RU

Последние новости

19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  1 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  114 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  3 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  26 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  6 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  20 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  4

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона" Новости

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона"

Бугун тунда Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Иккала жамоа шу пайтгача 227 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. "Реал" 91 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 88 марта "Барселона"нинг қўли баланд келган .

"Қироллик клуби" 384та гол урган, "кўканорранглилар" ҳисобида 368та гол мавжуд.
 


Примера доирасида 168та "Эл Классико" бўлиб ўтган. 70 марта "Реал", 66 марта "Барса" ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида "қаймоқранглилар" олдинда: 274-265.
 
"Реал" майдонида Испания чемпионати доирасидаги баҳслар статистикаси: 84 ўйин, "Реал"да 51 ғалаба, 15 дуранг ва "Барселона"да 18та ғалаба.



Бугунги баҳсни 30 ёшли Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.  Ушбу ҳакам 2012 йил 25 август куни "Малага" – "Депортиво" (1:1) учрашувида Примерода дебют қилган.

2014 йил 1 январида ФИФА ҳакамига айланди. У 29 ёшида шундай мақомга эга бўлган энг ёш испаниялик ҳакамга айланди.

Хесус Хиль Мансано ҳозиргача "Эл Классико"да умуман ишламаган. 30 ёшда Испаниянинг энг марказий ўйинига тайинланиш албатта жуда катта маъсулият юклайди.



Испания чемпионати. 9-тур
25 октябрь, шанба. 21.00
«Реал» — «Барселона»
Стадион:
«Сантьяго Бернабеу» (Мадрид)
Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Дон-Бенито)

Тахминий таркиблар:
«Реал»
: Касильяс — Карвахал, Пепе, Рамос, Марсело — Модрич, Крос — Родригес, Иско, Роналду — Бензема

«Барселона»: Браво — Алвес, Пике, Маскерано, Альба — Хави, Бускетс, Иньеста — Педро, Месси, Неймар

Йўқотишлар: Коэнтрау, Хесе, Бэйл (барчаси — жароҳат.), Рамос (сўроқ остида) — Вермален, Адриано (иккиси — жароҳат.), Рафинья (сўроқ остида)


Ушбу баҳс CA орқали матнли трансляция қилинади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика