Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди
01 окт 2025 23:42
Новости
Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди
"Реал"га қарши дарвозада турган ёш посбонга машина совға қилинди.
"Қайрат" дарвозабони Шерхан Калмурза "Реал" билан ўйиндан кейин автомобилни совға тариқасида қабул қилди. Қозоғистон клуби Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида ўз майдонида мадридликларга 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Мезбонлар дарвозасини 18 ёшли дарвозабон ҳимоя қилди.
Forbes рўйхатидаги 30 ёшгача бўлган тадбиркор Улуғбек Шарипов ўйинчига Хитойнинг Exeed русумли автомобилини совға қилди.
"Бу кичкина совға. Сен ажойиб иш қилдинг, бизга кўп ҳис-туйғуларни бахш этдинг. Энг муҳими - тўхтаб қолма," деди Шарипов.
Калмурза инстаграмда ушбу лаҳзанинг видеосини жойлаштирди ва шундай деб ёзди: "Ҳақиқий инсон, ҳурматга сазовор. Яна бир бор катта раҳмат."

Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Комментарии