Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди
06 ноя 2025 00:07
Новости
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ЕЧЛда "Бавария"га қарши ўйиннинг (1:2) биринчи тайми охирида Луис Диаснинг орқадан келган зарбасидан сўнг мажбуран алмаштирилди. Марокашлик кўз ёшлари билан майдонни тарк этди, бош ҳакам эса Диасга қизил карточка кўрсатди.
Marca хабар беришича, Ҳакими бугун эрталаб Парижда тиббий кўрикдан ўтган. Ҳимоячига синдесмоз узилиши (суякларнинг узлуксиз бирикиши) ва болдир-товон бўғимининг делтасимон бойламининг енгил шикастланиши ташхиси қўйилган. У тахминан икки ойга сафдан чиқди.
Ҳакимининг 21 декабрь куни бошланадиган Африка кубогидаги иштироки жиддий шубҳа остида турибди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии