RU

Последние новости

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  13 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  6 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

"Боруссия Д" - Германия суперкубоги соҳиби Новости

"Боруссия Д" - Германия суперкубоги соҳиби

Германия Суперкубоги доирасидаги "Боруссия Д" - "Бавария" учрашувида дортмундликлар ғалаба қозонишди ва Германия суперкубогини қўлга киритишди.
Германия суперкубоги.

"Боруссия Д" - "Бавария" 2:0

"Сигнал Идуна Парк" стадиони.

Бош ҳакам
: Петер Гагелманн (Германия).

Голлар: Мхитарян (23), Обамеянг (62)

"Боруссия Д"
: Лангерак, Сократис Папастатопулос, Пишчек, Гинтер, Шмелцер (Дурм, 46), Кель,Хофманн, Мхитарян, Кирх (Бендер, 85), Иммобиле, Обамеянг (Рамос, 64).

"Бавария"
: Нойер, Боатенг, Мартинез (Данте, 31), Бернат, Роде, Хойьберг (Гётце, 59), Алаба, Гаудино, Шакири, Мюллер (Лам, 46), Левандовски.

Огоҳлантиришлар
: Хойьберг (44), Алаба (44), Жером Боатенг (73), Лам (82).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Боруссия Д" Германия суперкубоги соҳиби!

90`
Мануэль Нойер "Бавария"ни учинчи голдан қутқариб қолди.

89` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

87`
Свен Бендернинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

85`
"Боруссия Д" таркибида ўзгариш. Кирх ўрнига Бендер майдонга тушди.

82`
Филипп Лам огоҳлантирилди.

81`
Алаба! Давид Алаба жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширди. Лекин Лангерак ҳам чиройли "сейв"ни амалга оширди.

79`
Аввалига Иммобиле, кейин Мхитарян қулай вазиятдан фойдалана олишмади.

76`
Чиро Иммобиле Нойерни устидан тўпни дарвозага киритмоқчи бўлди. Лекин Нойер ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

74` Эслатма:
Ўтган мавсумни ҳам Пеп Гвардиола айнан "Боруссия Д"дан учралган мағлубият билан қарши олганди. Бу сафаргиси ҳам шунга қараб кетмоқда.

73`
Жером Боатенг Кирхга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

70`
"Бавария" ўз ҳужумларини охирига етказа олмаяпти.

68`
"Сигнал Идуна Парк" куйламоқда. Улар ғалабани нишонлашни бошлаб юборишди.

66`
"Бавария" ушбу таркиби билан Юрген Клопп жамоасига қаршилик кўрсатишга қурби етмаяпти. Камида ҳозирча.

64` Ўзгариш.
Обамеянг киритган голидан сўнг майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Адриан Рамос тушди.

63`
Юрген Клопп ушбу голдан кейин "учмоқда"! Хурсандчилигининг чеки йўқ.

62` ГОООООООООООООООЛ! Обамеянг!
Қанотдан ошириб берилган тўпни Обамеянг боши билан дарвозага йўллади, 2:0.

59` Ўзгариш.
Хойьберг майдонни тарк этди. Марио Гётце унинг ўрнида ҳаракат қилади. "Сигнал Идуна Парк" эса "ўввиламоқда"! Дортмундлик мухлислар Марио Гётцени "илиқ" кутиб олишмоқда.

57`
Юрген Клопп жамоаси рақибига нисбатан анча мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Пеп шогирдлари ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар ҳам ярата олишмаяпти.

55`
Иммобиленинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

52`
"Боруссия Д" рақибини ўз жарима майдончаси атрофида тиқиб қўйиб, ҳужумларини амалга оширмоқда.

50`
Дортмундликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Лекин бу самара келтирмади. Мхитаряннинг йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

48`
Роберт Левандовскининг зарбасини Лангерак бартараф этиб қолди. Ажойиб вазият бўлганди. Дортмундликлар посбони яхши ҳаракат қилди.

47` Ўзгариш.
Филипп Лам Томас Мюллер ўрнига майдонга тушди. "Боруссия Д" сафида ҳам ўзгариш руй берди. Шмелцер ўрнига Дурм майдонга чиқарилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


44` Огоҳлантиришлар.
Хойьберг рақибига нисбатан кўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан сийланди. Давид алаба эса ҳакамга эътирози учун огоҳлантирилди.

42` Мануэль НОЙЕР!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! "Боруссия Д"нинг тезкор ҳужуми. Аввалига Хофманн, кейинчалик Келнинг зарбасини Нойер қайтаришга эришди.

40`
"Бавария" ҳужум уюштира олмаяпти. "Боруссия Д" эса олдинга боришдан чарчамаяпти. Келнинг зарбасини Нойер бартараф этишга муваффақ бўлди.

36`
Мануэль Нойер ўз жарима майдончаси олдида Чиро Иммобиллени алдаб ўтди. Ҳа, бу Нойер.

33`
Дортмунд жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Кель Нойер дарвозаси томон зарба берди. Ноаниқ.

31`
Ҳа, демак ўзгариш. Хави Мартинез ўрнига Данте ўйинни давом эттиради.

30`
Хави Мартинез зарба бериш чоғида оёғидан жароҳат олди. Катта эҳтимол билан испаниялик футболчи ўйинни давом эттира олмайди.

27`
Айни пайтда мюнхенликлар майдон марказини рақибларига бой бериб қўйишмоқда.

26`
Пьер-Эминик Обамеянгнинг йўллаган кучли зарбаси Нойерга қийинчилик туғдирмади.

25`
"Бавария" энди олдинга боришга мажбур.

23` ГОООООООООООООЛ! Генрих Мхитарян! Хофманннинг фаоллиги дортмунликларга фойда келтирмоқда. Генрих Мхитарян жарима майдончаси ичидан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очди, 1:0.

22`
Бу сафар "Боруссия Д" жамоаси вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Гинтернинг боши билан йўллаган зарбасини Нойер ушлаб олди.

21`
Шакирининг бурчакдан етказиб берган тўпини Левандовски дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар бу вазиятда ишончли ҳаракат қилишди.

20`
Роберт Левандовски бурчак тўпи ишлаб олди.

17` Мануэль Нойер!
"Боруссия Д"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олди. "Бавария" посбони Нойернинг маҳорати эвазига учрашувдаги ҳисоб очилмай қолди. Кирхнинг йўллаган кучли зарбасини Нойер бартараф этди. Қойил, Нойер!

15`
Ўйин шаиддати ошиб бормоқда. "Боруссия Д" жамоаси тезкор қарши ҳужумни ташкил этишга уриниб кўрди. Лекин Хави Мартинез уларнинг ушбу режасини бузиб қўйди.

14`
"Бавария"нинг чап қанотдан амалга оширмоқчи бўлган ҳужуми узилиб қолди.

12`
Дортмундликлар ташаббусни ўз қўлларига олишга уринишмоқда.

10`
Чиро Иммобиле янги жамоаси таркибидаги ўзининг илк зарбасини йўллади. Ноаниқ.

8`
Жердан Шакири анча фаол. "Бавария" асосан позицион ҳужумлар уюштирмоқда.

6`
Обамеянг жамоасининг илк ҳужумини ташкил этди. Лекин сўнгги сонияда унга аниқлик етишмади.

5`
"Боруссия Д" ҳозирча ўз ўйинини топиб олганича йўқ. Кичик устунлик мюнхенликлар томонида.

4` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ №1!
Жердан Шакири ажойиб вазиятга чиқиб борди ва Ленгерак қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Дортмундликлар посбони эса бу вазиятда ўзини кўрсата олди!

3`
Жамоалар учрашувни тезкорлик билан бошлашмоқда. Ўйин кескин курашлар остида кечмоқда.

1` Учрашув бошланди!


Нойер бугун "Бавария"ни сардор сифатида бошлаб чиққан. Себастьян Кель эса дортмундликлар сардори. Роман Вайденфеллер ва Филипп Лам бугунги ўйинни асосий таркибда бошлашмайди.

Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Бавария" жамоасининг янги аъзоси Роберт Левандовски бугун ўзининг дебют ўйинини ўзининг собиқ жамоасига қарши ўтказади.

Бугунги учрашувда ҳар иккала жамоаларнинг бир қатор асосий футболчилари иштирок эта олишмайди. Жаҳон чемпионатидан сўнг кўплаб футболчилар жамоа йиғинига анча кеч қўшилишган ва айни пайтда жисмоний ҳолатлари майдонда ўйнашларига имкон бермайди. Лекин бу жамоаларнинг таркибида уларни ўрнини билдирмай оладиган кўплаб иқтидорлар топилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бугун беназир ўйин бўлишига шубҳа йўқ.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

"Сигнал Идуна Парк"даги "Бавария" мухлислари учун ажратилган сектор

Роберт Левандовски учрашувни бошланғич таркибда бошлайди

Ушбу суперкубок кимга насиб этади?

Жанлука Гаудино исмли иқтидор соҳибини Хосеп Гвардиола бугун асосий таркибга киритган. Ушбу футболчи яқин келажакда кучли футболчи бўлиб етишиши тахмин қилинмоқда.

"Бавария" таркиби кўриниши

"Боруссия Д" таркиби кўриниши

Германия суперкубоги кўриниши

Жамоалар стадионга етиб келишган

"Сигнал Идуна Парк" стадиони


Ушбу ўйин "НТВ Плюс Футбол" канали орқали кўрсатилади.

Ҳозирча фақат "Бавария" жамоаси бошланғич таркиби эълон қилинди. Бироздан сўнг "Боруссия Д" асосий таркиби ҳам маълум бўлади.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Германия суперкубоги учун бўладиган баҳс бўлиб ўтади. Унда Дортмунднинг "Боруссия" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари ўзаро беллашишади. Ушбу учрашувни сайтимиз орқали матнли онлайн тарзида ўқиб боришингиз мумкин.

- Учрашув соат 21:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика