RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  8 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  99 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар" Новости

Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Ҳаммага салом. Аввало, барчани ғалаба билан табриклайман! Ўйинга келсак, албатта 1-тур баҳси осон ўтмаслиги аниқ эди. Учрашувдан олдин кўпчилик "Машъал"га паст баҳо берганди. 

1 ҳафта давомида футболчиларга бу бўйича тўғри кўрсатмаларни бериб келдик. Сабаби "Машъал" ҳам бу йил таркибни шакллантиришда бир қатор легионерларни таклиф этди, мураббийи ўзгарди. Шу нарсаларни ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Кўп ишланмаларимиз ўйинда иш берди.

- Бугунги учрашувдан қай даражада кўнглингиз тўлди? Жамоа сизнинг тактик схемангизда муваффақиятли ўйнай олдими ёки қўшимча ўзгартиришлар киритиш кераклигини ҳис қилдингизми?

- Мураббий ҳеч қачон ўз ўйин услубидан 100% қониқмайди. Камчиликларимиз бор, аммо ғалаба қозониш ёқимли. Ўйиндаги ҳамма қулай вазиятларни голга айлантирганимиз, ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши мумкин эди. Аммо йигитлар биз хоҳлаётган нарсани бажаришга ҳаракат қилмоқда.

- "Нефтчи" учун "Машъал" ноқулай жамоа эди. Ўтган йили "Нефтчи"ни Кубокдан чиқариб юборган. Сизни ғалаба билан муборакбод этмоқчиман. Икром Алибоевнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз. У "Андижон" билан ўйингача сафда бўладими?

- Икром Алибоевнинг жароҳатини у қадар жиддий деб бўлмайди, лекин мускулларида тортишиш кузатилган. Шифокорлар унинг тикланиши учун камида 10 кун вақт кераклигини айтган. Ўйлайманки, "Андижон" билан баҳсга қадар сафга қайтади.

- Стипе Перица асосий таркибда майдонга тушишини кўпчилик кутмаганди. Ҳамма кўпроқ Марушични кутганди. Аммо қарорингиз ўзини оқлади. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Албатта, Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар. Улар бир-бирининг ўйинини тўлдира олади. Биз "Машъал"нинг ўртоқлик учрашувларидаги ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик ва уларда стандарт вазиятлар бўйича камчилик борлигини пайқадик. Шу боис Перица бош билан яхши ўйнашини ҳисобга олиб, уни бошланғич таркибда туширдик ва бу ўзини оқлади. У иккита стандартдан биттасидан унумли фойдаланди. Ўйлайманки, ҳужумчилар ўртасидаги рақобат давом этса, бу фақат уларнинг ўзига фойда бўлади.

- Ботирали Эргашев кўп бор олдинга чиққанига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолатдан "Машъал" фойдалана олмади. Шу нарса бошқа ўйинларда панд бермайдими?

- Жамоамиз анча юқорида ҳаракат қилмоқда. Орқада жуда катта бўшлиқ пайдо бўлмоқда. Шу туфайли дарвозабон ўйин давомида таваккалга қўл уриб, ўша бўшлиқни тўлдиришга мажбур. Бунинг акси бўлса, рақиб бундан фойдаланиб кетиши мумкин. Хоҳлаймизми-хоҳламаймизми, юқори чизиқ бўйича ўйнасак, бу нарсага кўникишимиз керак. Дарвозабон бу ҳолатда сўнгги ҳимоячи сифатида жойни тўлдиради.

- Ўтган йили "Нефтчи" узоқ йил кутилган чемпионликни қўлга киритди. Сиз жуда масъулиятли лавозимни эгалладингиз. Сиз бу жамоани чемпион қилсангизгина, ўтган йилги натижани қайд этган бўласиз. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- "Нефтчи" бош мураббийи бўлиш — мен учун шараф. Жамоа олдига юқори мақсад қўйилгани ҳам ҳар бир мураббийга мотивация беради. Ҳеч қачон бу каби ҳолатлардан қўрқмаганман. Сабаби неча йилдан буён футбол ичидамиз. Бу нарса босим ўтказмайди, аксинча, олдига катта мақсадларни қўйган жамоада ишлашни хоҳлаганман. "Нефтчи" томонидан берилган таклиф мени ҳар томонлама қониқтирди. Мақсадимиз — чемпионликни ҳимоя қилиш ва Элит ОЧЛда муносиб қатнашиб, тарих яратиш. Бу йил чемпионат осон бўлмайди, лекин биз ҳаракат қиламиз. Умуман қўрқув ҳис қилмаяпман. Жамоага ишонаман, қўл остимдаги футболчилар Ўзбекистондаги энг яхшилари. Улар билан яна чемпионликка эришамиз.

- Ҳакам ҳуштаги янграганидан сўнг сизда кўзёшлар қалқиб чиққандек бўлди. Бу нима билан боғлиқ эди? 

- Бу сизга шундай кўрингандир (кулади). Бўлиши мумкин.

- Фарруҳ Сайфиев тушганидан сўнг Иброҳимҳалил Йўлдошев билан бир қанотда бўлиб қолди. Бу олдинга юришмиди?

- Ўйин охирида темпни янада оширмоқчи бўлдик. Хуршид Ғиёсовни ҳужумчи ортига қўйиб, Иброҳимҳалилни қанотга қўйдик. Биз кўпроқ гол уришни хоҳладик. Ўйлайманки, бизда шундан кейин қулай вазиятлар ташкил этилди. Футболчиларга янги ғоя ва тактикага мослашиш учун вақт талаб этилади. Ҳаммаси бирданига рўй бермайди.

- Ижтимоий тармоқларда кўпчилик Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатишингиз ҳақида тахминлар билдирди. Сизда Фарруҳни ўнгга, Иброҳимни чапга қўйиш режаси бормиди?

- Фарруҳ Сайфиев жуда тажрибали футболчи ва икки қанотда ҳам бирдай ўйнай олади. Бундан ташқари Иззатилло Пўлатов ҳам бор эди. Бироқ биз бу нуқтада Муҳсин Убайдуллаевни ўйнатишга қарор қилдик. Уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ футболчилардир.

- Стадиондаги мухлислик ҳақида фикрингиз...

- Фарғонада мухлислик доим юқори даражада бўлган. Улар ўйинга биздан ҳам кўп тайёргарлик кўрган деб айта оламан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга куч беради. Футбол мухлислар билан гўзал. Бизнинг олий мақсадимиз — Фарғона халқини хурсанд қилиш.

Рейтинг: +13   

Комментарии

+1   
01 мар 06:30:34
Адхамжон Низамов
Ответ на комментарий пользователя Qwerty 007
Dastlabki tur oʻyini ramazon oyiga toʻgʻri kelganligi sababli ham stadionda muxlislar koʻp boʻlmadi shekilli, oʻtgan yili oddiy oʻyinlarda ham bundan kam muxlis kirmagan edi.
Пойтахт жамоаларида бошка махал хам мухлис кирмайди,лекин кеча Самарканд,Андижон,Фаргонада мухлислар ташрифи яхши булди ва бир кун олдин Бухорода куп эди.
+1   
28 фев 23:39:05
Qwerty 007
Dastlabki tur oʻyini ramazon oyiga toʻgʻri kelganligi sababli ham stadionda muxlislar koʻp boʻlmadi shekilli, oʻtgan yili oddiy oʻyinlarda ham bundan kam muxlis kirmagan edi.
+1   
28 фев 23:18:05
leva8989
Islombekni ortida Hokim buva turipti,futbolchilarni gazini beradigan,haqiqatan ham tarkib va zahira juda kuchli,Islombekda tanlov yuqori,Andijon bilan o'yinda haqiqiy baho beramiz,nasib qilsa bu mavsum ham Neftchimiz chempion
+1   
28 фев 23:08:15
Абдугаффор . N
Кетма кет галабалар кутиб коламиз! Омад ёр булсин!
+1   
28 фев 22:50:16
Акмал Аляров
Омад Нефтчига,галабада қисман тренер Имзоси кўринди,лекин Машъал дан бир бош устунлиги билиниб қолди,хақиқий баҳони кейинги турларда берамиз
+1   
28 фев 22:16:31
David Terezege
Gap yoq molodes Islombek
Keyingi uyinlargayam omadlar
   
01 мар 16:34:16
Жалоладдин Мухаммадович✈
Ответ на комментарий пользователя Адхамжон Низамов
Унчалик эмас,зато натижа 100% га бажарилди
Ха лекин ўйин чиройли бўлмад
   
01 мар 06:33:51
Адхамжон Низамов
Ответ на комментарий пользователя Жалоладдин Мухаммадович✈
Бугун Нефтчин ўйин зерикарли бўлди
Унчалик эмас,зато натижа 100% га бажарилди
   
01 мар 06:32:34
Адхамжон Низамов
Олдинлари мухлислар ташрифини сони ёзилар эди,хозир нега ёзилмайди,ёки соликдан яширишмикин.
-1   
01 мар 00:19:12
Жалоладдин Мухаммадович✈
Бугун Нефтчин ўйин зерикарли бўлди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика