RU

Последние новости

14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  6 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7

Мехди Бенатиа клуб расмий сайтига интервью берди Новости

Мехди Бенатиа клуб расмий сайтига интервью берди

"Бавария" клуби расмий сайти "Рома"дан келган Мехди Бенатиа билан сўҳбатни чоп этди.
fcbayern.de: Мехди, сен "Бавария" сафида чемпионлар лигасида ўз дебютингни нишонладинг. Бу ўйиндан сўнг яхши ухлай олдингми?
- Ўйиндан сўнг бемалол ухлай олмадим. Ёқимли ҳиссиётлар жуда кўп. Буни сўз билан ифодалаш қийин. Бугун машғулотлардан сўнг дам оламан.

fcbayern.de: Қачон бошланғич таркибда ўрин олишинг ҳақида билгандинг?
- Чоршанба куни эрталаб мураббий мендан ўйинга тушишга тайёрмисан деб сўради. Менда албатта деб жавоб қайтардим. Ҳар бир футболчи бунақанги ўйинда майдонга тушишни жуда хоҳлайди. Шундан сўнг Пеп менга, ҳали юз фоизга тайёр эмаслигимни билишини айтди. Ва шу ўринда мен ҳам унга бор кучимни сарфлашимни айтдим. Жамоа учун ҳамма нарсага тайёрлигимни билдирдим.

fcbayern.de:Ўйиндан олдин асабийлашдингми?
- Асабийлашдим? Аниқроғи, мен ўзимни ўйинга тайёрладим ва концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Бу ўйин мен учун жуда муҳим эди. "Бавария" либосидаги илк учрашувни яхши ўтказмоқчи эдим. Яна биринчи учрашувдаёқ чемпионлар лигасида майдонга тушдим. Мен мураббийни барча кўрсатмаларини бажаришга ва унинг маслаҳатларига қулоқ солишга ҳаракат қилдим.

fcbayern.de: Неччи фоизга ўзингни тайёр деб ҳисобламоқдасан?
- Бошим ва юрагимда 100 фоизга ўзимни тайёрман деб ҳисобламоқдаман. Бу мени янги мавсумдаги илк жиддий ўйиним бўлди. Чемпионлар лигасида. "Манчестер Сити"га қарши! Бунгача мен 1,5 ярим ой ўйнамагандим. Унгача иштирок этган барча ўйинларимнинг барчаси ўртоқлик учрашувлари бўлган. Энди мен ўз ўйинимни керакли поғонага олиб чиқиб, ўйин ритмини йўқотмаслигим керак. Мен ишонаманки, аста-секин ўз спорт формамни тиклаб оламан.

fcbayern.de: Чемпионлар лигаси ҳақида фикрларинг?
- Исталган футболчи Чемпионлар лигаси ҳақида орзу қилади. Бу клуб миқиёсидаги энг катта турнир. "Бавария" сафида ўйнаш эса бу жуда катта бахт. Мюнхен клуби таркибида эканлигимдан фахрланаман.

fcbayern.de: Жамоадошларинг нималар дейишди?

- Ҳамма мени табриклади. Мураббийлар, менежер, клубдагиларни барчаси илк ўйиним билан қутлашди. Бу жуда ёқимли. Янги жамоага келганингда бошида осон бўлмайди. Янги тилни ўргандим, жароҳатим бироз безовта қилди. Лекин ҳар дақиқада клуб мени қўллаб-қувватлайди. Буни тўлиқ ҳис этмоқдаман.

fcbayern.de: Оиланг ҳам Мюнхенга келдими?
- Мени оилам шу ерда. "Манчестер Сити" билан бўлган ўйинни отам стадионга келиб томоша қилди. Рафиқам бу ерга кўчиб ўтиш ишлари билан шуғулланди. Мен бу вақтда рафиқам туфайли машғулотларда бемалол ишлашга муваффақ бўлдим. Ўйиндан олдин меҳмонхода тунадим. Эртага янги уйимизга кўчамиз. Аста-секинлик билан Мюнхендаги ишларим ўз жойига тушиб бормоқда.

fcbayern.de: "Бавария"даги қайси жамоадошинг сенга кўпроқ ёрдам бермоқда?

- Албатта Франк Рибери. У немисчада ҳам, французча ҳам гапира олади. Рибери менга кўп бора таржимонлик қилиб келмоқда. Умуман олганда ҳамма футболчилар қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. "Бавария"даги ҳамма футболчилар жуда зўр болалар экан. Клауди Писарро, Рафинья, Данте ва бошқалар. "Бавария"да бўлиш жуда ажойиб. Бу ердаги вақтни мароқ билан ўтказмоқдаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика