RU

Последние новости

10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  0 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  1 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   4 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  6 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  2 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  4

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Новости

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

5 март санасида ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Расмий мезбон сифатида “Пахтакор” футбол клубининг ўйинолди машғулоти 15:00 да старт олади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Расмий меҳмон жамоа сифатида “Насаф” футбол клубининг ўйинолди машғулоти учрашув ўтказиладиган вақтга параллель — 16:00 да старт олади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда ҳар икки клуб бош мураббийлари икки нафардан футболчи ҳамроҳлигида иштирок этади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да, “Насаф” клуби иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бошланади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.




Реклама





Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика