RU

Последние новости

00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  7 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  0 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  6 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  14 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  7 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3

"Барселона" йирик ғалабани тантана қилди Новости

"Барселона" йирик ғалабани тантана қилди

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Барселона" – "Эйбар" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Испания чемпионати, 8-тур.

"Барселона" – "Эйбар" 3:0

«Камп Ноу» 

Голлар: Хави (60), Неймар (72), Месси (74).

"Барселона"
: Браво, Дани Алвес, Пике, Альба, Матье, Хави, Маскерано, С.Роберто (Иньеста, 55), Педро (Сандро, 71), Неймар (Мунир, 77), Месси.

"Эйбар"
: Ирурета, Альбентоса, Лильо, Экиса, Минеро, Берхон (Нието, 77), Эррасти, Капа (Боатенг, 75), Дани Гарсия, Лара (Пиовакарри, 57), Боведа.

Огоҳлантиришлар: Неймар (40), Кастеллано (45), Лара (53), Иньеста (83). 


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                              ЯНГИЛАШ


Бугунги беллашувдан олиб борган матнли онлайн репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Учрашувни Сиз Азиз ишқибозлар учун Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб борди. Эътиборингиз учун ташаккур!


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Барселона" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` "Барселона" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.


87` Сандронинг дарвоза томон тепган зарбасини Ирурета ушлаб олди.


86` "Эйбар" жарима зарбаси ишлаб олди. Лекин бундан ҳам наф чиқмади.


83` Андреас Иньеста ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


81` Ўйин тақдири амалда ҳал этиб бўлинди. Қолган дақиқалар шунчаки расмиятчилик учун ўйналади. "Барселона" яна голлар уриб ўз кўрсаткичини янада яхшилаб олиши мумкин. "Эйбар" жамоаси эса мезбонлар дарвозасига йўл топишга уриниб кўришади.


79` "Эйбар" ҳимоячиси жамоасини яна бир голдан қутқариб қолмоқда. Сандро бу вазиятда дарвоза томон зарба йўллаган эди.


77` "Барселона"да ўзгариш. Неймар ўз ўрнини Мунирга бўшатиб берди.


74` ГОООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! Месси Неймар билан "девор" услубида ўйнади ва жарима майдончаси ичига кириб бориб, дарвозани аниқ нишонга олди, 3:0.


73` Дани Алвешнинг қанотдан узатиб берган тўпини тўхтатмасдан дарвозага йўллаган Неймар ҳисобни оширди, 2:0.


72` ГООООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!


71` "Барселона"да ўзгариш. Педро ўз ўрнини Сандрога бўшатиб берди.


70` Альба рақиб жарима майдончаси олдидан пайдо бўлди. Хордининг йўллаган зарбаси Ируретанинг қўлига бориб тушди.


69` Пиовакарри Браво дарвозасига зарба йўллади. Кучсиз чиққан зарбани ушлаб олишда Браво қийинчиликка дуч келмади.


67` Месси!!! Аргентиналик футболчи ҳисобни ошириши мумкин эди. Лекин унинг зарбасини Ирурета бартараф этишга эришди.


66` "Эйбар" футболчилари иккинчи қаватда яхши ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.


65` Неймарга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи.


63` Киритилган голдан руҳланган мезбонлар янада ҳужумкор ўйнашмоқда. Педро ажойиб имкониятни йўққа чиқармоқда.


61` ГООООООООООООООООООООООООЛ! Хави! Хави-Месси-Хави комбинациясини Хавининг зўзи самарали якунлашга эришди, 1:0!


60` Ҳозиргина майдонга тушган Пиовакарри олдинга интилмоқчи бўлди. Лекин Пике ишончли ҳаракат қилди.


59` Неймарнинг боши билан берган зарбасини Ирурета иккинчи уринишда ушлаб олди.


57` "Эйбар"да ҳам ўзгариш. Лара ўрнига Пиовакарри тушди.


56` Жароҳатланган Роберто ўрнига Иньеста майдонга туширилди.


55` Луис Энрике майдонга Иньестани туширишга ҳозирлик кўрмоқда.


54` Серхио Роберто ва Лильо тўқнашиб кетишди.


52` "Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам самарасиз тугади.


50` Бу сафар Неймар боши билан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Лекин бу вазиятда ҳакам бразилиялик футболчи қоидани бузди деб топди.


48` Мессининг жарима зарбасидан узатиб берган тўпига Пике боши билан зарба берди. Лекин ноаниқ.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Сауль Перез!!!!!!!!!!!! Браво энди ишга киришмоқда. Ҳисоб очилишига жуда яқин келганди, лекин Браво жамоаси жонига оро кирди.


44` Педронинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Месси боши билан чиройли ва кучли зарба берди. Ирурета!!!!


43` Энди мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Ирурета яна бир бор ўзини кўрсатди.


42` Хавфли вазият! Капа! Капа дарвозабон билан бирга-бир чиқди ва Бравони алдаб ўтди. Лекин ўткир бурчакдан бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади. Ҳааа, шунақаси ҳам бўлиб туради...


41` Ҳакам "Барселона" ҳужуми пайтида ўйинни тўхтатди. Сабаби, "Эйбар" футболчиси майдонда ётганди. Эътирозлари учун эса Неймарга сариқ карточка кўрсатилди. Неймар ҳеч нарсани тушунмаяпти....


40` Неймар рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячига нисбатан қоидани бузди.


39` Неймар бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаб ўтиб, жарима майдончаси ичига кирмоқчи бўлди. Лекин сўнгги паллада ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди.


38` "Эйбар" рақибига қарши прессинг қўлламоқда.


36` Месси тўпни жарима майдончаси ичида турган жамоадошларига етказиб бермоқчи бўлди. Аммо Хави тўпга бош билан зарба беришга кеч қолди.


34` Дани Алвеш дарвозага узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.


33` Карлес Пуйол, Серхио Бускетс, Ракитичлар ўйинни трибунада томоша қилишмоқда.


31` "Эйбар" дарвозабони Ирурета ҳозирча фаол. Унинг аниқ ҳаракатлари ҳисоб ўзгаришига йўл қўймаяпти.


30` "Барселона" рақибини ўз жарима майдончаси ичига "қамаб" қўйган.


28` Навбатдаги бурчак тўпи ҳам самарасиз якунланди.


27` Пике кўп вазиятларда рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлмоқда. "Барселона" ҳимоячиси ўз рафиқаси Шакирага гол "совға" қилмоқчи шекилли?


26` Месси! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Месси дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин зарбага аниқлик етишмади. Ҳисоб хамон ўша-ўша, 0:0.


25` "Барселона" бурчак тўпи тепди. Лекин рақиб ҳимоячилари иккинчи қаватда мезбонларга имкон қолдиришмади.


23` "Эйбар" ҳозирча ишончли тарзда ҳимояланмоқда.


21` Месси! Лионель Месси Ирурета билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага йўллади. Аммо "Эйбар" посбони ўз маҳоратини ишга солди ва жамоасини голдан сақлаб қолди.


20` Месси! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба бермоқчи бўлди. Лекин унинг қаршисида уч ҳимоячи турганди ва Месси тўпга зарба бера олмади.


18` Ҳеч қандай эътиборга молик вазиятлар кузатилмаяпти, ҳозирча.


16` Мессини нима ўйлади билмадим-у, аммо у ошириб берган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.


15` Жарима тўпи. "Барселона" учун имконият.


13` Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. "Барселона" ҳозирча жуда фаол эмас.


11` Неймар жарима майдончаси ичида хавф солиши мумкин эди. Аммо қанотдан узатиб берилган тўп унгача етиб келмади.


10` Неймар ва Месси рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун ҳаракат қилишмоқда.


9` "Барселона" бурчак тўпини амалга оширди. Пикенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


8` Неймар Мессини қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Аммо рақиб ҳимоячилари бу вазиятда Мессини зарарсизлантира олишди.


7` Бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга Пикенинг рафиқаси, машҳур қўшиқчи Шакира ҳам ташриф буюрган.


6` Неймар ва Мессининг ўйлаган режасини рақиб ҳимоячилари пайқаб қолишди ва тўпни олиб қўйишди.


5` "Эйбар" олдинга ўтди. Майдон маркази олдидан амалга оширилган жарима зарбаси меҳмонларга самара келтирмади.


4` Серхио Роберто дарвозага зарба бермоқчи бўлди. Аммо "Эйбар" ҳимоячиси тўп йўлига тўғаноқ бўлди.


3` "Барселона" футболчилари ҳар доимгидек тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. Ҳужумга ўтишга эса шошилишмаяпти.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эйбар" учрашувидан репортажимизни бошлаймиз.


- Учрашув соат 23:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика