RU

Последние новости

20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  0 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  2 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  9 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  2 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2

Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди Новости

Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан Фарғона давлат университети анжуманлар залида вилоят футбол клублари вакиллари иштирокида махсус учрашув ташкил этилди.

Учрашувда "Нефтчи" футбол академияси, шунингдек футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жараёнда Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Фарғона давлат университети ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов, "Нефтчи" футбол академияси директори Игорь Химич, шунингдек, "Цементчи" ва "Яйпан" клублари раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.

Меморандумдан кўзланган мақсад вилоятда футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади. Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев вилоятда футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаб етказиб бериш, футбол клубларини тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этди.

"Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда футбол спорт турига бўлган эътибор сезиларли даражада кучайди" - дейди Фарғона давлат университети ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов. "Биз университет қошида "ФарДУ" клубини ташкил этганимизда Республикамиз ва вилоятимиз футбол тизимидаги барча мутасаддилар бизни бевосита қўллаб-қувватлашди. Мана ҳозирда Фарғона давлат университетида футбол спорт тури бўйича алоҳида таълим йўналишини очдик. "ФарДУ" футбол клуби спорт тамойилларига асосланган ҳолда қисқа фурсат ичида босқичма-босқич Ўзбекистон Про-лигасига қадар етиб келди. Мақсадимиз, келгусида университет футбол жамоасини Суперлига даражасига олиб чиқиш, халқаро майдонларда иштирок этишга қаратилган. Буларнинг барчаси университетда таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун. Бугун имзоланган ҳамкорлик меморандуми вилоят футбол клублари ўртасидаги аҳилликни янада мустаҳкамлайди", – деди олийгоҳ ректори.

Шунингдек, жараён давомида сўзга чиққан "Нефтчи" футбол академияси директори Игорь Химич, шунингдек, "Цементчи" ва "Яйпан" клублари раҳбарияти вакиллари вилоятда футболни тизимли тарзда ривожлантириш учун шу каби ҳамкорлик дастурлари муҳим эканлигини таъкидладилар. Ўз навбатида, учрашув давомида вилоят футболига оид қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
29 дек 16:24:22
Akbar Umarov
Bolarkanku. Ekspert sifatida Vodiydagi 3 Viloyat Futbol Federatsiyalariga dostona maslahatim Vodiyda Bolalar Futboli Akademiaylarini tashkil qilib, tizimli ishlarni yolga qoyish kerak. Hozirgi paytdagi Vodiy Klublarini sobiq Paxtakorchilar ikki qulagidan tortib kelyaptilar. Bunaqa ahvolda jamoalarda katta pullar bolsagina barqaror yashay olishlari mumkin boladi
   
29 дек 15:44:05
Farruhf
Абдуваҳоб Яйпан клубида ишлаяптими?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика