RU

Последние новости

13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  5 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  11 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1

Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган" Новости

Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" вингери Ҳожимат Эркинов меҳмон бўлди.

Ўзбекистонда илгари ҳам, бугунги футболда ҳам бўйи паст деб таркибга олинмаслик ҳолатлари учрайди. Ваҳоланки, миллий терма жамоа аъзолари Машарипов, Искандеров, Файзуллаев каби футболчилар бўйи баланд футболчилар сирасига кирмайди. Подкаст муаллифларидан бири шундай ҳолатлар туфайли кўплаб яхши футболчиларнинг келажагига болта урилаётгани ҳақида тўхталиб, Ҳожимат Эркиновнинг бу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди. 

"Менга нисбатан ҳам шундай фикрлар бўлган. "Пахтакор" ўринбсарлари сафида ўйнаб юрган пайтимда Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси бўлган ўзбек мураббийи Ёшлар Лигаси ўйинларини кўрган ҳолда ўзини кўрсатган футболчиларни асосий таркибга жалб қиларди. Мен ҳеч қачон таклиф этилмаганман. Қўқон ва Олмалиқда ўйнаганимдан кейингина "Пахтакор" асосий таркибида тўп тепганман. Унгача эса бошланғич таркибга жалб этилмаганман.

"Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган. Айрим мураббийларда бу нарса бор. Ўшанда билганман. Лекин бунда позицияни ҳисобга олиш керак. Дарвозабон, марказий ҳимоячи ёки таянч ярим ҳимоячиси бўлса, бўй муҳим ўрин тутиши мумкин", – деди Эркинов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
08 окт 18:47:00
Zohidjon Usarov
Ман.сити да Фоденни буйи паст лекин техникаси зур шундан урнак олиши керак.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика