RU

Последние новости

16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  5 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  4 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  20 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  0 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  6 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти” Новости

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти”

Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинига ҳам бир кун қолди.
Эртага миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Албатта, учрашувга бўлган қизиқиш катта, чунки Янги Зеландия ҳар ҳолда кучли жамоа ҳисобланади. Кеча бўлиб ўтган машғулотдан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

-   Анзур, ўйинга тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?
-   Янги Зеландия билан кечадиган баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти зўр. Барчамиз машғулотларда астойдил ишлаяпмиз.

-   Таркибда сиз яқиндан танимайдиган ўйинчилар кўпми?
-   Жамоамизга кўп ёш футболчилар қўшилган. Ўзбекистон чемпионатида тўп тепмаётганим учун тўғриси баъзи футболчиларни танимадим.
 
-   Янги Зеландия термаси ҳақида тасаввурга эгамисиз?
-   Ҳозирча уларнинг ўйинини кўрганимиз йўқ. Лекин билишимча, Янги Зеландия ҳам Австралияга ўхшаб ўйнайди. Улар эътиборни кўпроқ жисмоний курашларга ва “иккинчи қават”га қаратса керак.
 
-   Сиз учун бу оддий ўртоқлик баҳси ҳисобланадими?
-   Ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгани билан барибир ютишга ҳаракат қиламиз. Чунки мухлисларимиз ғалабаларни соғиниб қолишган.

-   Хитой чемпионатида қандай янгиликлар бор?
-   Чемпионат ўша-ўша. Ҳаммаяси яхши давом этяпти. Клубимиз ички чемпионатда ўзини унчалик ҳам яхши кўрсата олмаяпти. Легионерларимиздан уч нафари жароҳат олиб майдонга туша олишмаяпти. Шу боис ўзим ўйнаб турибман.

-   Сизнингча, Артём Филипосян нима учун Хитойдан барвақт қайтиб келди?
-   Эшитишимча, уларда ким майдонга тушишини жамоа сардори ҳал қилар экан. Филипосян савияси бўйича Хитойда бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди, лекин клубида нимадир юз берган кўринади.

-   Биздан Хитойга кетувчилар сони жуда камайиб кетди. Уларда чемпионат кучайганми?
-   Чемпионат савияси ортиб боряпти дея оламан. Ўтган йил ўзбеклар тўрт киши эдик, ҳозир бир ўзим қолдим. Эндиликда хитойликлар кўпроқ корейс футболчиларига эътибор қаратишяпти.  

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика