ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?
17 сен 2025 10:42
Новости
ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?
Бугун "Андижон" жамоаси ОЧЛ-2 мусобақасидаги юришини бошлайди.
Уларнинг рақиби — Туркманистоннинг "Аркадаг" клуби. Кеча матбуот анжуманида жамоа номиидан Равшан Муҳадов қатнашди. Бироқ мураббийлар штабини Владимир Байрамов бошқаришда давом этади.
Маълумки, ОФК мусобақаларида жамоани расман бошқарадиган шахсда PRO лицензия бўлиши шарт. Байрамовда эса бу даражадаги рухсатнома йўқ. Шу сабабдан клуб рўйхатда Муҳадовни асосий масъул сифатида кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги ОЧЛда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди: Тожикистоннинг "Истиқлол" клубида Виталий Левченкода PRO лицензияси бўлмагани учун, расмий хужжатларда Мубин Эргашев бош жавобгар мутахассис сифатида қайд этилганди.
Маълумот учун, учрашув бугун соат 18:45да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии