RU

Последние новости

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  0 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  11 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади Новости

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Италия – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

U-17 Жаҳон чемпионати. 1/8 финал

Италия – Ўзбекистон 3:2

Доҳа. "Эспайр" академияси. 8-майдон

Ҳакамлар: Иво Мендес, Сааведра Эдвар, Антелло Жезус (барчаси – Боливия), Пауло Зановелли (Бразилия)

Голлар: 1:0 – 19, Томас Кампаньелло, 1:1 – 56, Амирхон Муродов, 2:1 – 68, Томас Кампаньелло, 3:1 – 70, Дауда Иддриса, 3:2 – 90+4, Азизбек Эримбетов

Италия: 12.Алессандро Лонгони, 2.Дауда Иддриса, 4.Винченцо Приско (8.Алессио Баралла, 72), 6.Лука Режани, 9.Томас Кампаньелло (16.Бенит Борасио, 83), 10.Самуэле Инасио, 11.Дестини Элимогале (20.Симоне Лонтани, 59), 13.Давид Марини (3.Жан Мамбуку, 59), 15.Кристиано Де Паоли, 17.Валерио Маккарони (7.Андреа Луонго, 59), 18.Федерико Стеффанони.

Захира: 1.Франческо Цересер, 21.Себастьяно Нава, 5.Леонардо Бовио, 14.Фабио Пандолфи, 19.Антонио Арена

Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 4.Мўминхон Баходирхонов, 5.Амирхон Муродов, 7.Садриддин Ҳасанов, 9.Нурбек Сарсенбаев (20.Асилбек Алиев, 66), 11.Сайфиддин Содиқов (17.Жамшидбек Рустамов, 74), 13.Абдулмалик Анваров (14.Беҳруз Саидмуродов, 74), 15.Муҳаммадали Мусахонов (6.Миразиз Абдукаримов, 83), 16.Азизбек Абдумўминов (10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46), 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов.

Захира: 12.Баҳодир Избосканов, 21.Неъматуллоҳ Рустамжонов, 2.Қаҳрамон Турғунов, 8.Абдусамад Саидов

Огоҳлантиришлар: Абубакир Шукуруллаев (25), Азизбек Абдумўминов (40)

Четлатиш: Асилбек Алиев (89)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Ўзбекистон мусобақадаги иштирокини якунлади.

90+4. ГОООООЛ!!! Эримбетов ҳисобни қисқартирди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. Алиев рақибга нисбатан носпортча ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди. 

87. Алиев рақиб дарвозабони билан тўқнашди. Ҳакам ВАР орқали вазиятни кўриб, пенальти белгиламади.

86. Ўзбекистонликларнинг кетма-кет зарбаларига аниқлик етишмади.

83. Икки жамоада биттадан ўзгариш.

83. Италияликларнинг хавфли ҳужуми офсайд билан якунланди.

80. Зарба! Кампаньелло деярли бирга-бир вазиятда зарба йўллади, Шокиров оёқлари билан тўпни қайтарди.

74. Ўзбекистонда икки ўзгариш.

72. Италияда ўзгариш.

70. Афсус, қисқа вақт ичида кетма-кет яна бир кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Коммунал тўловлар ошишини назарда тутмаяпман, Дауда Иддриса ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

68. ГОЛ! Кампаньелло бурчакдан узатилган тўпни бош билан Ўзбекистон дарвозасига аниқ йўллади.

66. Ўзбекистонда ўзгариш.

61. Инасионинг чап оёқда йўллаган зарбасини Шокиров эгаллади.

59. Италия биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

56. ГОООООЛ!!! Ўзбекистон Италия дарвозасига тўп киритди! Йўқ, мен PlayStation ҳақида гапирмаяпман. Муродовни яхши ҳимоячи деб ҳисобламаслигингиз мумкин, лекин ундан яхши ҳужумчи чиқаркан.

53. Содиқовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

52. Ҳабибуллаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозабонга борди.

51. Исми таом номига ўхшайдиган футболчи офсайдда эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистонда ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. Зарба! Стандарт вазиятдан сўнг Маккаронининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

40. Ўзбекистон жарима майдони яқинида Инасиони йиқитган Азизбек Абдумўминов огоҳлантирилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

37. Маккаронининг зарбасини Шокиров эгаллади.

34. Абдумўминовнинш зарбасини Италия дарвозабони қайтарди.

30. Пенальти белгиланмади. Баҳодиров елка билан ўйнаган бўлиб чиқди.

28. Иддриса рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам вазиятни ВАР орқали кўриб чиқмоқда.

25. Абубакир Шукуруллаев огоҳлантирилди.

24. Мусахонов ўйин қоидасини бузди.

22. Сарсенбев рақиб жарима майдонида йиқилди. Ҳакам дастлаб пенальти белгилади, сўнгра ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

19. ГОЛ! Томас Кампаньелло дарвозабондан қайтган тўпни Ўзбекистон дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди.

15. Ҳасанов яхши зарба берди, бироқ энди тўп йўналиши мобил ўйиндаги сингари бошқа томонни кўрсатиб юборди.

12. Инасионинг зарбасидан сўнг Ўзбекистон дарвозабони тўпга нисбатан университетларда кечиккан талабаларни кутиб оладиган декан ўринбосарига ўхшаш муносабатда бўлди.

9. Абдумўминовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси тўпга оёғини қўйишидан олдин қўрқинчли туюлди.

7. Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпи узатмами ёки зарбами – заковат беллашувлари учун тайёр саволга айланди.

4. Ўзбекистонликларнинг зарбаси рақиб ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди. Албатта, бугун ҳамюртларимиз Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаши шубҳасиз. Бироқ мен Италия учун қайғураман. Сабаби, бир неча кундан сўнг Туринда халқаро кинофестиваль бошланади. Шу боис, мазкур мамлакат аъзолари ватанига ўз вақтида қайтиб, ажойиб фильмлардан бебаҳра қолмаслигини чин дилдан истайман.


Жамоалар майдонга чиқишди. Италия кўк, Ўзбекистон оқ либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +38   

Похожие новости

Комментарии

+28   
18 ноя 17:32:54
Shamsiddin Matnazarow
Asolamalekim Turkmonistondan Dashoguzdan bu oyini Tik turup kuzatyapmiz oilaviy olga Horvatya bilan bolgan oyini ham shunday kuzatkanmiz Siz yutsangiz biz hursand bolamiz
+23   
18 ноя 19:48:29
ABZALHUJA
Бир нарсага ахамият бердим, балким сизлар хам шунга карагандирсила. Якинда тармокларда ёшларимизга SABER бутсилари таркатилди. Ва айнан шулар билан бугунги уйинда куп екилишлар булди. Уйлашимча бутсилар сифатсиз эди, шунга куп боллар сирпанишди.
+21   
18 ноя 19:24:20
Хожиакбар Хаитназаров
Борига барака. Йигитлар шу ергача келишгани учун ҳам раҳмат. Гуруҳда қолиб кетганлар қанча.
+20   
18 ноя 19:23:12
Isroiljon Qosimov
Асилбек сизлар биз учун ҚАХРАМОНСИЗЛАР.ҚАДДИНГНИ КЎТАР ВА МУРАББИЙИНГНИ ТУШУН...
+18   
18 ноя 19:27:05
ОЙБОТ
Бугун АЛИЕВ ни куни эмас экан. У тушгандан иккита едик, ????қизилни олиб чиқди, битта солдик..
Молодец йигитлар. ОФАРИН..
+16   
18 ноя 19:25:46
LENEKER
Исмоилов Ислом яхши иш кимади . хамма хато килади Алиев хам мехнатлари куп эдику.
+14   
18 ноя 19:28:09
+998998977774
Ismoilov bu shunchaki futbol! Inson qadri qayerda qoldi
+14   
18 ноя 19:27:48
Kuvondik Hotamov
Ответ на комментарий пользователя HY
Исломбекка айтиб қўйинглар. Сал ўзини босиб олсин. Бу ўйинчилар борини берди. Исломбек мураббий деган номга доғ туширди. Қисқа қилиб айтганда далбаёвни қилиғини қилди
Хали ёшлиги билинади. Сарсенбаевни олгани хам хато булди, айнан у бурчак тупларини кайтариб турувди
+13   
18 ноя 18:59:30
Subject “Dear” Axmedov
Яна Шу дарвазабонни хатоси деб гол утказвордик, кимни угли экан бу тойчок? Рустамжонов бундан анча яхширок Эди
+12   
18 ноя 19:27:08
A.S.А
U-20 жахон чемпионатига тайергарлик учун шу таркибни асос сифатида кучайтириб, замонавий фикрлайдиган, мактаб курган мураббийга топшириш масаласини уйлаб куриш керак менимча. Италияни мураббийига ухшаб тактик карорлари уйинга таьсир эта олиши керак мураббий деганлари...
+11   
18 ноя 19:21:43
+998998977774
Ismoilov endi oshirvordi! Kuchli raqib magʻlubiyatni toʻgʻri tan olish kerak!
+11   
18 ноя 19:01:25
stealth
Хамма айб бутсада боллар тойиб юрибди этибор берилар
+10   
18 ноя 20:39:09
Abdubannob Axmedov
Ёмгирдан к.н чиккан козикоринга охшаб негативлаям копайиб коптими? Ютиб турганда каттедила? Тренерри 1та хатоси эмоцияга берилиб хаммани олдида гапиргани болди но ростанам жахл чикадиган холатиди. Жамоадошларин охиргача харакат кисаде бу боса керемас жойда кизил олди
+10   
18 ноя 19:48:13
Sanjarbek Jumaboev
Butsalar Saberniki ekan hozir championat.asia liveda commentga yozishibdi. Rasvo. Umuman yomon. Shu butsalar bizga o'yinga tushdi.
+10   
18 ноя 19:05:40
Qerty Qerty
Кискаси бизни йигитлар ковуш кийиб уйнаябти,факат шулар сирпаниб кетаябди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика