RU

Последние новости

22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  0 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  8 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2 19:59"Бунёдкор" Чехия иккинчи даражали лигаси вакилига ютқазди  4 19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  6 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  30 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  19 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  13 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  35

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея) Новости

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея)

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) “Жар” стадионининг иккинчи майдонида Эрон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Хабарингиз бор, Эрон термаси билан учта назорат ўйини ўтказиш режага киритилган ва шундан биринчиси бўлиб ўтди. Навбатдаги икки ўйин 18 ва 20 август куни яна “Жар” стадионида ўтказилади. 

Биринчи беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўсмирларимиз ҳар бир бўлимда биттадан гол уришди. Биринчи таймда Иброҳим Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Иззатилла Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди.

Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида кечди. Эронликлар ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. Улар дастлабки йигирма дақиқани яхши ўтказишди, кейин эса ўйин тизгинини бўшаштириб юборишди. Бундан вакилларимиз унумли фойдаланиб, кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди.

Қизиғи шундаки, баҳс якунига етгач, эронликлар таклифига кўра пенальтилар серияси амалга оширилди. Аммо бунда 5:4 ҳисобида форсийларнинг қўли баланд келди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон (U-17) - Эрон (U-17) - 2:0
Голлар:
Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев.
Ўзбекистон: Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Шаҳзод Очилов, Равшан Хурсанов, Ислом Каримов, Жавоҳир Сиддиқов, Иззатилла Абдуллаев, Акобир Тўраев.
Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, В.Агишев.

18 август. “Жар” стадиони. 

Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика