RU

Последние новости

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  10 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  205 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  1 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  2 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  43 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди Новости

Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди

Нигерия миллий терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги баҳсда имконият бой берилгач, рақибни сеҳргарликда айблади.

Қаторасига иккинчи марта мундиал армон бўлмоқда

Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Эрик Шелль шогирдлари пенальтилар сериясида (3:4) имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026га чиқиш имкониятини тўлиқ йўқотгач, Конго ДР терма жамоаси аъзоларини сеҳр қилишда айблади.

Ўзи нима бўлди?

Мутахассис плей-офф финалида жамоасининг мағлубиятини қабул қилиши осон бўлмади ва барча айбни ғайритабиий кучларга юклаб қўя қолди.

"ESPN"нинг хабарига кўра, ҳал қилувчи пенальтилар серияси вақтида рақиб футболчилари тақиқланган усуллардан фойдаланди, дейди Шелль.

"Барча пенальтилар вақтида конголик бир йигит сеҳргарлик билан машғул эди. Ҳар сафар... Ҳар бир зарба вақтида! Шу сабабли мен қаттиқ асабийлашдим", — деди мураббий.

Нигерияликлар учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишди — ярим ҳимоячи Фрэнк Оньека жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ ярим соат ўтар-ўтмас Элиа Мешак мувозанатни тиклади. Асосий вақтнинг қолган қисмида жамоалар ғолиб номини аниқлай олишмади ва иш пенальтилар сериясигача етиб борди. Футбол лотереясида эса Конго ДР жамоасига омад кулиб боқди (4:3). Серияда ҳам барчаси муросасиз руҳда кечди — ҳар икки голкипер иккитадан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Журналистларнинг Шеллдан вазиятни батафсилроқ айтиб бериш борасидаги сўровига мураббий қўл ҳаракатларинигина келтирди. "Сеҳр" айнан нимадалигини мураббий изоҳлаб бера олмади. "Қандайдир шунақа ҳаракат (қўл ёрдамидаги ҳаракатлар. — таҳририят). Билмасам, балки у сув ёки бошқа ниманидир сочгандир", — қўшимча қилди мутахассис.

Кейинроқ микст-зонада Шелль аниқлик киритди: гап вуду ритуаллари ҳақида кетмоқда.

Нигерия анчайин кучли таркибига қарамай, қаторасига иккинчи марта мундиални ўтказиб юборди. Ҳозирги жамоада мисол учун: Виктор Осимхен, Адемола Лукман, Вильфред Ндиди ва Алекс Ивоби каби номлар бор.

Конго футболчилари миллион доллар учун курашади

Сеҳр ёрдамидами ёки йўқ, аммо Конго ДР термасининг чиндан омади келмоқда — Нигерияга қарши ўйиндан аввал, ярим финалда, улар Камерунни 90+2-дақиқадаги гол эвазига таслим этишганди.

Конго ДР курашни давом эттиради ва энди қитъалараро саралаш ўйинида майдонга тушади. Агарда "сеҳргарлар" жамоаси ғалаба қозона олса, 1974 йилдан буён илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Стимул анча катта — мамлакат футбол федерацияси мусобақанинг финал қисмига йўлланма қўлга киритилса, ҳар бир футболчига 1 миллион доллардан мукофот пули ваъда қилган.


Нигерияликлар норозилик намойиши сифатида машғулотларда қатнашмаган

Нигериияда эса мотивация борасида ишлар аксинча. Аввалроқ, саралаш баҳслари бошланишидан икки кун аввал футболчилар норозиликларини намойиш этиш мақсадида машғулотда қатнашмагани айтилганди.

"Бутун таркиб, жумладан, расмий шаҳслар, тўловлардаги кечикишлар туфайли бугунги машғулотда иштирок этмасликка қарор қилишди", — дея хабар берганди "Blueprint.ng".

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика