RU

Последние новости

20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  0 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  8 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2

Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди Новости

Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Динамо" – "Навбаҳор" 2:2

02.08.2025. 21:15

Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Алишер Усмонов

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 1:0 – 32, Дмитрий Плетнёв (Жаҳонгир Ўрозов), 2:0 – 35, Олександр Кучеренко (Дмитрий Плетнёв), 2:1 – 49, Аббос Ғуломов (Забиҳилло Ўринбоев), 2:2 – 54, Руслан Жиянов (пенальти)

"Динамо": 13. Равшан Ягудин, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Ратиньо, 8. Санжар Қодирқулов (77. Маҳмуд Маҳамаджонов, 60), 10. Анвар Ҳожимирзаев (23. Беҳруз Облақулов, 76), 16. Ричард Фрайдэй (25. Ойбек Ўрмонжонов, 60), 18. Олександр Кучеренко, 20. Жалолиддин Жумабоев, 21. Жаҳонгир Абдусаломов, 55. Дмитрий Плетнёв, 99. Улуғбек Ҳошимов

Захира: 27. Эдем Неъманов, 9. Миржаҳон Мираҳмадов, 11. Хислат Халилов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 37. Фирдавс Абдураҳмонов, 88. Марко Станоевич

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 5. Жулио Сезар, 7. Азим Аҳмедов (8. Шоҳмалик Комилов, 46), 9. Забиҳилло Ўринбоев (14. Жамшид Болтабоев, 90+4), 11. Муҳаммадали Ғиёсов, 13. Бенжамин Теиди (15. Жавоҳир Абдужабборов, 46), 17. Руслан Жиянов (77. Муслим Ҳабибуллаев, 89), 19. Мирзоҳид Ғофуров (12. Саидазамат Мирсаидов, 46), 32. Муҳаммадбобир Мўйдинов, 70. Аббос Ғуломов, 99. Игорь Габриэль 

Захира: 1. Умид Эргашев, 24. Достон Абдулхаев, 29. Педро Аугусто, 36. Гельерме Гедеш

Огоҳлантиришлар: Анвар Ҳожимирзаев (53), Муҳаммадбобир Мўйдинов (71)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. "Навбаҳор" ўзгариш содир этди.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

88. Облоқуловнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасига "Навбаҳор" ҳимоячиси "блок" қўйди.

86. Ратиньонинг пенальтидан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни узоқ вақт кўриб чиқди ва қарорини ўзгартирмади.

80. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. Облоқулов Мўйдинов томонидан тўхтатиб қолинди.

76. "Динамо"да ўзгариш бўлди.

74. Мезбонларда қулай имконият юзага келди, аммо сўнгги паллада зарба йўллай олмади.

71. Ҳожимирзаевга нисбатан қўполлик ишлатган Мўйдинов огоҳлантирилди.

70. Хавфли вазият! Ғиёсов катта тезликда жарима майдонига кири борди ва зарба йўллади, Ягудин тўпни қайтарди.

69. Бурчак узатмаси "Навбаҳор" футболчисининг зарбаси билан якунланди. Унга бироз аниқлик етишмади.

64. Кучеренко ва Ғиёсов тўқнашиб кетди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

61. Хавфли вазият! "Динамо" футболчиси жарима майдони ичида қулай вазиятда яхши зарба йўллай олмади.

60. "Динамо" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

54. ГОЛ! Руслан Жиянов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! Ягудин тўп йўналишини топа олмади.

53. Ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳожимирзаев огоҳлантирилди.


52. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини текширмоқда. Комилов Ҳожимирзаев томонидан йиқитилди.

49. ГОЛ! Ўринбоевнинг пасидан сўнг Ғуломов кучли зарба билан "Динамо" дарвозасини ишғол қилди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор" биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Динамо"нинг навбатдаги ҳужуми Ҳожимирзаевнинг зарбаси билан якунланди. Йўлдошев тўпни қайтарди.

38. "Динамо"нинг яна бир хафли ҳужумини Ғофуров қийинчилик билан қайтарди.

35. ГОЛ! Ҳали ўзига келиб улгурмаган "Навбаҳор" иккинчи тўпни ўтказиб юборди. Бурчак узатмасидан сўнг жарима майдонидаги палапартишликдан фойдаланган Олександр Кучеренко тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди!

32. ГОЛ! Плентёв "Динамо" сафидаги дебютида ўз номига гол ёздириб қўйди! Орқа чизиқдан жарима майдонига узатилган тўпни Дмитрий боши билан олдинга чиқиб кетган "Навбаҳор" дарвозабонининг устидан ошириб қўйди!

32. Ҳожимирзаевнинг чап қанотдан жарима майдонига узатмасини Йўлдошев қайтарди.

29. Теидининг зарбаси "Динамо" ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

28. Ҳошимовнинг жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

25. Ўринбоевнинг акробатик услубда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

22. Ҳожимирзев рақиб жарима майдонида зарба бериш ўринга пас беришга қарор қилди, аммо тўпга шериклари етиб кела олмади.

12. Ҳожимирзаев чап қанот ҳимоясидан узатмани товони билан ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

11. Ҳожимирзаевнинг 20-25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

8. ГОЛ! Ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб, узатмани қабул қилиб олган Ричард Фрайдэй чап оёқда аниқлик билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги маълум бўлди.

6. Зарба! Ҳошимовнинг жарима майдонидан чап оёқда йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди, иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

5. Абдусаломовнинг чап қанотдан жарима майдонига узатмаси мўлжалга аниқ етиб бормади. Яна эркин зарба тепилади

4. Ҳожимирзаев томон "Навбаҳор" жарима майдонига узатма аниқ етиб бормади. Эркин зарба билан тўп ўйинга киритилади.

2. Ягудин тўп учун курашда Жиянов билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади. "Динамо" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика