Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"
19 окт 20:49
Новости
Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"
Суперлига 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Тезкор гол уриб олдик. Бу бизга ёрдам берди, сабаби рақиб ҳам очилишга мажбур бўлди. Қизил карточкадан сўнг ўйинимиз яна ўзгарди. Йигитларга раҳмат", - деди Камолиддин Тожиев ғалабадан сўнг.
- Кейинги учрашув "Хоразм"га қарши сафарда. Финалдан олдин сунъий майдонда асосий таркиб футболчиларини ўйнатасизми?
- Ўзимизнинг режаларимиз бор. Уларни очиқлай олмайман. Режа бўйича иш тутамиз.
- Кубок финали олдидан сизни хавотирга солаётган позиция борми?
- Йўқ. Бизда 11та эмас, 20та футболчи бор. Барча футболчиларимизни бир хил кўрамиз. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор.
- "Нефтчи" - ОКМК ўйинида мезбонлар очко йўқотишини истайсизми?
- Биздан олдиндаги жамоалар очко йўқотишидан хурсанд бўламан.
Похожие новости
21:50
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди 60
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Комментарии