RU

Последние новости

17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  0 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   24 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  3 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  32 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  5 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4

"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани

U-17 жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва футболчи Азизбек Эримбетов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.




"Мусобақага тайёргарлик жараёни Осиё Кубогидан сўнг қисқа вақт бор эди, барча имкониятларни ишга солиб тайёрландик. Кайфият яхши, жамоа тайёр",- дейди Ислом Исмоилов. 

"Жаҳон чемпионатига юз фоиз тайёрмиз, ўйлайманки мухлисларни хурсанд қила оламиз",- дейди Азизбек Еримбетов.

- ЎФА сизнинг олдингизга конкрет вазифа қўйдими? Жаҳон чемпионлиги мақсад қилинганми?

- Вазиятга реал қараш керак. Аниқ чемпионлик вазифаси белгилангани йўқ. Лекин аввалги натижаларни яхшилашимиз керак бўлади.

- Футбол бугунги кунда фан даражасига чиқиб бўлган. Бунда ҳар бир мураббийнинг ўз вазифаси бор. Ислом Исмоиловнинг мураббийлар штаби Жаҳон чемпионати учун кучсизлик қилмайдими?

- Мен учун мураббийлар штабимдагилар энг зўрлари. Масалан, Саудия Арабистонида 34 нафар мураббий ишлар экан. Натижаси қандай? Мураббийнинг ишига натижа баҳо беради. Натижа ёмон бўлса, мураббийлар штаби яхши ишламаган бўлади. Яхши кетаётган нарсани ўзгартиргим келмади. ЎФА томонидан бу борада ҳеч қандай таъқиқ бўлмади. Мураббий олишимиз ҳам мумкин эди. Лекин мен учун ҳозир ишлаётганлар энг зўри.

- Ҳужумда асосий юк Асилбек Алиевга тушиб қоляпти. Нурбек Сарсенбаев эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинган. Бу бошқа ҳужумчиларнинг йўлини ёпиб қўймайдими? Бу борада рақобат қандай? 

- Нурбек жамоа учун жуда катта фойда келтирган футболчи. Ҳозирча бир нечта ҳужумчиларга имконият берилди, бироқ улар терма жамоа даражасида ўйин кўрсата олишмади. Бизнинг асосий мақсадимиз — гуруҳ босқичидан чиқиш. Умид қиламизки, Нурбек гуруҳ босқичидан кейинги учрашувларда бизга ёрдам беради.

- Садриддин Ҳасанов ОФКнинг "энг яхши ёш футболчиси" номинациялари қаторида ҳам бор эди. Лекин унинг номзоди ғолиб бўлмаганига муносабатингиз қандай?

- Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг "Энг яхши ёш футболчиси" сифатида танланмагани яхши бўлди. Сабаби Жаҳон чемпионатидан олдин бундай эътироф унинг кейинги фаолиятига акс таъсир кўрсатиши мумкин эди. Мен учун ҳар бир футболчим – энг яхшиси.

- Жаҳон чемпионатидаги рақиблар ҳақида...

- Жаҳон чемпионатида осон рақиб бўлмайди. Парагвай ўз қитъасида Аргентина ва Чилини мағлуб этган. Панама жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. Ирландия европача футбол намойиш этади. Бизда ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор.

- Карточкалар ва четлатишлар ҳақида...

- Осиё Кубогидан сўнг барча жиҳатларни, жумладан, карточкалар масаласини ҳам таҳлил қилдик. Бу ёш ўтиш даври ҳисобланади, футболчилар ҳали ёш. Бироқ биз уларни доимо огоҳлантириб, тушунтириб келяпмиз. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида бундай хатолар такрорланмайди. Ҳар бир ўйинда футболчилар олдига ютиш вазифасини қўямиз. Кўпчилик айтиши мумкин, ўртоқлик учрашувида натижа шарт эмас, деб. Бу ерда ватан шаъни туради. Қайси схемани, тактикани синовдан ўтказишимиздан қатъий назар ғалаба биринчи ўринда туради.

- Тактик томонлама жамоангиз тайёрми? Интервьюингизда Жаҳон чемпиони бўлишни истайман дедингиз. Бунга салоҳиятингиз етадими?

- Билим томонлама доим ўрганишга мажбурмиз. Футбол бир жойда турмайди. Тактик томонлама идеал мураббий эмасман. Хорижликлардан ҳам, ўзимизникилардан ҳам ўрганамиз. Жаҳон чемпиони бўлишга потенциалимиз етадими ёки йўқ, буни билмадим. Лекин бир кун келиб орзуимга эришаман.

- Жаҳон чемпионатига ҳам саримсоқпиёз олиб борасизми?

- Жаҳон чемпионатига саримсоқпиёз эмас, бошқа хийла ўйлаб қўйганмиз (кулади).

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қандай?

- Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати доимий равишда назоратда. Осиё Кубогида кўплаб жамоаларда ўйинлар давомида чарчоқ сезилган бўлса, бизда аксинча — ўйиндан-ўйинга жисмоний тайёргарлигимиз яхшиланиб борди. Умид қиламанки, Жаҳон чемпионатида ҳам шу ҳолатни сақлаб, ижобий натижаларга эришамиз.

- Пенальтилар серияси нозик нуқтамиз ҳисобланади. Жамоангиз пенальтиларга тайёрми?

- Машғулотда пенальти тепиш билан ўйиндаги ҳолат бутунлай бошқача. Шу боис биз ҳозир бу борада илмий ёндашув асосида ишлаяпмиз, рақибларни ҳам таҳлил қилиб чиқяпмиз. Ўйлайманки, бу борадаги нохуш анъанага барҳам берамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

+3   
17 окт 17:20:28
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Феномен
Ха катта гапириш бўйича биринчи ўринда турамиз ўзи тўғри финал бу орзу чемпион бўлиш бизникилар учун бўлиш бир мўжиза Жанубий америка ва африка ёшлари доимо кучли кучли бўлишган лекин бу футбол хамма нарса бўлиши мумкин
Бу катта гапириш эмас бу яхши ният билан катта орзу килиш ва ёзганимга ахамият берсангиз Аллах у́зи ку́лласа бу ният амалга ошиши мумкин . Бу орзу ва ният холос .
+2   
17 окт 21:39:14
safo78
У бу деяпсизлару лекин бу ёштоифасида ҳар нима кутса бўлади чемпион бўлса ҳам ажабланмайман.
Чунки бу ёшда стабиллик Бўлмайди.
Зўр ўйнаб турган жамоа ўтириб қўйиши мумкин,бошқаси аксинча зўр ўйнавориши мумкин.
Бизни ёшларни потенциали юқори бунга осиё кубогида гувоҳи бўлдик.
+2   
17 окт 21:22:13
Mahmud Ttww
Чемпион бўла олмас, лекин интилиш ва мақсад бор экан, бунинг ўзи катта ютуқ, интилганга толе ёр, олға йигитлар.
+2   
17 окт 20:27:49
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя uzb
Охоооо......чемпион булади,камида 2чи урини олади деб онгли равишда айтяпсизми? Ёки кайпда ёзвордезми ака )))
Аввало яхши ният билан агар Аллах хохласа чемпион бу́лади деб ният килвотман кейин ман мусулмон инсонман харом спирли ичимлик ичмайман шунинг учун озгина у́йлаб кейин ёзинг ёки сизда яхши ният килиш бу онгсизликми ёки харом кайфдами .
+2   
17 окт 17:43:36
Abdusalom Mirzayev
Баракалла, фақат олға бос, яратганни ўзи мададкор бўлсин.
+2   
17 окт 16:44:49
BXZ BXZ
Агар омад ва жипслик бу́лса хеч гап эмас бу жамоа чемпион бу́лади камида финалчи яъни иккинчи у́ринни олиши мумкин . Аллах у́зи ку́лласин ва омадини берсин жамоамизни .
+1   
17 окт 19:28:18
Odilbek Abdushukurov
Bu murabbiy va jamoadan muxlislarning umidi katta. Ishonchni oqlaydi deb ishonamiz. Omad.
+1   
17 окт 17:13:07
Феномен
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Агар омад ва жипслик бу́лса хеч гап эмас бу жамоа чемпион бу́лади камида финалчи яъни иккинчи у́ринни олиши мумкин . Аллах у́зи ку́лласин ва омадини берсин жамоамизни .
Ха катта гапириш бўйича биринчи ўринда турамиз ўзи тўғри финал бу орзу чемпион бўлиш бизникилар учун бўлиш бир мўжиза Жанубий америка ва африка ёшлари доимо кучли кучли бўлишган лекин бу футбол хамма нарса бўлиши мумкин
   
18 окт 08:41:15
Koku
Ислом ука осиеда чемп бугансан, жчда эмас, намунча ажоиб хаелпарастдака куен кетидан кууу, куууу, дееб юрипсан
   
18 окт 08:10:51
UFA bu UFA
Bu tarkibda kamida 2-3 ta Yevroklassdagi futbolchilar bor.
   
18 окт 02:53:41
Abdulaziz Xamroyev
Jahon chempioni boʻlishini bzayam xolimz lekn oʻrtoqlik uchrashuvlarida magʻlubiyatla boʻldi wu odami dilini Xira qiladi
-3   
17 окт 18:07:53
uzb
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Агар омад ва жипслик бу́лса хеч гап эмас бу жамоа чемпион бу́лади камида финалчи яъни иккинчи у́ринни олиши мумкин . Аллах у́зи ку́лласин ва омадини берсин жамоамизни .
Охоооо......чемпион булади,камида 2чи урини олади деб онгли равишда айтяпсизми? Ёки кайпда ёзвордезми ака )))
-4   
17 окт 18:03:30
uzb
Ирландия европача футбол намоиш қилади........,буни қаранга буни биз билмаган эканмиз ) Ирландия европа қитасида булгандан кейин африканча футбол уйнашини кутганмидинг? Исломжон
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика