RU

Последние новости

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳсларига Вьетнам мезбонлик қилади Новости

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳсларига Вьетнам мезбонлик қилади

Осиё Футбол Конфедерацияси U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳслари мезбонлигини Фаластиндан Вьетнамга кўчирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнаши аввалроқ маълум бўлган эди. Саралаш баҳсларига эса 4-13 октябрь кунлари Фаластин мезбонлик қилиши керак эди. Аммо, ОФК якунда мазкур мусобақа мезбонлигини Фаластиндан Вьетнамга кўчирди.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий Осиё минтақасига кирувчи 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларида иштирок этишади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-16 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Япония, КХДР, Хитой, Таиланд), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
 2-11 декабрь, Хошимин, Вьетнам.
«A» гуруҳи.

 Шри-Ланка
 Ўзбекистон
 Баҳрайн
 Қирғизистон
 Тожикистон
 Фаластин
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика