RU

Последние новости

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  0 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  17 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

0:5 Осиё учун огоҳлик қўнғироғими? Новости

0:5 Осиё учун огоҳлик қўнғироғими?

Кеча бўлиб ўтган Россия - Саудия Арабистони учрашуви билан ЖЧ-2018 баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Россия Саудия Арабистонини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Албатта, бундай натижа қайд этилишини кўпчилик кутмаган бўлса керак. Чунки Россия ўртоқлик ўйинларида деярли ғалабага эришмаган, натижада бош мураббий Станислав Черчесов маҳаллий ОАВ томонидан кескин танқидга учраганди.

Аммо ўртоқлик учрашуви бошқа, расмий ўйинлар бошқа эканини кечаги беллашув кўрсатиб берди. Руслар ортиқча қийинчиликсиз саудияликларни мағлуб этишди. Қолаверса уларга омад ҳам кулиб боқди. Чунки дарвоза томон аниқ тепилган тўплар голга айланаверди. Тўғриси, мен Россиянинг ғалабасига шубҳа қилмагандим, фақат ҳисоб шунчалик йирик бўлишини кутмагандим. Россия 2:0 зафар қучса керак деб тахмин қилгандим.

Аслида-ку 3:0га тортадиган ўйин бўлди, фақат 90-дақиқадан кейин араблар гол керакми, ураверинглар дегандек яна иккита ўтказиб юборишди. Ва мана шу охирги иккита гол умуман ортиқча бўлди. Бу билан Саудия нафақат ўзига, балки Осиёга бўлган эътиборни пасайтириб юборди. Энди бошқалар ҳам Осиёда футбол анча орқада экан демаса бўлгани.

Аслини олганда Россия терма жамоаси у қадар кучли эмас. Шунчаки араблар жуда ёмон ўйнашди. Худдики уйқусираб ҳаракат қилишди. Жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиб, кейинчалик ҳайдаб юборилган Берт ван Марвейкнинг уволи урди шекилли. Модомики Осиёда яшар эканмиз, Осиё жамоаларининг ҳар бири бизни қизиқтиради. Мундиалда қатнашаётган бешта жамоадан ҳеч бирига бефарқ эмасмиз.

Ва шуни айтишни хоҳлардикки, кечаги 5:0 Осиё футболига берилган баҳо эмас. Бу баҳо фақат Саудия Арабистонининг ҳозирги ҳолатига берилди. Аммо қолган тўрт жамоа - Австралия, Эрон, Япония ва Жанубий Кореянинг бугунги савияси Саудияникидан анча баланд ва шу жамоалардан ҳеч бўлмаса иккитаси мундиалда сенсация кўрсата олади деб ўйлайман.

Албатта, кечаги 5:0 ОФКга аъзо давлат сифатида бизга ҳам оғир ботди, лекин ҳали ҳаммаси олдинда. Жаҳон чемпионати энди бошланди. Саудиянинг йирик мағлубияти Осиё учун огоҳлик қўнғироғими? Шахсан ўзим бундай демаган бўлардим, чунки буёқда яна тўртта жамоанинг борлиги ва уларнинг ўйини арабларга нисбатан кучлилиги ич-ичимдан хавотирга ўрин йўқ демоқда. Шундай экан, қитъадошларимизни кузатишда ва ишонишда давом этамиз.

ЖЧ-2018. Осиё жамоаларининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

1-тур учрашувлари
14 июнь. 20:00. 
Россия - Саудия Арабистони 5:0
15 июнь. 20:00. Марокаш - Эрон
16 июнь. 15:00. Франция - Австралия
18 июнь. 17:00. Швеция - Жанубий Корея
19 июнь. 17:00. Колумбия - Япония 

2-тур учрашувлари
20 июнь. 20:00. 
Уругвай - Саудия Арабистони
20 июнь. 23:00. Эрон - Испания
21 июнь. 17:00. Дания - Австралия
23 июнь. 20:00. Жанубий Корея - Мексика
24 июнь. 20:00. Япония - Сенегал 

3-тур учрашувлари
25 июнь. 19:00. 
Саудия Арабистони - Миср
25 июнь. 23:00. Эрон - Португалия
26 июнь. 19:00 Австралия - Перу
27 июнь. 19:00. Жанубий Корея - Германия
28 июнь. 19:00. Япония - Польша

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика