RU

Последние новости

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  30 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  276 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  4 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди Новости

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди

Теги :  ФИФАЖЧ-2026
ФИФА расмий сайти 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган бошловчилар ва санъаткорлар номини маълум қилди.

Вашингтон шаҳридаги "Кеннеди маркази"да ташкил этиладиган тадбирни супермодель Хайди Клум, таниқли комик актёр Кевин Харт ҳамда актёр Дэнни Рамирес олиб боради.


Маросимнинг бадиий қисмида эса жаҳон эстрадасининг ҳақиқий юлдузлари саҳнага чиқади. Жумладан, италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли, британиялик поп-юлдуз Робби Уильямс ва хонанда Николь Шерзингер ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд этади. Шунингдек, афсонавий "Village People" гуруҳи ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг машҳур "Y.M.C.A." қўшиғини ижро этиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиалга қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда соат 22:00да бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика