RU

Последние новости

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   0 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  1 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  4 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  6 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Новости

"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси якунланди.

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 3:2

29.06.2025, 19:00, "Дўстлик" стадиони

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Ришат Нугманов

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 – 26, Зоир Жўрабоев (Люпчо Дориев), 0:2 – 39, Станислав Андреев, 1:2 – 45, Носир Абдусаломов (Темурхўжа Абдухолиқов), 2:2 – 71, Луис Качорри, 3:2 – 77, Музаффар Олимжонов

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николос Мали (4. Нажмиддин Нормуродов, 56), 6. Бобурбек Йўлдошев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 9. Имеда Ашортия (74. Луис Качорри, 61), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Марко Бугарин, 21. Носир Абдусаломов (66. Азизбек Тўлқинбеков, 82), 25. Итсуки Урата, 57. Амир Тўрақулов (8. Мартин Шройлер, 56), 77. Музаффар Олимжонов (30. Сардор Абдунабиев, 82)

Захира: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 10. Расул Йўлдошев, 17. Оллоберган Каримов, 22. Азизбек Амонов

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Исломжон Қобилов, 7. Хондамир Мустафоқулов, 8. Суҳроб Иззатов, 9. Самандар Мавлонқулов, 14. Люпчо Дориев, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 28. Станислав Андреев (17. Эҳсони Паншанбе, 74), 32. Нодирбек Сойибов (42. Сардорбек Эркинов, 90), 77. Лука Жоржевич (99. Умид Султонов, 67)

Захира: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 11. Саҳоб Рашидов, 18. Ойбек Нурматов, 34. Дилшод Мисиралиев, 44. Абдулазиз Абдураҳмонов, 46. Иномжон Абдумажидов

Огоҳлантириш: Амир Тўрақулов (48), Марко Бугарин (66)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Мавлонқулов рақиб жарима майдонидаги талотўпдан унумли фойдалана олмади.

90+1. Абдухолиқов ҳужумда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

82. "Бунёдкор"да яна икки ўзгариш бўлди.

77. ГОЛ! Яна Шролернинг зарбасидан қайтган тўпни бу сафар Олимжонов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

74. "Сўғдиёна"да ўзгариш амалга оширилди.

71. Шролернинг зарбасидан сўнг "Сўғдиёна" дарвозабонидан қайтган тўпни Качорри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

67. "Сўғдиёна"да ўзгариш амалга оширилди.

66. Қаҳрамоновни қўполлик билан тўхтатган Бугарин огоҳлантирилди.

65. Дориевнинг навбатдаги уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди.

62. Жоржевичнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасини Абдужалилов қайтарди, қайтган тўпгҳни Дориев дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

61. "Бунёдкор" яна бир ўзгаришга қўл урди.

56. "Бунёдкор"да икки ўзгариш амалга оширилди. 

52. "Сўғдиёна" стандарт вазиятга эга бўлди. Ҳимоячиларга ёрдамга келган Абдухолиқов тўпни қайтарди. Навбатдаги ҳужум эса меҳмонларнинг бир неча хавфли зарбалари билан якунланди.

48. Турақулов тўпни бўйсундиришда хатога йўл қўйиб, якунда Қаҳрамоновга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

48. Абдусаломов томонидан йўлланган жарима зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Абдусаломов ўнг оёқда рақиб дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди!

43. Қаҳрамонов томонидан йўлланган зарбани "Бунёдкор" посбони эгаллаб олди.

39. ГОЛ! Андреев Дориевнинг зарбасидан сўнг "Бунёдкор" посбонидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

36. Абдухолиқов йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди, ҳатто зарбага ҳам ўхшамади.

30. "Бунёдкор"нинг кетма-кет икки бурчак узатмаси самарасиз якунланди.

26. ГОЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди! Дориевнинг узатмасидан сўнг Жўрабоев бош билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

24. Дориевнинг зарбасидан сўнг тўп Уратадан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Абдухолиқов офсайдга тушиб қолди.

23. Жоржевичнинг кучсиз узатмаси "Бунёдкор" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

21. Малининг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди. Эркин зарба.

19. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Абдухолиқов тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади.

15. Абдусаломов узатмасини Митрович эгаллаб олди.

14. Олимжонов чап қанотдан олдинга борди ва якунда бурчак зарбаси ишлади.

13. Ашортиа ҳужумда рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Ҳозирча деярли кўзга кўринарли вазият содир этилгани йўқ.

8. Жоржевич томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

6. "Бунёдкор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Абдусаломовнинг узатмасини "Сўғдиёна" дарвозабони уриб юборди.

5. Ҳозирча хавфли ҳужум ташкил этилмади. Жамоаларда ҳужумдаги аниқлик бироз оқсамоқда.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Сўғдиёна" оч пушти рангли либосларда тўп тепади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика