RU

Последние новости

12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  0 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  27 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2

Аҳмедов “Краснодар”даги дебютини йирик ғалаба билан нишонлади Новости

Аҳмедов “Краснодар”даги дебютини йирик ғалаба билан нишонлади

Европа Лигаси 2-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинлари бўлиб ўтди.
Эстониянинг “Силламяэ Калев” ҳамда Россиянинг “Краснодар” жамоалари ўртасидаги илк учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди.  

Хабарингиз бор, терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов “Краснодар” билан шартнома имзолаганди. Айнан Европа Лигасидаги ўйин билан ҳамюртимиз янги клуби таркибидаги илк расмий ўйинини ўтказди.

Учрашувда “Краснодар” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Аҳмедовнинг ўзи бошланғич таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. 13 ва 18-дақиқаларда дарвозани ишғол қилиш учун яхшигина имкониятларга ҳам эга бўлди.

24 июль куни ўз майдонида ўтказадиган жавоб ўйини олдидан краснодарликлар деярли 3-саралаш босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Европа Лигаси. 2-саралаш босқичи

БИРИНЧИ УЧРАШУВ

СИЛЛАМЯЭ КАЛЕВ (Эстония) – КРАСНОДАР (Россия)  0:4 (0:2, 0:2)

17 июль, 23.30. “А Ле Кок Арена”

Голлар
: 0:1 – 9 Ари, 0:2 – 39 Газинский, 0:3 – 68 Вандерсон, 0:4 – 86 В.Бистров.

Силламяэ Калев – Стародубцев, Чеминава, Сидоренков, Дударев, Багужис, Ратников, Внуков (Квасов, 81), Машичев (Силич, 53), Тяпкин, Кабаев, Мурихин (Новиков, 90).

Краснодар – Синицин, Сигурдссон, Енжейчик, Гранквист, В.Калешин, ОДИЛ АҲМЕДОВ, Жоаозиньо, Лаборде (В.Бистров, 46), Перейра (Померко, 69), Газинский, Ари (Вандерсон, 56).

Огоҳлантириш: Дударев (58).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика