RU

Последние новости

09:31"Каттақўрғон" таржибали дарвозабон билан шарнома имзолади  0 09:05Роналдунинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  0 08:46Баҳром Абдураҳимов Пролига жамоаси йиғинига қўшилди  3 08:37Суперлига. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Трамп Эроннинг ЖЧда иштирок этиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 07:42"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?  4 07:30Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0  40 07:15ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий постерини тақдим этди  3 06:11Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди   1 03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  18 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  3 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  152 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  3 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" Новости

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов U-17 ЖЧ 1/16 финал доирасидаги Хорватияга қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

— Футболчиларнинг ўзидан руҳан ким тайёрлигини сўрадик. Уларнинг ўзи нечинчи бўлиб тепишини айтди.


— Кейинги ўйинда Муҳаммад Ҳакимов бизга ёрдам бера олмайди.

— Аввало бугун ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Умуман олганда биз шунчаки ютиб қўймаймиз, доим босим остида бўлади (кулади). Муҳаммад Ҳакимов жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламизки, унинг ўрнида бўладиган Амирхон Муродов ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.

— Қанчалик Хорватия билан ўйин шундай фаол ўтишини кутгандингиз?

— Кеча кўрганингиздек, энг юқори натижа кўрсатиб, биринчи ўрин билан чиққан Аргентина жамоаси 32-жамоа бўлиб, қийналиб чиққан Мексикага мағлуб бўлди. Битта ўйинда исталган рақибни мағлуб этиш мумкин, бу ерда руҳият биринчи ўринга чиқади. Рақиб Европадаги топ жамоалардан бири ва жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа эди. Шундай экан, қийин ўйин бўлиши кутилган эди. Шунга қарамай, имконияти юқори бўлган футболчиларимизга ишонардик. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик.

— Дарвозабонларни алмаштиришга тўхталмоқчи эдим. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

— Учрашув давомида дарвозабонлар мураббийи ўз фикрини айтди. Бизда тенг кучли иккита дарвозабон бор. Неъматуллоҳ Рустамжоновнинг туширилиши Иброҳим Шокировнинг пенальтилар сериясида яхши турмаслигини англатмайди.

— Бўлажак рақиб — Италия ҳақида нима дейсиз?

— Албатта, Италиянинг ўйини бўлаётган пайтда ёрдамчиларимни ўша баҳсга жўнатдим. Чехияга қарши ўйинни ҳам кўриб, таҳлил қилиб ўтирдик.

— Италия терма жамоаси билан битта меҳмонхонада яшайсиз. Кўз-кўзга тушиб қолганда нима қиласиз? (ҳазил билан)

— Ўзи биз битта меҳмонхонада тушганларимиз билан ўйнаймиз. Саудия Арабистони билан ҳам бир ойда битта меҳмонхонада яшагандик. Бу Италия билан ҳам 15 кундан бери биргамиз. Меҳмонхона майли, улар билан ёнма-ён овқатланамиз.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика