RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  0 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   13 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин" Новости

Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"

"Қизилқум" жамоаси собиқ мураббийи Никола Лазаревич чемпионат ва терма жамоа ҳақида фикр билдирди.

Сербиялик мутахассис чемпионлик учун фаворитни ҳам айтиб ўтди.

- "Қизилқум"ни тарк этганингиздан сўнг нималар билан бандсиз?

- "Қизилқум"дан кетгач, салкам бир-икки ҳафта Сербиядаги ҳозирги уйимда дам олдим. Баъзи таклифлар бўлди, лекин мен вақтимдан фойдаланиб, билимимни янада оширишга қарор қилдим ва амалиёт ўташни бошладим.  Мен учун Испания тизими ҳар доим қизиқарли бўлган ва испаниялик мураббийлар, мутахассислар Хосе Мендилибар ва Эрнесто Валверде бошқарган жамоаларни танлаганман. Умид қиламанки, йил охиригача яна бир машҳур мураббий қўлида амалиёт ўтайман, у ҳозирда Жанубий Америка терма жамоасида ишлайди.

- Суперлигани кузатиб боряпсизми? Чемпионлик учун кимда имконият кўпроқ "Насаф" ёки "Нефтчи"?

- Ҳа, кузатаман, лекин тез-тез эмас. Бу йил "YouTube" орқали деярли барча ўйинларни томоша қилиш учун яхши имконият бор ва мен кўпроқ томоша қилишга ҳаракат қиляпман. Аввало, "Қизилқум" яхши натижалар қайд этаётганидан жуда хурсандман ва Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолишига ишонаман.

Мавсумнинг бошқа қисмида ОКМК ва "Навбаҳор" жамоаси учун бироз кутилмаган натижалар қайд этди. Айниқса ОКМКдан кутмаган эдим, аммо уларнинг ишида тизм бор ва ишончим комилки, ҳаммаси жойида бўлади. Менимча, улар доим чемпионликка даъвогар.  Агар ҳозир бўлмаса, кейинги мавсум учун. Айниқса, "Сўғдиёна" жамоасидан хурсандман, мавсум бошиданоқ уларда ўйин сурати борлигини айтгандим, аммо натижалар ўйинга мос бўлмади.

Ҳозир икки жамоа пешқадам бўлиб турибди ва бу икки жамоа чемпионлик учун охиригача курашиши мумкин. Йил бошидан буён кўплаб янги ўйинчиларни тўплаган "Нефтчи" жамоаси учун дарҳол яхши ўйин кўрсатиш осон эмас, улардан кутилмалар катта. Шунингдек, таркиб ва тизимга эга бўлган ҳамда жамоанинг асосий қисми узоқ вақтдан бери ўйнаб келаётган "Насаф" жамоасида ҳам. Менинг фикримча, "Насаф" фаворит. Лекин интрига охиригача давом этади.

- Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айлангани ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳа, миллий жамоага янги бош мураббий тайинлангани ҳақидаги хабарларни кузатиб бордим. Аввало шуни айтмоқчиманки, агарда Кападзе қолганида ҳам яхши қарор эди. Ҳозир Жаҳон чемпионати бўйича қандай катта натижа қайд этилганини кўрдингиз. Аввало, ҳозир деярли ҳар бир топ-класс мураббийи Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлишни хоҳлаётгани қувонарли. Канаваронинг футболчи сифатидаги фазилатлари ҳақида кўп гапиришнинг ҳожати йўқ, аммо мураббий сифатида Канаварга келсак, у терма жамоага қандайдир бошқа фазилатларни олиб келиши мумкинлигига ишончим комил.  Тўғри, унинг тажрибаси унчалик катта эмас, натижалар борасида ҳам, эҳтимол, баъзиларда турли шубҳалар бор, лекин бу унинг Ўзбекистон терма жамоаси билан яхши натижа кўрсатмаслигини англатмайди. Менинг фикримча, энг муҳими - реал вазифалар ва йўналишни белгилаш.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика