RU

Последние новости

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди Новости

Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашуви якунланди.

Суперлига

17-тур

"Пахтакор" – ОКМК 1:2

Тошкент. "Жар" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Голлар: 0:1 – 17, Рубен Санчес (Акром Комилов), 1:1 – 47, Игорь Сергеев, 1:2 – 81, Рубен Санчес (Нодир Абдураззоқов)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (50.Фламарион, 46), 7.Ҳожиакбар Алижонов, 11.Игорь Сергеев (18.Бобир Абдихолиқов, 77), 17.Достонбек Ҳамдамов (94.Брайан Риаскос, 46), 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 87), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов (10.Азиз Турғунбоев, 46) 

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 8.Диёр Холматов, 20.Дилшод Абдуллаев

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акром Комилов (19.Аҳмадулло Муқимжонов, 88), 4.Миржамол Қосимов (8.Азиз Холмуродов, 63), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 88), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 16.Наоки Сенага (77.Нодир Абдураззоқов, 63), 18.Иброҳим Йўлдошев (99.Асадбек Собиржонов, 75)

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 23.Ажак Риак, 27.Али Абдураҳмонов, 30.Аброр Саримсоқов

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев (23), Акром Комилов (37), Муҳаммадрасул Абдумажидов (37), Дилшод Аҳмадалиев (53)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. Ўлмасалиевнинг бош билан йўллаган зарбасини Назаров эгаллади. 

90+4. Собиржонов қарши ҳужумда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

90+1. Таҳсиннинг олисдан зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшилди.

88. ОКМКда икки ўзгариш.

87. "Пахтакор"да ўзгариш.

81. ГОЛ! Абдураззоқов жаримадан узатган тўпни Санчес яна бош билан "Пахтакор" дарвозасига жойлаб қўйди!

80. Ғиёсов йиқитилди. ОКМК фойдасига жарима зарбаси.

77. "Пахтакор"да ўзгариш.

75. ОКМКда ўзгариш.

Ҳакам қарори: гол инобатга олинмади.

68. ГОЛ! Ресаннинг пасидан сўнг Фламарион бўш қолган дарвозага тўп киритди. Ҳужумда тўқнашув содир бўлгани учун ҳакам ВАР билан вазиятни муҳокама қилмоқда.

66. Ресанга тиббий ёрдам кўрсатилди.

63. ОКМК таркибида икки ўзгариш.

62. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарббаси ноаниқ.

60. Сергеевнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди.

59. Ўлмасалиев марказда Собирхўжаевни йиқитди.

55. Санчес ҳужумда Таҳсинга нисбатан фол ишлатди. 

54. Ресаннинг зарбасини Илёсов қайтарди.

53. Огоҳлантириш: Аҳмадалиев

51. Зарба! Риаскос яқин масофадан бош билан аниқ зарба йўллай олмади.

47. ГОЛ! Иккинчи бўлимни биратўла уч ўзгариш билан бошлаган "Пахтакор" тезкорлик билан ҳисобни тенглаштирди! Гол муаллифи – Игорь Сергеев.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да учта ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+5. Ғиёсовнинг жарима майдонида берган пасини Ҳамралиев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

45. Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатмаси ноаниқ кетди.

37. Ҳакам қарори: Абдумажидов огоҳлантирилди.

Тўхталиш юз берди. Ҳакам эҳтимолий четлатишни кўриб чиқмоқда.

34. Зарба! Ресаннинг кучли зарбасини Илёсов қайтарди.

33. Зарба! Ҳамдамов жарима майдонида чап оёқда мўлжални ноаниқ олди.

31. Зарба! Бурчак узатмасидан сўнг Ҳамралиев бош билан ноаниқ зарба йўллади.

30. Зарба! Ресаннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

28. Алижоновнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Қўполлик. Бундан аввалги вазиятда ҳам фол ишлатган "Пахтакор" футболчиси Ҳамралиев огоҳлантирилди.

22. Қўполлик. Абдураззоқов йиқитилди.

19. "Пахтакор" бурчак узатмасидан сўнг ҳужумда фол ишлатилди.

17. ГОЛ! Комиловнинг бурчакдан узатган тўпини Санчес боши билан "Пахтакор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!12. Зарба! Ғиёсов рақиб жарима майдонида ноаниқ зарба йўллади.

8. Зарба! Ресаннинг бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди, қайтган тўпни Ҳамдамов дарвозага тўғрилаб қўя олмади, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

7. ОКМКнинг ўнг қанот орқали узатмасидан сўнг Назаров тўпни эгаллаб олди. 

4. Зарба! Ҳамдамовнинг чап оёқда жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, ОКМК оқ-кулранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика