RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  0 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   13 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз" Новости

Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Қизилқум" асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларда ўйнашини билардик. Рақиб тезкор гол уриб олгач анча хотиржам кўринди. Бизнинг эса ишларимиз орқага кета бошлади. Ҳужумга яна эътибор қаратган бир пайтда қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказдик. Ундан кейин эса майдонда футбол бўлмади. "Қизилқум" темпни туширишга ҳаракат қилиб, шу орқали натижага эришди.

- Жамоангиз мағлуб бўлди. Бу дегани "Динамо" чемпионлик учун курашдан чиқди деганими?

- Нима бўлишини кўрамиз. Ҳали бошқалар ҳам ўйнаши керак. Фақат шуни айтишим мумкин, олдин ҳаммаси ўз қўлимизда эди, энди бўлса бошқаларнинг қоқилишини кутишга мажбурмиз.

- "Динамо" ўйинни назорат қила олди, шогирдларингиз тўп билан ҳам кўпроқ муомалада бўлди, лекин дарвоза томон деярли зарба берилмади.

- Баъзи ҳолларда нотўғри ўйнадик, баъзан эса тўпга зарба бермоқчи бўлганимизда зарба йўлини тўсишди. Бундай пайт тўпни қанотга ошириб қанотдан жарима майдончасига узатиш керак эди. Лекин бу ҳам ўхшамади.

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабон хатоси борми?

- Дарвозабонимиз ҳали ёш ва баъзан чиройли ўйнагиси келади. У тўпни чиройли тўхтатмоқчи бўлди, лекин футболда доим чиройли ўйнашнинг имкони йўқ. Футболда энг муҳими мияни ишлатиш. Хатолар унинг ёш экани билан боғлиқ. Менга дарвозабонларнинг чиройли йиқилиши эмас, балки тўпни ушлаб олиши ёқади.

- Биламиз, ҳакамлар ҳақида кўп ҳам гапиришни истамайсиз. Аммо бир неча бор захира ҳаками олдига бориб эътироз билдирганингизни кўрдик.

- Мен унга (захира ҳакамига) бир неча марта эътироз билдирганимда, ҳаммаси яхши бўлади деяверди. Ҳаммаси яхши бўлганини кўрдик. Бош ҳакам эса қанча вақт қўшишни ВАР ҳал қилади дейди. Агар ВАР ҳал қилса, унда у нима учун майдонда югуряпти? ВАРнинг вазифаси умуман бошқа, ВАР қўшимча дақиқаларга аралашмайди.

- Мен шу ўйинни кўриш учун атайин Бухородан келдим. Гап пулда ёки бошқа нарсада эмас. Лекин бугун "Динамо"нинг бундай ўйинини кўриб жуда ажабландим. Футболчилар худдики вазифани бажариб қўйгандек бемалол ўйнашди. Лекин ҳали олдинда ўйинлар бор ва ҳеч нарса маълум эмас. Хафа бўлишмасин-у, футболчиларингизда умуман хоҳишни кўрмадим. Ўйлайманки, сиз кураш олдинда эканини футболчиларга уқтира оласиз. Ёки ҳаммаси тугадими?

- Албатта, ҳамма айтилган гапларни инобатга оламиз. Хоҳиш нима учун йўқлигини ва жамоа курашишда давом этиши ҳақидаги саволни футболчилардан ҳам сўраш керак. Бугун курашмадик дея олмайман, шунчаки биз томондан ҳеч нарса ўхшамади. Жамоамиз ўйинини кўргани кўплаб ишқибозлар келди ва улар олдида хижолатдамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

+2   
25 окт 09:15:11
rustam
1.Пахтакор 2.Насаф 3. Нефтчи
+1   
25 окт 09:12:47
rustam
В Бухаре Нефтчи проиграет и еще снимут 3 очка это 6 очков! Вот такой футбол в Узбекистане!
+1   
25 окт 09:10:03
rustam
Цирк впереди! Чемпионом станет Пахтакор! В Ташкенте все решено, с Нефтчи снимут столько очков сколько необходимо, а Насаф засудят 100%
+1   
25 окт 08:23:08
Б Х
Хуллас чичиб куйдик Азиз журналистлар бошка саволар берманглар!!!!!!!!!!
+1   
24 окт 22:17:20
Saidjahon
Кизилкум ва Пахтакор мухлисларини Динамони маглубияти билан табриклайман
+1   
24 окт 22:10:31
Барса1970
Ютқазиш керакдир ютқазди
   
25 окт 16:48:37
Уткир Набиев
Агар Динамо ютишни хохлаганда Кизилкумга ухшаб балки дуррангга булса хам олиб борарди. Кизилкум проста уйин бермади Динамо худди Навбохордек уйин курсатди, (Лушан пайтидек) Фолбилар хар доимдек таййор мавзу,бор хакам, ё Пахтакор эй фолбинлар статистика га бир кара чи каманданг качон тузикрок уйнаган дейдиган одам йук. Абрамов хам айб йук. ПРО да юрган командани шу ергача олиб келди. Абрамов бойрок Кизилкумга келса Бир йилда совриндорларгача олиб борарди Чунки Кизилкум Бир вактлар Нурафшон номида юрганда кумуш бронза медалларга бемалол курашарди. Кеча шундай уйнади
   
25 окт 14:45:42
Б Х
Ответ на комментарий пользователя rustam
Цирк впереди! Чемпионом станет Пахтакор! В Ташкенте все решено, с Нефтчи снимут столько очков сколько необходимо, а Насаф засудят 100%
Братишка по узбекский есть пословица тебе кутинг Билан фол очма!!!!! Причем здесь Пахтакор.
   
24 окт 22:18:50
Фарход
Барбирам хафа булдик, маглубиятни хазм килиш кийин, лекин шунисига хам шукур, бирорта команда факат ютмайди ( ютказиши мумкин ) . Насиб килгани булади, Карленовичга ва мураббийлар штабига, футболистларга, клубга алокадор барча ишчи -хизматчиларга каттакон РАХМАТ, 1999-2000 йй сунг яна ДИНАМО стадиони ишкибозлар билан тулди. Чиройли уйинлар куп булди, бу мавсум медаллар булмаса иншооллох келаси мавсум булади, факат мураббийлар штаби ва футболистларни саклаб колиш керак. Рахмат. Сезон охиригача яна 4 - 5 тадан учрашувлар бор хали. Духом падать килманглар. Асосийси болелщиклар ишонишади, харакатдан тухтаманглар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика