RU

Последние новости

15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  0 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  25

Биринчи лига. “Шарқ” минтақасидаги пешқадам “Қўқон-1912” ҳақида Новости

Биринчи лига. “Шарқ” минтақасидаги пешқадам “Қўқон-1912” ҳақида

Биринчи босқич якунларига оид статистикани беришда давом этамиз.
Бу йил олий лигага чиқишни кўзлаётган жамоалардан бири “Қўқон-1912” “шарқ” минтақасида пешқадамлик қилди.

Жамоанинг ўйинини кучли дея олмаймиз, ҳозирча. Бунга сабаб шуки, қўқонликлар биринчи босқич давомида бир текис ўйин кўрсата олмади. Омадли ўйинлар билан бир қаторда омадсиз баҳслар ҳам учради.



Ўтказилган 22та ўйинидан 15тасини ўз фойдасига ҳал қила олган “Қўқон-1912” қолган 4та учрашувда дуранг ва 3та баҳсда мағлубиятга учради.

Шунингдек жамоа биринчи босқични иккита бош мураббий қўли остида ўтказди. Аввалига чемпионатга Тоҳир Кападзе қўли остида тайёргарлик кўрган қўқонликлар май ойидан бошлаб, Рустам Абдуллаев бошчилигида чемпионатда иштирок эта бошлади.



Янги мураббий клубга келибоқ таркибда ўзи истаганича ўзгартириш кирита олмасди ва ихтиёридаги футболчилардан фойдаланишга мажбур эди. Давралар оралиғида таркибни ўзи хоҳлаганича кучайтиришга интилаётган Абдуллаевнинг мураббийлик фаолиятига иккинчи босқичда муносиб баҳо берса бўлади.

“Қўқон-1912” ортда қолган биринчи босқич ўйинларида рақиблари дарвозасига жами 50та тўп киритди. Жамоа сафида энг кўп ўз номини таблога ёздириб қўйган ўйинчи Отабек Ҳайдаров бўлди. 20 ёшли футболчи рақиблар дарвозасини 18 бор ишғол этишга эришди.



Шунингдек жамоа 22та ўйинда ўз дарвозасидан 24та гол ўтказиб юборди. Азиз Ашуров ва Андрей Баклановдек ўз вақтида олий лигада ўйнаган дарвозабонлар учун буни салбий натижа деб билдик. Боз устига ҳимоя чизиғида Александр Критинин ва Хуршид Узоқбоевдек юқори малакали ўйинчиларга эга бўлган жамоага бунчалик кўп тўп ўтказиб юбориш ярашмайди, бизнингча.
   
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Отабек Ҳайдаров

18

(2)

Умиджон Қодиров

9

Азиз Тўхтабоев

5

Авазхон Маматхўжаев

4

Абдуллажон Мирзаев

2

Даврон Маматов

2

Раҳматулло Мелибоев

2

(1)

Жалил Кимсанов

2

(2)

Баҳодир Акрамов

1

Маъруф Зокиржонов

1

Нодир Қўзибоев

1

Рустам Абдуҳамидов

1

Рустам Ашурматов

1




Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз. 

Ўйинлар

22

Умумий голлар

50

Уйда

24 (48%)

Сафарда

26 (52%)

Ўтказиб юборилган голлар

24

Уйда

7 (29,17%)

Сафарда

17 (70,83%)

Урилган ўртача голлар

2,27

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,09

Уйдаги очколар

29/33 (87,88 %)

Сафардаги очколар

20/33 (60,61 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 –

“Косонсой”,

“Пахтакор-2”,

“Бунёдкор-2”

Энг йирик мағлубият

0:2 – “Обод”

Игр без пропущенных голов

7 (31,82%)

Игр без забитых голов

3 (13,64%)

Иродали ғалаба

4

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

5

Йирик мағлубият

0

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/0

Огоҳлантириш (ўртача)

38 (1,73)

Четлатиш (ўртача) – Тўғрдан тўғри/2-СК

3 (0,14) - 0/3

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

77231/3510



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика