RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Япония - Колумбия 1:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Япония - Колумбия 1:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Япония - Колумбия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. "С" гуруҳи, 3-тур.

Япония - Колумбия 1:4

Куяба. "Пантаналь" стадиони.

Бош ҳакам: Педро Проэнса (Португалия).

Голлар: Куадрадо (17-пенальтидан), Оказаки (45), Ж.Мартинез (55, 82), Хамес Родригес (89)

Япония: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Оказаки, Кагава (Кийотаке, 84), Окубо, Аояма (Ямагучи, 62), Конно, Хасебе, Йошида.

Колумбия: Оспина (Ф.Мондрагон, 84), Ариас, Армеро, Куадрадо (Карбонеро, 46), Гуарин, Межиа, Баланта, Рамос, Куинтеро (Хамес Родригез, 46), Мартинез, Валдес.

Огоҳлантириш
лар
: Конно (16), Гуарин (63).

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ТУГАДИ!


Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хамес Родригес!


85`
Япония таркибида ҳам ўзгариш. Кагава ўрнига Кийотаке тушди.

84` УҲҲҲ! Тарихий воқеа! Колумбия таркибида ўзгариш. Оспина ўрнига 43 ёшли посбон Фарид Мондрагон тушмоқда. РЕКОРД!

82` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЖЕКСОН МАРТИНЕЗ! Жексон рақиб ҳимоячини ортда қолдирди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

79`
Кагава Колумбия жарима майдончаси ичида рақиб футболчиларини алдаш билан овора бўлиб қолдию, зарба бериш эсидан чиқиб қолди.

76` Япония яна ҳужумда ҳаракат қилди. Наготомонинг зарбасини Оспина ушлаб олди.

74`
Коннонинг тепган тўпи рикошет орқали Оспинанинг қўлига бориб тушди.

71`
Ниҳоят колумбияликлар олдинга боришмоқда. Анча бўлганди уларни рақиб дарвозаси олдида кўрмаганимизга...

Бразилия стадионларини "гўзаллашитириб" ўтирган гўзаллар

67`
"Самурайлар" анча фаоллашишди. Кетма-кет ҳужумлар. Колумбия сўнгги 10 дақиқани ҳимояда ўтказмоқда.

65`
Кейсуке Хонданинг жаримадан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди. Оспина катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.

64`
Гуарин огоҳлантирилди. Жарима тўпи.

62`
Япония таркибида ўзгариш. Аояма ўрнига Ямагучи тушди.

60`
Япония чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга бўлган курашда колумбия ҳимоячиси Армеро жароҳат олди ва унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди.

58`
Япония иккинчи бўлимда деярли кўринмай қолди.

55` ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЖЕКСОН МАРТИНЕЗ! Иккинчи таймда майдонга тушган Хамес Родригеснинг пасидан сўнг Жексон Мартинез рақиб дарвозасини ишғол қилди, 1:2.

52`
Колумбия кетма-кет иккита ҳужум ташкил этди. Ҳар иккиси ҳам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

49`
Бугунги ўйинга тезлик етишмаяпти. Футболчилар жуда секин ҳаракатланишмоқда.

Куинтеро ўрнига Хамес Родригез тушди.

Колумбия таркибида ўзгариш. Куадрадо ўрнига Карбонеро тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС!


Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Япония ўз ниятига эришди. Оказаки боши билан Оспина дарвозасини ишғол этди.

45` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ОКАЗАКИ!


45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43`
Колумбия биринчи бўлим сўнггида бироз жонланишди.

42`
Колумбия чиройли комбинацион ҳужум ташкил этди. Лекин Жексон Мартинезнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

39`
Япония ҳужум қилмоқда. Лекин ҳозирча колумбияликлар дарвозаси томон йўл топиш уларга насиб этмаяпти.

36` ОКУБО! АЖОЙИБ ЗАРБА! ЧИРОЙЛИ ИЖРО!
Окубо жарима майдончаси ичида чалқанча услубда дарвозага зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.

33` КЕЙСУКЕ ХОНДА! Хавфли зарба! Хонда кутилмаганда Оспина турган жойга пастлатиб тепди. Бирозгина ноаниқ.

31`
Япония навбатдаги жарима зарбасини ишлаб олди. Хавфли нуқта.

30`
Колумбия ҳужумга кам ўтмоқда. Лекин улар ҳужумга ўтишганида хавфлироқ вазиятлар юзага келмоқда.

28`
Колумбиялик бугун фақат пенальти ишлаш илинжида майдонга тушишгандек. Мартинез ва Рамос жарима майдончаси ичига йиқилиб, ҳакамга қараб қўйишади... Бўлдида энди, инсофлироқ бўлинглар-е!

26`
Кагаванинг зарбасини Оспина қийинчилик билан бартараф этиб қолди.

25`
Япония асосан узун паслар орқали ҳимоядан тезда ҳужумга ўтмоқда. Японияликлар фаол.

23`
Кейсукенинг зарбаси яна ўхшамади.

22`
Япония жарима зарбаси тепмоқда. Тўп олдида Хонда.

19`
Япония жуда қийин аҳволда қолган эди. Лекин энди уларнинг ишлари янада қийинлашди.

18`
Белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Куадрадо аниқ амалга оширди, 0:1!

17` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Куадрадо!

Япония ҳимоячиси Конно бу вазиятда ноҳақ.

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ! ПЕНАЛЬТИ! ЯПОНИЯ ДАРВОЗАСИ ТОМОН!

16`
Ушбу бурчак тўпидан кейин ҳам хавфли вазият юзага келди. Лекин Оспина ўз ўрнида.

15`
Учиданинг хавфли чиққан зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.

13`
Футболчилар "уйқусираб" ўйнаётгандек. Сал жонлироқ футбол намойиш этиш керак...

11` Уйқу дейсизларми? Жаҳон чемпионати бўлаётган бир пайтда уйқуни бир четга суриб қўйинглар...

10`
Окубо Колумбия дарвозаси олдида хавфли вазият содир эта олди. Япониялик ҳужумчининг зарбаси дарвозагача етиб бормади. Ҳимоячи бунга йўл қўймади.

8`
Хонданинг жарима зарбаси самара келтирмади.

7`
Кейсуке Хонда тўп олдида.

6`
Япония терма жамоаси жарима зарбаси ишлаб олди.

5`
Колумбия бугун ҳам очик футбол намойиш этмоқчи эканлигини сезиш қийин эмас.

3`
Колумбиянинг ҳужуми пайтида лайнсмен байроқлчасини қўтарди. Лекин бош ҳакам бунга эътибор қаратмади.

2`
Тўп йўқолиб қолди. Шундоқ катта майдонда битта кичкина тўп борми-а?

1` Учрашув бошланди! Қани кеттик бўлмаса...


Японияга кичик бўлсада имконият бор, лекин улар Колумбияни юта олишармикан?

Анъанага мувофиқ ҳар иккала жамоа давлат мадҳиялари куйланади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги беллашув Япония - Колумбия учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни сизларга сайтимиз орқали Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида тақдим этади.

- Ўйин соат 01:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика