RU

Последние новости

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  17 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

4та ўйин ўтказадиган Эрон 27 май, 3та ўйин ўтказадиган Ўзбекистон 21 май куни йиғилади Новости

4та ўйин ўтказадиган Эрон 27 май, 3та ўйин ўтказадиган Ўзбекистон 21 май куни йиғилади

Хабарингиз бор, июнь ойида марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўйинларга тайёргарликни 21 майдан бошлаши маълум қилинди. Шундай қилиб терма жамоага номзод футболчилар 21 май куни Тошкентда тўпланади. Тўхтаб қолган ЖЧ саралашдаги илк ўйинни 7 июнь куни ўтказишимизни ҳисобга олсак, терма жамоа 17 кун (!) олдин йиғилади. 

Маълум бўлишича, 21 май куни жам бўладиган терма жамоа бир ҳафталик йиғинни Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида олиб боради. Бир ҳафталик йиғиндан сўнг вакилларимиз Дубайга йўл олиб, у ерда 29 май куни Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Шундан сўнг миллий жамоа тўғри Саудия Арабистони томон парвоз қилади ва Ар Риёдда 7 июнь куни бўладиган ўйинга ҳозирликни давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш иккинчи босқичидаги охирги 3та учрашувни Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистонига (15 июнь) қарши ўтказади. Жамоа олдига ҳар учала баҳсда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. 

Эрон терма жамоаси ҳам ўз режаларини маълум қилди. Биздан фарқли ўлароқ эронликларни олдинда 4та расмий баҳс кутмоқда. Улар Манамада ўтказиладиган марказлашган мусобақада Гонконг (3 июнь), Баҳрайн (7 июнь), Камбоджа (11 июнь) ва Ироқ (15 июнь) термаларига қарши майдонга тушишади. Эътибор беринг, Эрон терма жамоаси илк учрашувни 3 июнда ўтказади, аммо бу ўйинга тайёргарликни 17 кун олдин бошламайди, балки бир ҳафта қолганида, яъни 27 майдан йиғилади. 

27 май куни йиғиладиган Эрон терма жамоаси Теҳронда уч кунлик машғулот ўтказиб, 31 май куни Баҳрайнга учиб кетади. Улар ўйиндан икки-уч кун олдин манзилга етиб боришади. Биз эса биринчи ўйиндан бир ҳафта олдин Саудияда бўламиз. Фарқи шундаки, Эрон терма жамоаси ҳеч ким билан ўртоқлик учрашуви ўтказмайди. Ҳар ҳолда ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмаган.

Кўриниб турибдики, бизда тайёргарлик Эронга нисбатан анча жиддий ва узоқ давом этади. Терма жамоа манфаати учун ички чемпионат салкам бир ойлик танаффусга чиқади. Айтайлик, Австралия билан ўйин ҳал қилингани бу жуда яхши. Расмий баҳслар олдидан ўртоқлик учрашуви ўтказиш доим фойда беради. Лекин унгача ҳам Суперлигада ҳеч бўлмаса битта турни ўтказиб олишимиз мумкин эди. Ҳар ҳолда қўшимча битта турда майдонга тушиш футболчиларга Чимёнда бир ҳафталик машғулотдан кўра кўпроқ ёрдам берарди деган фикрдаман.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика