"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди
08 авг 2025 18:06
Новости
"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди
Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев стадион ҳолатини ўрганди ва қуйидагиларни хабар берди.
"Стадион чими билан шуғулланадиган агроном билан гаплашдим. Унинг айтишича, ўлган майсаларни махсус техника ёрдамида териб чиқиш керак. "Бунёдкор" стадионида мана шундай техника бор экан.
Агрономнинг айтишича, энди майса ўзига келиши учун тахминан 2 ой вақт керак бўлади", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" бугунги баҳсни ўз аренасида эмас, "Жар" стадионида ўтказади. "Шўртан" билан баҳс 21:15 да бошланади.
Аввалроқ "Kingdom Arena" стадиони агрономи Стюарт Макчейн одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлиши, билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкинлиги ҳақида айтган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Комментарии