RU

Последние новости

16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  2 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4

Инчеон-2014. Бангладеш дарвозасига жавобсиз учта гол урилди Новости

Инчеон-2014. Бангладеш дарвозасига жавобсиз учта гол урилди

Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Бангладеш учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон - Бангладеш 3:0
Голлар: Воҳид Шодиев 14, 20, Сардор Рашидов 34
Бош ҳакам: Минг Хсун Ю (Хитой Тайпеи)
Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 2.Егор Кримец, 7.Фозил Мусаев, 8.Жамшид Искандаров (5.Дилшод Жўраев, 46), 10.Владимир Козак, 13.Даврон Ҳошимов (4.Бобур Йўлдошев, 80), 15.Воҳид Шодиев, 16.Сардор Рашидов (9.Шаҳзодбек Нурматов, 67), 17.Игорь Сергеев, 19.Фарруҳ Сайфиев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
Бангладеш: 12.Маҳмуд Расул, 2.Ҳасан Райхон, 3.Кумар Бош Касто, 4.Хон Ясин, 6.Бҳуян Жамол, 7.Рана Соҳел, 8.Ислом Мамун Мамунул (С), 10.Вишвас Хемонта Винсент, 12.Маҳмуд Расул, 13.Барман Топу, 15.Мунна Шавдхури, 19.Аҳмад Муҳаммад Токлис (5.Ҳуссайин Зоҳид, 82).

"B" гуруҳи Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 2 1 1 0 4-1 4
2 Гонконг 2 1 1 0 3-2 4
3 Бангладеш 2 1 0 1 1-3 3
4 Афғонистон 2 0 0 2 1-3 0


 
                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Вакилларимиз навбатдаги ўйинни 22 сентябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади

90+3. Учрашув якунланди. Ўзбекистон Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

86.
Вакилларимиз тўпни ўз назоратлари остида ушлаб туришибди. Бугун Ўзбекистон 23та зарба берди, рақибларимиз ҳисобида 2та зарба бор. 

83.
Ўйин тугаб бормоқда. Ҳисоб ҳамон 3:0

79. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Даврон Ҳошимов ўрнига Бобур Йўлдошев тушди

76.
Фарруҳ Сайфиев жарима тўпини амалга оширди, ҳужумчиларимизнинг зарбаси ноаниқ кетди

73.
Ташаббус ҳамон Ўзбекистон томонида, якуний ва аниқ зарба йўқ...

67.
Нурматов илк уринишдаёқ тўпни Фозилга оширди, Мусаев тўпни дарвозага йўлласа бўларди. Бироқ Мусаев тўпни Шаҳзоднинг ўзига қайтариб берди, ноаниқ

66. Ўзбекистон. Ўзгариш.
Сардор Рашидов ўрнига Шаҳзодбек Нурматов тушди

64.
Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушишга тайёрламоқда. Бу унинг туғилган кунига совға бўлса ажаб эмас

63.
Захирадан майдонга тушган Жўраев анча фаол ўйнамоқда

58.
Яна бир вазият, чап қанотдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, Мусаевга тўп ўтмади

56.
Шодиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

53.
Даврон Ҳошимов бурчак тўпини ишлаб олди, бу вазият ҳам самара бермади

48.
Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпини Сергеев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

46.
Искандеров ўрнига Дилшод Жўраев тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди

45.
Биринчи бўлим якунланди. 3:0. Танаффус

44.
Мана Бангладеш уйғонди. Қанотдан оширилган тўпни Кримец боши билан қайтариб юборди

42.
Искандеровнинг нозик пасидан сўнг Шодиев узоқ бурчакни нишонга олганди, ноаниқ.

41.
Ҳозирги вақтга келиб тўп билан муомала қилиш фоиз ҳисобида 72-28. Вакилларимиз олдинда

40.
Бангладеш имкон қадар қаршилик кўрсатишга уринмоқда, бироқ ҳозирча яхши ҳужум ташкил эта олишмади.

37.
Вакилларимиз майдонда эркин ҳаракат қилишмоқда, фақат кўпроқ имконият яратиб кўпроқ голлар уриш керак

35.
Мана энди бугун нечта тўп фарқи билан ютамиз деган саволга жавоб қидирамиз.

32. ГООООООООООООООООООООЛ! САРДОР РАШИДОВ! Искандеровнинг жаримадан узатган тўпини Рашидов рақиб дарвозасига йўллади - 3:0

27.
Бу сафар Искандеровнинг тўп узатишига Сайфиев ета олмади

25.
Жамшид Искандеров қулай имкониятдан фойдалана олмади

24.
Ўзбекистон ўйинни назорат қилмоқда.

19. Қанотдан узатилган тўпни Шодиев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

19. ГОООООООООООООООООЛ! 2:0 ВОҲИД ШОДИЕВ

19.
Бугун асосий таркибда майдонга тушган Фарруҳ Сайфиев бурчак тўпи ишлади

17.
Тўп киритиб олганидан сўнг вакилларимиз аста секинлик билан ҳужум ташкил қилишмоқда. Рақибнинг ҳужумга ўтганини ҳали кўрганимизча йўқ.

16.
Сардор Рашидов! Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди

14. Искандеровнинг дарвозага йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Шодиев дарвозага йўллади - 1:0.

13. ГООООООООООООООООЛ! ВОҲИД ШОДИЕВ 1:0

8.
Сардор Рашидовнинг зарбаси голга айланмади

6.
Ҳозирги дақиқаларда Ўзбекистон 8 нафар футболчи билан ҳужумда, рақиблар эса деярли бутун таркиб билан ҳимояланишмоқда

5.
Даврон Ҳошимовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сергеев дарвозага йўллай олмади

5.
Бугун Ўзбекистон кўк, Бангладеш эса қизил формада ўйнамоқда.

4.
Искандеровнинг жаримадан узатган тўпини

2.
Вакилларимиз устунликка эгалар. Бир қатор ҳужумлар ташкил этилди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


- Энди Бангладеш мадҳияси

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб ўтди.

- Диққат қилинг жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 16:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика