, барчамиз “Насаф”нинг асосий таркиби истиқомат қиладиган база томон йўл олдик. Бу ерда бизни клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Шуҳрат Тошпўлатов, Денис Иванков, Ильнур Сибагатулин кутиб олишди. Мазкур базада бир неча бор бўлганим учун бу ердаги шароитлар билан танишиш мен учун янгилик эмасдир. Лекин бу ерга илк бор ташриф буюрган бошқа клублар вакилларининг айтишича, Қаршидаги шароитлар ҳозирча бошқа ҳеч бир клубда йўқ. Дарвоқе, бу фикрга тўлиқ қўшилса бўлади.
Шундай қилиб тушгача давом этган тадбир мана шу тарзда якунига етди. Юртимизда футбол ривожи учун “Насаф”даги каби барча қулайликларга эга клубларнинг кўпайиши ниҳоятда зарур. Эҳтимол, “Насаф” бугунги кунда шунча шароитга эга бўла туриб, чемпионлик учун кураша олмайтгандир, бироқ бу ерда ҳаммаси келажак авлод учун амалга оширилаётганини унутмайлик. Катта пуллар туфайли олий лигадаги исталган клуб олдига чемпионлик вазифасини қўйса бўлади, лекин футбол бу - фақат юқори ўринлар учун курашиш дегани эмас. Баъзан мавжуд вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда чемпионлик учун курашишдан воз кечиб, эътиборни футболнинг бошқа жиҳатларига қаратиш ҳам кони фойда беради ва энг аввало келажак авлод учун ниҳоятда зарур шароит қилинган бўлади.


Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика