Рўзиқул Бердиев: "Насаф"нинг ҳомийси - бутун Қашқадарё"
01 мар 22:31
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Насаф"нинг ҳомийси - бутун Қашқадарё"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Оғир ўйин, лекин ёқимли ғалаба бўлди. "Хоразм" билан ўтган йил ҳам қийналиб ўйнагандик. Бугун кўплаб вазиятлар ярата олдик. Агар майдон ҳолати яхшироқ бўлганида, янада чиройли ўйин кўрсатган бўлардик.
- Денис Шаланинг ҳаракатлари ҳақида фикрингиз?
- Шала бугун кўп меҳнат қилди ва ўз меҳнатига яраша мукофот олди. Гол уриб жамоамизга ғалаба келтирди. Гол урилган вазиятда тўпни йўқотиб, кейин яна қайтариб олди, бошқага узатмай ўзи зарба йўллади ва ҳаммасини ўзи амалга оширди.
- Мавсум аввалида "Насаф"даги молиявий ҳолат, клуб ҳомийси ким бўлиши ҳақида кўп саволлар янгради. Бугун кўрдикки, жамоа ўз титул ҳомийсига эга бўлибди.
- Шуни айтишим мумкин, "Насаф"нинг ҳомийси - бутун Қашқадарё. Қашқадарёнинг имкониятлари жуда юқори. Бугун вилоятимиз ҳокими билан учрашув бўлиб ўтди ва бу учрашув ҳаммада илиқ таассурот қолдирди. Вилоят ҳокими Муротжон Бердиалиевичнинг гаплари футболчилар руҳиятини кўтарди. Бу жуда муҳим ҳисобланади. У кишининг "Насаф" ҳар доим эътиборимизда бўлади, ҳеч нарсани ўйламай бемалол кураш олиб боринглар деб айтгани йигитларга катта туртки берди.
- Биринчи бўлимдаги учта вазиятда Ойбек Рустамов ўз вақтида тўпни шерикларига узатмади.
- Хато ҳаммада бўлиб турибди. Балки Ойбек техник хатоларга йўл қўйгандир, лекин кўп меҳнат қилиб жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшди.
- Атайин пас бермагандек кўринди.
- Мен бу фикрдан умуман йироқман. Ҳеч ким нотўғри пас бериш ҳақида ўйламайди. Атайин пас бермаслик ўз жамоасига қарши ўйнаш ҳисобланади. Ойбек асло бундай ҳаракат қилмайди.

- Абдувоҳид Неъматовни "Насаф" бошқа клубга таклиф этгани ҳақида эшитдик. Бу қанчалик рост?
- Нафақат Абдувоҳид, балки бошқа футболчиларимизга ҳам тайёр шартнома бор эди. Агар молиявий ҳолат ижобий томонга ўзгармаса, ўзимиз етакчи ўйинчилардан воз кечишга мажбур бўлардик. Алашмасам, 8-9 нафар футболчимизга таклиф бор эди. Таклиф билан чиққан мураббийлар ва клублар бўлди. Лекин ҳаммаси яхши якун топди ва ўзимиз хоҳлаган футболчиларни олиб қолдик.
- Охирги пайтларда "Насаф" ўз тарбияланувчиларини осонгина қўиб юборяпти. Бу ерда қандайдир муаммо борми?
- Футболчи жамоада қолиш-қолмаслигини мураббий ҳал қилмайди. Чунки футболчининг клуб билан шартномаси бўлади. Жамоамизни тарк этганлар ўз хоҳишига кўра, шу йўлни танлашди. Биз 4-5 йиллик шартнома таклиф қиладиган ҳолатда эмасмиз. Асосан бир йилга шартнома таклиф қиламиз. Шу боис бир йилдан кейин аксар футболчилар кетишни хоҳлаб қолади.
- Легионерлардан воз кечамиз деб ўтган йил айтган эдингиз. Бугун Шала ўзини кўрсатган бўлса, яна икки нафар хорижлик деярли ўйнамади. Режангизда уларни ҳам ўйнатиш борми?
- Легионерларимиз шартномаси ёзгача. Биз уларга таклиф бўлса клуб қўйиб юборишини билдирдик. Аммо таклиф бўлавермагач, уларнинг ўзи шу ерда қолиб жамоага ёрдам бериш истагини маълум қилишди.
- Акмал Мозговойни чақириб кўрдингизми?
- Акмал энг аввало "Насаф" таклифини кутди. Лекин молиявий ҳолатимиз яхши эмасди ва футболчига таклиф юбора олмадик. Шундан сўнг "Пахтакор" вариантини танлади.
- Демак, кейинчалик қайтиши мумкинми?
- Ўз тарбияланувчиларимизга ҳар доим эшигимиз очиқ.
- "Насаф" шу таркиб билан кучли учликка кира оладими?
- Бир гапни айтишим мумкин, биз ҳалиям яхши таркибга эгамиз. Ёшларнинг шижоатини кўриб турибмиз. Насиб қилса, мавсум давомида ўзинимизни кўрсатамиз. Нафақат учинчи ўрин, чемпионликка ҳам ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Nasafga omad yoshlarni olib chiqing.
Andijon muxlisi.
Бу таркиб деярли миллий жамоа ёки номзодларку