RU

Последние новости

12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  0 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  3 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  6 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  3 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  9 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10

Ўзбекистон - "Пахтакор" 6:0. Матнли трансляция Новости

Ўзбекистон - "Пахтакор" 6:0. Матнли трансляция

Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
 
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ



90- Ўйин тугади!

88- Сардор Рашидов сал қолса еттинчи голни киритиши мумкин эди.

82- "Пахтакор" ҳимояланиш билан банд.

77- Гоол! Егорь Кримец ўзининг аниқ зарбаси билан "Пахтакор"  дарвозасига навбатдаги тўпни киритди, 6:0!

67- Гоол! Жамшид Искандеров! Владимир Козакнинг узатиб берган тўпини Жамшид Искандеров боши билан дарвозага йўллади, 5:0!

65- Гол! Максимильян Фомин ўз дарвозасини ишғол этди, 4:0!

64- Майдонда кескин кураш кечмоқда.

56- Голлл! Наврўз Алимов! Игорь Сергеев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ташлади. Наврўз Алимов эса тўпни аниқ дарвозага жойлади, 3:0!

55- Ойбек Қиличевнинг яқин масофадан тепган зарбасини Суюнов бартараф этиб қолди.

53- Шерзод Каримовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Суюнов эгаллаб олди.

49- Станислав Андреевга нисбатан Игорь Сергеев қўполлик ишлатди. 

48- Шерзод Каримовнинг тепган тўпини Элдор Суюнов қайтариб қолди.

46- Иккинчи бўлим бошланди! Рибкин Лобановни алмаштирди.

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

42- Сардор Рашидовнинг йўллаган зарбасини Лобанов ушлаб олди.

37- Жамшид Искандеров ўз клубини терма жамоа футболчиси сифатида жазолаши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

35- Ажойиб зарба ва чиройли "сейв"! Шерзод Каримовнинг берган кучли зарбасини Элдор Суюнов маҳорат кўрсатиб бартараф этди!

31- Ажойиб ҳужум! Игорь Сергеев ўнг қанот бўйлаб юриш қилди ва тўпни марказдан етиб келаётган Сардор Рашидов томон ташлади. Сардорнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасига эса аниқлик етишмади.

28- Сардор Рашидов навбатдаги ҳужумни ташкил этди. Жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпга зарба берадиган футбочи топилмади.

26- Станислав Андреев уриниши самарасиз якунланди. "Пахтакор" вазиятни ўнглашга ўринмоқда. 

22- Сардор Рашидовнинг ҳаракатлари мақтовга лойиқ. Рашидов чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни жамоадошига узатди. Аммо Лобанов бу вазиятда чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди. 

20- "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Шерзод Каримовнинг берган зарбасини Элдор Суюнов ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.

15- Ўзбекистонинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Азамат Исроиловнинг йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

12-Гооол! Сардор Рашидов! "Пахтакор" дарвозасига белгиланган 11-метрлик жарима тўпини Рашидов бехато амалга оширди.

Игорь Сергеев "Пахтакор" дарвозасини боши билан ишғол этди. Лекин бу вазиятда ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди.

6-дақиқа. Махарадзенинг зарбасини Суюнов майдон ташқарисига чиқариб юборди

4-дақиқа: ГОЛ! Искандеров тўпни олиб қўйиб, тўпни Рашидовга оширди. Сардор эса ҳимоячиларни алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллади, 1:0

- Ўйин соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Ўзбекистон - "Пахтакор" 6:0

Голлар: Сардор Рашидов (4), (12-пенальтидан), Наврўз Алимов (56), Фомин (65-ўз дарвоасига), Жамшид Искандеров (67), Егорь Кримец (77)


Ўзбекистон: Суюнов, Мустафоев, Кримец, Йўлдошев, Исроилов, Козак, Аҳмедов, Рашидов, Искандеров, Сергеев, Алимов.
Захрадан майдонга тушганлар: Муҳиддин Худоёров, Даврон Ҳошимов, Сардор Собирхўжаев, Улуғбек Дадабоев, Жавлон Мирабдуллаев.

"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Фомин, Убайдуллаев, Болтабоев, Махарадзе, Қиличев, Андреев, Каримов, Машарипов, Рогованов.

Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, Абдулазиз Юсупов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика