RU

Последние новости

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Андижон" учрашуви якунланди.

"Сурхон" – "Андижон" 4:0

гол: 11 - Рустам Турдимуродов, 21 - Беҳруз Каримов, 41 - Беҳруз Каримов (Муҳаммад-Али Абдураҳмонов), 52 - Жавоҳир Жўраев (Асилбек Жумаев)

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Зилола Рустамова

Комиссар: Владимир Назаров

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Беҳруз Каримов ( 7.Достон Турсунов, 83), 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 6.Беҳзод Шамсиев, 10.Рустам Турдимуродов, 18.Нодир Абдихолиқов, 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (23.Камрон Юсупов,62), 22.Жавоҳир Жўраев (77.Асадбек Каримов.62), 27.Асилбек Жумаев, 99.Суннатилла Поёнов.

Захира: 86.Даврон Мерганов,14.Сарвар Абдуҳамидов, 15.Диёр Рамазонов, 21.Тоҳир Ашурбаев,  24.Шерзод Комилов, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Исмоил Акинаде, 8.Шаҳзод Азмиддинов (21.Асадбек Хабибуллаев,46), 9.Саидумархон Саиднуруллаев (88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.64), 13.Сардорбек Азимов (5.Абдулвоҳид Ғуломов,46), 18.Дамир Темиров (11.Отабек Жўрақўзиев, 46), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (23.Дониёр Абдуманнопов, 46).

Захира: 1.Элдор Адҳамов,  14.Абдураҳмон Комилов, 16.Абдураҳмон Абдуллаев,  28.Бекзод Сулаймонов, 

Огоҳлантириш. 24 - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 88 - Дониёр Абдуманнопов

Четлатиш. 35 - Исмаил Акинаде



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

88. Абдуманнопов огоҳлантирилди

86. Жўрақўзиевнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасни дарвозабон қайтарди

83. Достон Турсунов учрашув қаҳрамони Беҳруз Каримовнинг ўрнига майдонга тушди

79. Беҳруз Каримовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

73. Жумаевнинг узатмасидан сўнг Ходжаниязов зарба йўллади бироқ ноаниқ

67. Муҳаммадкарим Тоировнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

66. Мезбонлар тўп назоратига эга бўлишмоқда. Меҳмонлар эса тўпни олишга қийналишмоқда

64. Ўзгариш Саидумархон Саиднуруллаев ўрнига Шохжаҳон Ёрқинбоев майдонга тушди

62. Ўзгаришлар. Камрон Юсупов ва Асадбек Каримов майдонга тушади. Жавоҳир Жўраев ва Муҳаммад-Али Абудураҳмонов учун баҳс якунланди

52. ГОООЛ. Меҳмонларнинг яна бир ҳимоячиси Жавоҳир Жўраев ҳисобни янада йирик кўринишга келтирмоқда. Жавоҳирнинг голига Жумаев ассист бўлди. Бугун меҳмонлар ҳимоясига саволлар жуда кўп

51. Бугун меҳмонлар ҳимояси жуда қўпол хатоларга уўл қўйишмоқда. Турдимуродовнинг зарбасини Тўкатаев қайтарди

46. Иккинчи бўлим бошида меҳмонларда  тўртта ўзгариш бўлди. Азимов, Абдуманнонов, Азмиддинов ва Темиров майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Жўрақўзиев, Абдуманнопов, Ҳабибуллаев ва Ғуломов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

45.Дамир Темировнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

41. ГОООЛ. Биринчи бўлимнинг ўзида ҳисоб йирик кўринишга келмоқда. Бу сафар ҳам Беҳруз Каримов гол урмоқда. Муҳаммад-Али Абдураҳмоновдан ассист

37. Азмиддинов ва Токатев ўртасидаги тушунмовчилик сал қолса қимматга тушиши мумкин эди. Меҳмонлар бахтига тўпни Эржан ушлаб олди

35. Четлатиш. Насим Қосимов ВАР маринотирга борди ва вазиятни яхшилаб ўрганиб, меҳмонлар ҳужумчисига қизил кўрсатди

32. Огоҳлантириш. Энди эса Исмаил Акинаде огоҳлантирилмоқда

29. Асилбек Жумаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Сурхонликлар иккита голни узоқдан урганидан сўнг янада кўпроқ узоқ масофадан зарбалар йўллашга ҳаракат қилмоқда

24. Огоҳлантириш. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди

21. ГОООЛ. Беҳруз Каримов узоқдан супер гол урмоқда

11. ГОООЛ. Рустам Турдимуродов узоқдан собиқ жамоасининг дарвозасига гол урмоқда. Ушбу голда "Андижон" сардори Темиров хатога йўл қўйди. Тўп эса Турдимуродовга етиб келди, ҳужумчининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси олдида меҳмонлар дарвозавобони ожиз қолди.

9. Бурчак зарбасидан сўнг Азмиддинов боши билан зарба йўллади, бироқ зарба анча ноаниқ кетди

5. Ҳозирча учрашув асосан майдон марказида ўтмоқда. Ҳар икки жамоанинг ҳужумлари хавфли чиқмади

Учрашув бошланди!

Рейтинг: -8   

Комментарии

+9   
27 окт 19:19:02
Elyor Hasanov
Нимага Андижон мухлислари нолишяпти тушунмадим. Командани ўзи ўйнолмаяптику, ўсироққа арпа уни дегандай бўляпти
+6   
27 окт 20:04:35
Rasul Xasanov
Шатскихни Яна канча ушлаб туради Андижон негатив фикр ємасу лекин Шатскихда тактика 0 Динамо мухлиси
+6   
27 окт 19:54:47
Saidjahon
Узим анжонликман жамоани ютказишида хакамни айбламанглар илтимос.Ютказдикми тан олайлик булди жамоамизни бори шу экан бундан ортигини кутишни фойдаси йук.
+6   
27 окт 19:18:46
Узбек футболи
Сурхон араб ва Туркманистон жамоларидан бир калла устун эканда а ????
+5   
27 окт 20:01:19
Odiljon
Бу Макси тактикаси курасилар арабларни ютиб келади.олий лигадан тушиб кетмейди.барибир анжонга ОЧЛ Кизик хозир араблар куряпти уйинни .уз
Ларича анжонни менсимайди бу Макси айерона тактикаси.кейин2 3та уради.арабларга.анжон
+5   
27 окт 19:56:29
Бахтиёр Ашуров
Тўқатаевники безразмер бўбдию!
+5   
27 окт 19:16:51
Ррр
Бугунди узида паттасини кулга бериш керак бу максни. Жонга тегди бу эшак . Кайси курсатган кароматига Хомяковни урнига олиб келинди бу эшак. Йукотиш керак узи билан олиб келган пахтакорчиларига кушиб. Кани Сохибнов, Маматказин, Исмоиловлар. Андижонди утган йилги таркини узича узгартриб бу чичкок макс хаммасини улдирди. Бугунди узида йукотиш керак .
+4   
27 окт 20:46:29
Soccerland777
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Тўқатаевники безразмер бўбдию!
Ассалому алайкум. Бўлдими, Шацкихни жавобини бериш керакдир энди Андижон? Бошида айтгандим, бу тренермас деб
+4   
27 окт 20:15:35
Soccerland777
,Хомяковни Андижондан хайдашганди, кубокни финали учун безрайиб Андижонга келяпти))) Баттар бўлсин чала мутасаддилар
+4   
27 окт 20:15:21
Saidjahon
Ответ на комментарий пользователя Узбек футболи
Сурхон яхши уйин курсатияпти. Агар шу уйинини Фаргонада хам курсатса Нефтчига кейинги турда кийин булиши аник..
Битта уйин билан бахо берманг.Тан олиш керак хозир Андижон билан Нефтчини уртасида жуда катта фарк бор.Нефтчи Сурхонга бунака имконият бермайди.Хатто бир киши кам булса хам.
+4   
27 окт 20:04:49
Узбек футболи
Сурхон яхши уйин курсатияпти. Агар шу уйинини Фаргонада хам курсатса Нефтчига кейинги турда кийин булиши аник..
+4   
27 окт 19:24:12
Brayton
Сурхан так держать! Молодцы!
+4   
27 окт 18:12:00
Максуд Умаралиев
Андижонга омад, Намангандан туриб мухлислик киламан
+3   
27 окт 19:00:15
Gggkchjfig Gofifyu
Тавба тактикани узи йук андижонда бу уйин билан натижа кутиш кийин шуям футболми факат оркага оширмасдан ут олдинга
+2   
28 окт 05:58:24
Ishqiboz Muhlis
Ответ на комментарий пользователя Азим Исмаилов
Хали бердиев гапирган гапига жавоб беради Шахар бедарвоза эмас жа куюшкондан чикиб колибди жойига келтириб куйишади
Яшанг аввало Бердиевни гапини магзини чакинг. Кейин гапиринг хакикат хеч кимга екмаган. Нефтчи бу йил барибир чемпион булади. Бошка командаларни чалиб йикитиб булсада. Аммо тан олиш керак командаларга босим бор Нефтчи Билан уйинда. Бердиевни Бир сузига эьтибор Беринг чемпион булганда Нефтчи, Нефтчи манфаатдор эмас мухлислар яйрашади. Аммо Уни ортида турганлар жудаям яйрашади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика