Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади
06 ноя 2025 14:56
Новости
Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади
Аввалроқ мазкур қўмиталар "Нефтчи", "Қумқўрғон-1977", "Бухоро", "Андижон", "Хоразм", "Навбаҳор" клубларидаги қарздорлик ва мазкур клублар Футболчилар мақоми бўйича қўмита қарорларига беписанд муносабатда бўлинаётгани масаласини кўриб чиқиши бўйича хабарлар тарқалганди.
Олинган маълумотларга кўра, мазкур хабар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилингач, "Нефтчи" ўзининг собиқ футболчилари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилган. Шунингдек, "Бухоро" ва "Хоразм" клублари "Пахтакор" олдидаги, "Андижон" эса "Бунёдкор" олдидаги қарзини узишга киришган. "Қумқўрғон-1977" ва "Навбаҳор" клубида эса ўзгариш кузатилмаган.
Шундан келиб чиқиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Қумқўрғон-1977" клубини Биринчи лига мусобақасидан четлаштириш, "Навбаҳор" футбол клубидан эса 3 очко олиб ташлаш ва кетма-кет икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик қарорларини қабул қилган. Қўмиталарнинг қўшма йиғилишига уч кун ўтган бўлса-да, ЎФА ҳозирга қадар мазкур қарорни расман очиқлагани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии