RU

Последние новости

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  5 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  121 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  25 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди Новости

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иордания терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этадиган футболчилар номини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов мазкур учрашувга 22 нафар футболчини таклиф этган эди, аммо сўнгги паллада «Нефтчи» клуби аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан.

«Афсуски, тиббий текширувлардан сўнг Смоляченконинг Иорданияга қарши баҳсда ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Қолган футболчилар эса, машғулотларни давом эттирадилар. Айнан мазкур учрашув Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини ўтайди», - дейди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадилар. Шу билан бирга терма жамоалар ўз сафига ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини заявка қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот ўрнида Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.

Осиё Ўйинлари. Футбол
«В» гуруҳи.
Ўзбекистон
Гонконг
Бангладеш
Афғонистон

Иорданияга қарши ўйин учун миллий терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккаласи "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарход Тожиев ("Локомотив"), Шахзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврузбек Олимов ("Қизилқум").
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика