Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак
12 авг 2025 16:12
Новости
Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак
Испания футбол федерацияси Ла Лиганинг "Барселона" ва "Вильярреал" ўртасидаги миллий чемпионат учрашувини Майамида ўтказиш ҳақидаги аризасини маъқуллади.
Федерация бу сўровни УEФАга юборишга рози бўлди. Энди УEФА якуний қарорни қабул қилиши керак.
Гап 17-тур ўйини ҳақида кетмоқда. Ушбу ўйин 20 декабрга белгиланган.
"Барселона" афсонаси Лионель Месси ҳозирда Майамида яшайди, Дэвид Бекхэмга тегишли маҳаллий "Интер" клуби шу ерда ўйнайди.
Сўнгги йилларда Испания Суперкубоги учун ўйинларни мамлакатдан ташқарида ўтказиш амалиёти қўланмоқда. Миллий чемпионат ўйини эса ҳеч қачон четда ўтмаган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии